Эстон тили (ээсти кеэл) — фин-угор тиллари оиласи таркибидаги болтиқбўйи-фин гуруҳига мансуб тил; асосан, Эстонияда, қисман РФ, Швеция, АҚСҲ, Канада, Австралия ва бошқалар мамлакатларда тарқалган. Сўзлашувчиларнинг умумий сони 1,1 млн. кишидан ортиқроқ (жумладан, Эстонияда 970 минг кишидан ортиқ, Россия Федерациясида — 46 минг, Швеция — 25 минг, АҚСҲ — 25 минг, Канада — 25 минг, Австралия — 6 минг). Қуйидаги лаҳжа гуруҳлари бор: шим. эстон (орол лаҳжаси, ғарбий, ўрта ғарбий ва шарқий шевалар), жан. эстон (мулк, тарту, вирус лаҳжалари) ва шим.шарқий соқилбўйи лаҳжаси. Бошқа болтиқбўйифин тилларидан фарқли равишда Эстон тилида барча чўзиқ унлилар, дифтонглар, ундошлар ҳамда ундош қўшилмаларидаги чўзиқлик даражаларининг алмашиниб келиши кузатилади. Биринчи бўғиндаги урғу — асосий, учинчи бўғиндаги урғу эса иккинчи даражали ҳисобланади. Барча унлилар ва дифтонглар сўзнинг биринчи бўғинида бемалол қўлланади, бошқа бўғинларда эса айрим унлилар (дифтонглар)гина қўллана олади. Эстон тилининг морфологик қурилиши флективагглютинатив хусусиятга эга.

Эстон тили
Миллий номи ээсти кеэл
Мамлакатлар Эстония
Сўзлашувчиларнинг умумий сони 1200000
Туркумланиши
Тил оиласи Фин-угор тиллари
Алифбоси Лотин
Тил кодлари
ИСО 639-1 эт
ИСО 639-2 эст
ИСО 639-3 эст

Эстон тилидаги дастлабки ёзма материаллар ХИИИ асрга мансуб бўлсада, нисбатан каттароқ матнлар ХВИ аср бошларидан маълум. Босма китоб 1535-йилда пайдо бўлган. ХВИ асрда шим. эстон ва жан. эстон лаҳжалари асосида 2 та адабий тил, ХИХ аср дан бошлаб барча ҳудудларда шим. эстон адабий тили қўллана бошлаган. ХИХ асрнинг 2-ярмидан ягона адабий тил шакллана бошлаб, унинг меъёрлари ХХ асрнинг 1-ярмидагина барқарорлашди. Ёзуви лотин графикаси асосида.[1]

Манбалар

  1. ↑ "Эстон тили" ЎзМЕ. Э-ҳарфи Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил