Эстония (эстонча: Ээсти), Эстония Республикаси — Шарқий Европада, Болтиқ денгизи бўйидаги давлат. Майдони — 45 227 минг км². Аҳолиси — 1 373 101 киши (2024). Пойтахти — Таллин шаҳри. Маъмурий жиҳатдан 15 та уездга бўлинади.

Эстония Республикаси
Ээсти Вабариик
Шиор: Й'о`қ
Мадҳия: Му исамаа, му õнн жа рõõм
Файл:УС Навй банд - Натионал антҳем оф Эстониа.огг
Location of Estoniya
Пойтахт Таллин
Расмий тил(лар) Эстон
Ҳукумат Парламентлик Республика
Тоомас Ҳенрик Илвес
Андрус Ансип
Мустақиллик
24-феврал 1918
17-сентабр 1944
20-август 1991
Майдон
• Бутун
45,226 км2 (133-ўрин)
• Сув (%)
4.45
Аҳоли
• 2002-йилги рўйхат
1,332,893 (152-ўрин)
• Зичлик 29/км2
ЙИМ (ХҚТ) 2005-йил рўйхати
• Бутун
АҚШ$21,920 мил. (109-ўрин)
• Жон бошига
АҚШ$16,445
Пул бирлиги эуро (ЭУР)
Вақт минтақаси УТC+2
• Ёз (ДСТ)
УТC+3
Қисқартма ЭН
Телефон префикси 372
Интернет домени .ээ

Ҳозирги Эстонияда милоддан аввалги 9000-йилдан бери одамлар яшаб келган. Эстониянинг ўрта асрлардаги туб аҳолиси ХИИИ асрда Шимолий салиб юришларидан кейин насронийликни қабул қилган Эвропадаги сўнгги бутпараст сивилизациялардан бири эди .[1] Тевтон ордени, Дания, Швеция ва Россия империяси томонидан олти асрдан ортиқ ҳукмронлик қилганидан сўнг, ХИХ аср ўрталарида алоҳида эстон миллий ўзига хослиги қайта пайдо бўла бошлади. Бу 1918 йилда Эстониянинг ўша пайтдаги урушаётган Россия ва Германия империяларидан мустақиллик декларацияси билан якунланди . Урушлараро даврнинг кўп қисмида демократик бўлган Эстония Иккинчи жаҳон уруши бошланишида бетарафликни эълон қилди, бироқ мамлакат бир неча бор баҳсларга дуч келди, босқинчиликка дучор бўлди ва ишғол қилинди; дастлаб 1940-йилда Совет Иттифоқи томонидан, кейин 1941-йилда фашистлар Германияси томонидан ва охир-оқибат 1944-йилда маъмурий бўлинма (Эстония ССР) сифатида СССР томонидан қайта босиб олинди ва унга қўшилди . 1944–91-йиллардаги Совет истилоси давомида[2] Эстония де-юре давлатнинг узлуксизлиги дипломатик вакиллар ва сургундаги ҳукумат томонидан сақланиб қолган . Совет ҳокимиятига қарши 1988–90-йиллардаги " Қўшиқчи инқилоб „дан сўнг 1991-йил 20-августда халқнинг тўлиқ мустақиллиги тикланди.

Эстония юқори даромадли илғор иқтисодиётга эга ривожланган давлат ва Еврозона аъзоси . Бу демократик унитар парламентар республика бўлиб, маъмурий жиҳатдан 15 та маакондга (округга) бўлинган . 1,37 миллион аҳоли билан у Европа Иттифоқи ва НАТОнинг энг кам аҳолига эга аъзоларидан бири ҳисобланади. Эстония дунёдаги энг кам коррупциялашган давлатлар қаторига киради ва собиқ Совет Иттифоқи давлатлари орасида коррупсия даражаси энг паст. Эстония ҳаёт сифати,[3] таълим,[4] матбуот эркинлиги, давлат хизматларини рақамлаштириш[5][6] ва технология компанияларининг тарқалиши бўйича халқаро рейтингларда доимий равишда юқори ўринларни эгаллаб келмоқда.[7]

Давлат тузуми

Эстония — парламентли республика. Амалдаги конституцияси 1992-йил 3-июлда кучга кирган. Давлат бошлиғи — президент (2001-йилдан Арнолд Рюйтел), у Давлат кенгаши томонидан яширин овоз бериш йўли билан 5 йил муддатга сайланади. Кетма-кет икки муддатга сайланиши мумкин. Қонун чиқарувчи ҳокимиятни 1 палатали парламент — Давлат кенгаши (Риигикогу), ижрочи ҳокимиятни бош вазир бошчилигидаги ҳукумат амалга оширади.

Табиати

Эстония ҳудуди Шарқий Европа текислигининг шимоли-ғарбий қисмида жойлашган. Эстония қирғоқ чизиғининг узунлиги 3780 км. Қирғоқлари, айниқса, ғарбий ва шимоли-ғарби кўп парчаланган, қўлтиқ ва қўлтиқчалар кўп. Эстония ҳудудида 1500 дан ортиқ орол ва оролча бор. Ер юзасининг катта қисми пасттекислик (ўртача баландлиги 50 м). Ғарбий қисми ва Ғарбий Эстония архипелаги ороллари ҳамда шарқий чеккаси (Чуд кўли соҳили)нинг аксарият қисми пасттекислик (энг йириги торфли ботқоқликлардан иборат Ғарбий Эстония пасттекислигидир). Эстониянинг шимолий ва марказий қисми баландлиги 160 м гача бўлган тўлқинсимон текислик. Вирцъярв қўлидан жануби-шарқда Эстония ҳудудининг энг баланд қисми — Хааня (баландлиги 318 м), Отепя қирлари, улардан ғарбда Сакала қири бор. Шимолий ва марказий қисмида морена ётқизиғи бор. Асосий қазилма бойликлари: ёнувчи сланец, фосфорит, қурилиш материаллари, торф, сапропел, шифобахш балчиқлар. Иклими денгиз икдимидан континенталликка ўтувчи оралиқ иқлим, шарқи ва жануби-шарқида континенталлик ортиб боради. Таллинда февралнинг ўртача температураси — 5,5 °C, июлники 16,6 °C. Йиллик ёғин 600–700 мм; энг кўп ёғин жануби-шарқда ёғади. Эстонияда сув тармоқлари зич; 420 дарё бор. Барча дарёларнинг умумий узунлиги 31,2 минг км. Энг йириклари: Пярну, Эмайиги, Нарва, Казари. Эстония кўл ва сув омборлари майдони бўйича Болтиқ бўйи давлатлари орасида 1-ўринда туради; умумий майдони 2130 км²дан ортиқ 1000 дан зиёд кўл ва сув омборлари бор. Энг йирик кўллари: ЧудПсков, Виртъсярв. Нарва сув омбори бор. Тупроқдари, асосан, чимлиподзол, чимли карбонатли, ботқоқлашган ва ботқоқ тупроқлар. Эстония аралаш ўрмонлар зонасида жойлашган. Ҳудудининг 40% ўрмон; унинг 2/3 қисми игна баргли дарахтлар (қарағай, қорақарағай). Шимоли-ғарбий қисми ва оролларда кенг ўтлоқлар бор. Ҳайвонот дунёси хилма-хил: сут эмизувчилардан лос, елик, қобон, малла қуён, оқ қуён, бўри, тулки; қушлардан қур, каклик, карқур, булдуруқ, иволга ва бошқалар яшайди. Денгиз соҳилида учиб ўтадиган қушлар (ғоз, ўрдак, оққуш, гагара) қўп. Денгизнинг соҳилга яқин сувлари овланадиган балиқ турларига бой. Эстония ҳудудида Вийдумяэ, Вилсанди, Мацалу, Нигула қўриқхоналари, Лахемаас миллий боғи бор.

Аҳолиси

Асосий аҳолиси эстонлар; шунингдек, рус, украин, белорус, фин ва бошқалар ҳам яшайди. Расмий тил — эстон тили. Диндорларнинг аксарияти лютеранлар ва православлар. Шаҳар аҳолиси 71,5%. Йирик шаҳарлари: Таллин, Тарту, Нарва.

Тарихи

Милоддан аввалги учинчи минг йилликда Эстония ҳудудида финугор қабилалари яшаган. Милоддан аввалги 2-минг йиллик ўрталарида жездан, биринчи минг йиллик ўрталарида эса темирдан асбоблар ишланган. Шу даврга келиб болтиқ бўйи фин қабилалари (эстлар ва ливлар)нинг уюшуви бошланди. иккинчи минг йиллик бошида савдо марказлари, гаванлар [Таллин, Тарту (Юрев)] пайдо бўлди. қадимий қабилаларнинг ҳудудий уюшмаси ва уларнинг иттифоқи вужудга келди. Эстон элати шакллана бошлади. 1030—61 йилларда Эстониянинг жануби-шарқий қисми Киев Русига қарам бўлди. ХИИИ асрдан бошлаб немислар, кейинчалик данияликлар агрессияси натижасида Эстонияда давлат шаклланиши жараёни тўхтаб қолди. ХИИИ асрнинг иккинчи ярми — ХВИ асрнинг ўрталарида немис салибчилари томонидан босиб олинган Эстония ҳудуди Ливониянинг бир қисми бўлиб қолди. 1558-йил январда Россия Ливон урушиии бошлади. Рус қўшинларидан енгилган Ливон ордени тарқалиб кетди. 1572—77 йилларда Россия Эстониянинг барча қисмини (Таллин ва ороллардан ташқари) босиб олди, аммо Реч Посполита ва Швеция қўшинларининғ қарши ҳужуми (1580— 81) натижасида Шимолий Эстония (Эстляндия) Швецияга, Жанубий Эстония Реч Посполитага ўтди, Сааремаа о. Данияда қолди. Швеция билан Реч Посполита ўртасидаги урушлар (1600— 11, 1617—29) натижасида 1625-йилга келиб Швеция Эстониянинг барча материк қисмини босиб олди. 1645-йил Сааремаа о. ҳам Швецияга ўтди. 1656—58 йилларда Россия — Швеция урушлари оқибатида Шарқий Эстония Россияга қўшиб олинди, аммо 1661-йил урушдан аввалги чегара қайта тикланди. Швецияга қарашли Болтиқ бўйи Эстляндия (Шимолий Эстония) ва Лифляндия (Жанубий Эстония ва Шимолий Латвия) губернияларига бўлинди. Шимолий уруш (1700—21) натижасида Эстониянинг барча қисми Россияга қўшиб олинди. Бу 1721-йилги Ништадт сулҳ шартномаси билан расман тасдиқланди. 1917-йил апрелда эстон ерлари мухторият мақомидаги алоҳида провинсия қилиб ажратилди. 1917-йил октабр охирида шўро ҳокимияти ўрнатилди. 1918-йил 24-февралда Эстония мустақиллиги эълон қилинди. 1918-йил 29-ноябрдан 1919-йил 5-июнгача Эстония совет республикаси (Эстляндия меҳнат коммунаси номида) мавжуд бўлди. 1919-йил 19-майда Таъсис мажлиси Эстония республикаси тузилганлигини эълон қилди; 1934-йил мартда давлат тўнтариши амалга оширилди ва диктатура ўрнатилди, парламент тарқатиб юборилди. 1935-йил барча сиёсий партиялар фаолияти тақиқланди. 1940-йил июлда Эстония ҳудудига совет қўшинлари киритидди. 1940-йил 21-июлда Эстония ССР тузилди. 1940-йил 6-августда СССР таркибига қўшиб олинди ва эстонларнинг бир қисми депортация қилинди. 1941-йил декабрдан немисфашист қўшинлари томонидан босиб олинди; 1944-йил озод қилинди. 1988-йил 1—2-декабрда Эстония халқ фронти тузидди; у ўз олдига Эстония мустақиллигини тиклаш вазифасини қўйди. 1990-йил 8-майда Эстония ССР Олий Кенгаши Эстония Республикасини эълон қилди. 1991-йил 20-августда Эстония Олий Кенгаши Эстония Республикасининг миллий мустақиллиги тўғрисида қарор қабул қилди. Эстония 1991-йилдан БМТ аъзоси. 1992-йил 20-февралда Ўзбекистон Республикаси суверенитетини тан олган ва 1994-йил 10-октабрда дипломатия муносабатлари ўрнатган. Миллий байрами — 24-феврал — Мустақиллик куни (1918).

Асосий сиёсий партия ва бирлашмалари, касаба уюшмалари

"Республика" партияси, 2001-йил декабрда тузилган; Эстония бирлашган халқ партияси, 1994-йил ташкил этилган; Ислоҳотлар партияси, 1994-йил асос солинган; Мўътадиллар партияси, 1996-йил тузилган; Ватан иттифоқи, 1995-йил ташкил этилган; Эстония сентристлар партияси, 1992-йил асос солинган; Эстония халқ иттифоқи, 2000-йил тузилган. Эстония касаба утошмалари марказий иттифоқи, 1989-йил декабрда ташкил этилган.

Иқтисодиёти

Эстония — индустриалаграр мамлакат. Ялпи ички маҳсулотда саноат 24,3%, қишлоқ хўжалиги 6,2%, хизмат кўрсатиш тармоғи 69,5% ни ташкил этади. Иқтисодиётда сланец ва фосфорит қазиб олиш муҳим ўрин тутади.

Саноати маҳаллий табиий ресурслар, биринчи навбатда фойдали қазилмалар ҳамда ўрмон ва денгиз бойликлари, қишлоқ хўжалиги хом ашёсидан фойдаланиш асосида ривожланмоқда. Сланец қазиб олиш ва уни қайта ишлаш, машинасозлик ва металлсозлик (электротехника, радиотехника, приборсозлик ва кема таъмирлаш), кимё (минерал ўғит, олтингугурт кислотаси, ювувчи воситалар ишлаб чиқариш), ёғочсозлик, мебел, селлюлозақоғоз, енгил (тўқимачилик ва бошқалар) ва озиқовқат (гўшт-сут, балиқ, қандолатчилик маҳсулотлари ишлаб чиқариш) саноатнинг етакчи тармоқларидир. Қурилиш материаллари ишлаб чиқарилади. Йилига ўртача 9,2 млрд. кВцоат электр энергияси ҳосил қилинади.

Қишлоқ хўжалиги гўшт-сут чорвачилиги (қорамол, қўй, чўчқа боқилади) ва тузланган ҳамда дудланган чўчқа гўшти етиштиришга ихтисослаштирилган. Деҳқончиликда донли (42,2%; буғдой, арпа, жавдар) ва емхашак экинлар, картошка, сабзавот экилади. Паррандачилик, мўйнали даррандачилик ва асаларичилик ривожланган.

Транспорти

Транспортининг асосий турлари транспорт йўли ва автомобил транспорти. Транспорт йўли узунлиги 1,02 минг км, автомобил йўллари узунлиги 15 минг км (ҳаммаси қаттиқ қопламали). Асосий денгиз портлари — Таллин, Новоталлинский. Эмайиги дарёсида кема қатнайди. Эстония четга электротехника ва радиоэлектроника саноати маҳсулотлари, саноат жиҳозлари, химикатлар, озиқовқат ва истеъмол моллари, ўрмон ва ёғочсозлик саноати маҳсулотлари чиқаради. Четдан нефт ва газ, машинасозлик саноати маҳсулотлари, хом ашё олади. Ташқи савдода Россия, Шарқий ва Ғарбий Европа давлатлари ва бошқалар билан ҳамкорлик қилади. Пул бирлиги — эстон кронаси.

Тиббий хизмати

Врачлар Тарту ун^ тининг тиббиёт фтида, ўрта тиббиёт ходимлари Таллин, Тарту, КохтлаЯрведаги тиббиёт билим юртларида тайёрланади. Пярну шаҳрида иқлим ва балчиқ, Хаапсулада балчиқ, НарваЙиэсуу ва Курессааре шаҳриларида иқлим курортлари бор. Бундан ташқари, бир қанча санаторий ва дам олиш уйлари мавжуд.

Маорифи, илмий ва маданиймаърифий муассасалари

Эстония ҳудудида дастлабки мактаблар ХИИИ—ХИВ асрларда монастирлар қошида пайдо бўлган. Эстонияда мажбурий 8 йиллик таълим жорий этилган. Мамлакатдаги 600 га яқин умумий таълим мактаби, 30 дан зиёд ўрта махсус ўқув юртларида 200 мингдан ортиқ ўқувчи, 6 олий ўқув юрти (Тарту университети, Таллин техника университети, Таллин педагогика институти, Эстония теология институти, Эстония қишлоқ хўжалиги академияси, консерватория)да 20 мингдан зиёд талаба таълим олади. Эстониялар Эстония фанлар академияси институт ва илмий муассасаларида олиб борилади. Шунингдек, қурилиш, ўрмон хўжалиги ва табиатни муҳофаза қилиш, педагогика илмий текшириш институтлари ҳам мавжуд. Эстонияда 700 га яқин кутубхона бор. Йириклари: Таллиндаги Давлат кутубхонаси, Тарту университети илмий кутубхонаси, Таллиндаги илмийтехника кутубхонаси. 60 га яқин музей мавжуд. Йириклари: Таллиндаги Кардиорг саройи, Пётр 1 уймузейи, Тарихий музей, ўлкашунослик музейи, Тартудаги шаҳар тарихи музейи, университет тарихи музейи, адабиёт музейи, О.Луц уймузейи, Вирудаги Ф. Р. Крейсвалд уймузейи, КохтлаЯрведаги сланец музейи.

Матбуоти, радиоэшиттириши ва телекўрсатуви

Эстонияда бир қанча газ. ва журнал нашр этилади. Асосийлари: „Култуур я элю“ („Маданият ва ҳаёт“, эстон тилидаги ойлик жур, 1858-йилдан), „Маалехт“ („Мамлакат“, эстон тилидаги ҳафтанома, 1987-йилдан), „Молодеж Эстонии“ („Эстония ёшлари“, рус тилидаги кундалик газета, 1950-йилдан), „Рахва хяял“ („Халқ овози“), эстон тилидаги кундалик газета, 1940-йилдан), „Эстония“ (рус тилида ҳафтада 5-марта чиқадиган газета, 1940-йилдан), „Ээсти найни“ („Эстония хотин-қизлари“, эстон тилидаги ойлик журнал, 1924-йилдан), „Ээсти экспресс“ („Эстония экспресси“, эстон тилидаги ҳафтанома, 1989-йилдан). ЭТА, Эстония телеграф агентлиги, 1918-йил ташкил этилган; Болтиқ янгиликлар хизмати, хусусий ахборот агентлиги, 1990-йил тузилган. Эстония радиосига 1926-йил, Эстония телевидениесига 1955-йил асос солинган.

Адабиёти

ХИХ аср ўрталаригача эстон халқининг маънавий ҳаёти халқ оғзаки ижодиёти (халқ қўшиқлари, эртак, мақол, матал ва топишмоқлар)да ўз ифодасини топди. Биринчи ёзма ёдгорликлар ХВИ асрга оид. ХВИИ—ХВИИИ асрларда диний руҳдаги асарлар юзага келди. ХВИИИ аср охири — 19аср бошларида дидактик дунёвий адабиёт вужудга келди. Эстон миллий адабиёти ХИХ аср ўрталарида пайдо бўлди. Маърифатпарвар ёзувчи Ф. Р. Фелман, халқ оғзаки ижоди аоссида „Калевипоэг“ достонини яратган Ф. Р. Крейсвалд унинг асосчиларидир. 1860—80 йиллар адабиётида халқ романтизми ва ватанпарварлик лирикаси устунлик қилди, драматик асарлар ва романтик тарихий қиссалар яратилди. 1890-йилларда танқидий реализм шаклланди. Э.Вилденинг „Аёз мамлакатига“ (1896) ва „Темир қўллар“ (1898) романлари эстон адабиётида танқидий реализм йўналиши ва роман жанрига асос бўлди.

1900-йиллар бошида пролетар адабиёти ва сиёсий сатира пайдо бўлди (Х.Пегелман, Ю. Лишенбах, Ээссаару Ааду). Ф.Туглас, Г.Суйц каби адиблар неоромантизм вакилларидир. 1919-йилдан кейин эстон адабиётига немис экспрессионизми муҳим таъсир кўрсатди. Насрда реалистик услуб неоромантик, импрессионистик ва символистик шакллардан тобора устун кела бошлади (А. Х. Таммсааре, М.Мецанрук, М.Ундер, О.Луц, Х.Виснапуц, И.Барбарус, А.Гайлит, йилСемпер, А.Якобсон, Ю. Сютисте асарлари). Иккинчи жаҳон уруши йиллари (1939— 45) адабиётга Д.Вааранди, Р.Парве, Э.Мянник ва бошқалар кириб келди. Урушдан кейинги йилларда шоирлар М.Рауд, йилСемпер, Ю. Смулл, ёзувчилар А.Хинт, Р.Сирге, Г.Леберехт, Э.Крустен, драматурглар А.Якобсон, Э. Раннет ва бошқалар самарали ижод қилдилар. 1960— 80 йилларда шоир ва ёзувчиларнинг янги авлоди адабиётга замонавий фалсафияхлоқий масалаларнй олиб кирди. Бу даврда адабиётга Э.Беэкман, Э.Ветемаа, М.Траат, А.Валтон ва бошқалар ёзувчилар кириб келди.

Меъморлиги

Эстония ҳудудидаги қадимий меъморлик иншоотлари милоддан аввалги 3 ва 2-минг йилликларга тааллуқли. Милоддан аввалги 1-минг йилликда мустаҳкамланган шаҳарчалар (Асва, Иру, Ридала), милодий 1-минг йиллик бошларида эса қишлоқлар пайдо бўдди. ХИИИ асрдан тош меъморлиги, хусусан, қалъалар (Таллиндаги Вишгород қалъаси, ХИИИ—ХИВ асрлар), мустаҳкамланган черковлар (Валяла, ХИИИ аср; Каря, ХИВ аср) қуриш авж олди. ХИВ асрдан готика услубида черков, ратушалар барпо этилди. ХВИ асрнинг 1-ярмида Уйғониш даври йўналишлари ҳам пайдо бўдди. 1640-йилларда Эстония меъморлигига барокко услуби кириб кела бошлади [Нарвадаги ратуша (1670) ва биржа (1704); Таллиндаги Кадриорг саройбоғ мажмуаси (1718—25, меъморлар Н.Микетти, М.Земсов)]. Классицизм услуби даврида жамоат бинолари (Тарту университети биноси, 1803—09, меъмор И.Краузе) ва қўрғонлар қурилди. ХИХ аср 2-ярми меъморликда эклектизм, ХХ аср бошларида модерн (миллий романтик йўналиш билан), функсионализм ёйилди. 1960-йиллардан бошлаб янги турар жой мажмуалари қурилди [Таллиндаги Мустамяэ (1961-йилдан, меъморлар В.Типпел, Л.Петтай ва бошқалар), ВяйкеИйсмяэ (1973-йилдан, меъморлар М.Порт, М. Меэлак ва бошқалар) массивлари]. Қишлоқ қурилиши ривожланди (Янедас сзтехникумининг ўқув корпуси, 1974, меъмор В.Пормейстер; Виру туманидаги „Линда“ кзи идораси, 1972, меъмор Т.Рейн), турар жой ва жамоат бинолари барпо этилди [Таллинда „Виру“ (1972, меъморлар Х.Сепманн, М.Порт ва бошқалар) ва „Олимпия“ (1980, меъморлар Т.Каллас, Р.Керстен ва бошқалар) меҳмонхоналари, Парус спорти маркази (1980, меъморлар Х. Сепманн, П.Янес, Х.Лоовеэр ва бошқалар), Маданият ва спорт саройи (1980 — 81, меъморлар Р.Карп, Р.Алтмяэ ва бошқалар), Тартуда „Ванемуйне“ театри (1967—70, меъморлар А.Волберг, П.Тарвас, У.Телпус ва бошқалар)].

Тасвирий санъати

Эстон халқининг қадимий бадиий ижодиёти, асосан, деҳқонларнинг амалий безак санъатида ўз аксини топди (кулоллик, суяк ва металл буюмлар ясаш, тош ва ёғоч ўимакорлиги, қўлда тўқиш, терига нақш солиш). Готика, Уйғониш даври ва барокко санъати даврида деворий (фрескалар) ҳамда дастгоҳ рассомлиги, шунингдек, тош ва ёғоч ўймакорлиги кенг ёйилди.

ХИХ аср 1-ярмида портрет ва манзара жанрлари, графика ривожланди. ХИХ аср 60-йилларидан профессионал санъат тараққий этди. Миллий рассомлик мактабининг асосчиси йилКёлер, ҳайкалтарошлик мактабининг асосчиси А. Вейсенбергдир. ХИХ аср — ХХ аср ўрталарида рассомлар А.Лайкмаа, К. ва П. Рауд, Н.Трийк, ҳайкалтарошлар А. Адамсон ва Я. Коорт ижоди диққатга сазовор. 1920-йилларда Эстония санъатининг ривожланишида Тартудаги „Паллас“ бадиий мактаби катта рол ўйнади. Бу даврда рассомлар А.Ёхани, К.Лийманд, график Х.Мугасто, ҳайкалтарошлар Я. Коорт, Ф.Саннамеэс, В.Меллик ва бошқалар ўз асарларини яратдилар. 1940-йиллардан кейин рассомлар Э.Окас, Э.Киц, Н.Кормашов, Л.Микко, графиклар Г.Рейндорф, Э.Эйнманн, А. Бах, В.Толли, П.Улас, ҳайкалтарошлар А.Старкопф, Э.Роос, А.Каазик, М.Варик самарали ижод қилдилар. Амалий безак санъати усталари М.Адамсон, Э.Адамсонерик, М.Роосма, Л.Эрм, М.Ряэк ва бошқалар ўз ижодлари билан шуҳрат қозондилар.

Мусиқаси

Эстон халқ қўшиқ (руно)лари, асосан, бир овозли. Чолғу мусиқаси халқ рақслари (полка, рейнлендер ва бошқалар) билан боғланган. Мусиқа чолғулари: варган, турли найлар, волинка, конуссимон каннел, буғсимон било ва ХВИИИ асрдан скрипка пайдо бўлди. ХИХ асрда гармон кенг тарқалди. 1857—61 йилларда миллий қўшиқлар тўла нашр этилди („Калевипоэг“, Ф.Крейсвалд). Профессионал мусиқа дастлаб черков мусиқаси билан бирга ривожланди. ХИХ асрда биринчи хор ва ҳаваскор пуфлама созлар оркестрлари ташкил этидди. 1869-йилдан анъанага айланиб қолган миллий қўшиқ байрамлари ўтказилади. Хор мусиқаси биринчи профессионал композиторлар (И.Каппел, К.Тюрину, М.Хярма) ижодида ҳам етакчи мусиқа бўлган. Р.Тобиас симфоник ва вокалсимфоник мусиқалар яратди. ХХ аср 1-ярмида А.Капп, Х.Эллер, М.Людиг, Э.Оя симфоник ва камер асарлар, М.Саар, К.Креэк ва бошқалар хор мусиқасини яратдилар. Э.Аав, А.Лемба, А.Ведро эстон операси, Э. Тубин эстон балети асосчиларидир. Эстон мусиқа маданияти гуллабяшнаши Э.Капп, Г.Эрнесакс ижоди билан боғлиқ. 1950-йилларнинг ўрталарида композиторларнинг янги авлоди (Э.Тамберг, В.Тормис, Я. Ряэц, А.Пярт) мусиқанинг мазмундорлигини янги воситалар билан бойитдилар. Ижрочилар ўртасида хонандалар — Т.Куузик, Г.Оц, Х.Крумм, Т.Майсте, И.Кууск, М.Войтес, А.Каал, У.Тауц, дирижёрлар — Н.Ярви, Э.Клас, Р.Мацов, Г.Эрнесакс, О.Оя ва бошқалар, скрипкачилар — В.Алумяэ, Ю. Геррец, пианиночилар — Б. Лукк, К.Рандалу ва бошқалар машҳур. Эстонияда „Эстония“ давлат академик опера ва балет театри (1906-йил ташкил этилган, Таллин), Эстония академик эркаклар хори (1944), филармония, консерватория (1919-йил асос солинган, Таллин), мусиқа билим юртлари (Таллин, Тарту), Давлат симфоник оркестри ишлайди.

Театри

Дастлабки театр томошалари ХВИ асрда лотин тилида, ХВИИ асрда немис тилида кўрсатилган. 1665-йил биринчи хусусий театр пайдо бўлди. 1784-йил маҳаллий зиёлилар Таллинда ҳаваскор театр ташкил этдилар. 1870-йил Тартудаги „Ванемуйне“, Таллиндаги „Эстония“ жамиятлари ҳузурида миллий ҳаваскор театрлар ташкил этилди ва улар 1906-йилдан профессионал театрларга айланди. Бу театрларда мусиқали драма спектакллари, чет эл классиклари, миллий драматурглар асарлари саҳналаштирилди. 1920—30 йиллар Таллинда Драма театри (1916—24), „Тонгги театр“ (1920—24), „Драмстудио“ (1924-йил ташкил этилган, 1937, йилдан Эстон драма театри, 1952-йилдан драма театри), Ишчи театри (1926— 41), Пярнуда „Эндла“ (1911—53, кейинчалик Драма театри), Нарвада Нарва театри (1928—40) ишлади. Кейинги йилларда театр санъати янада тараққий этди. Эстонияда Давлат қўғирчоқ театри, Давлат академик театри, „Эски шаҳар студияси“ (ҳаммаси Таллинда), Тартудаги „Ванемуйне“ давлат академик театрининг драматик труппаси, Пярнудаги театр ва бошқалар театрлар фаолият кўрсатади. Театр арбобларидан К.Ирд, К.Карм, А.Лаутер, Ю. Ярвет ва бошқалар машҳур.

Киноси

Эстония ҳудудида дастлабки киносюжетлар франсуз фирмалари томонидан суратга олинди (1908—14). 1914-йил фотограф Я. Пязуке биринчи эстон бадиий филмини яратди. 1920-йилларда бир қанча хусусий кинофирмалар фаолият кўрсатди. „Ўтмиш кўланкалари“ (1924) ва „Румму Юри“ (1929) филмлари профессионал равишда суратга олинган дастлабки филмлардир. 1930-йил К. Мярска биринчи марта „Олтин қўнғиз“ номли овозли филмни яратди. Иккинчи жаҳон урушидан кейин эстон кинематографчилари „Ленфилм“ киностудияси билан биргаликда „Қўрғон ичидаги ҳаёт“ (1947) ва „Андрус бахти“ (1955) филмларини суратга олдилар (икк&тасининг режиссёр Г.Раппапорт). Кейинчалик эстон кино усталари „Хавфли бурилишлар“ (1961, режиссёрлар Ю. Кун, К.Кийск), „Ярим кунлик паром“ (1968), „Ўлим қадрини мурдалардан сўра“ (1977; иккала филмнинг режиссёр К.Кийск), „Ўрмондаги булоқ“ (1973, режиссёрЛ. Лаюс), „Яшаш ва севиш даври“ (1976, режиссёр В.Кяспер), „Нима эксанг …“ (1980, режиссёр П.Симм) каби филмларни экранга чиқардилар. Кино актёрлари орасида Э.Киви, Э.Кулл, Р.Аллаберт, Т.Карк, Л.Улфсак, О.Эскола ва бошқалар машҳур.

Ўзбекистон — Эстония муносабатлари

Манбалар

  1. ↑ "Мамлакат профили — ЛегаCарта" . 2019-йил 26-ноябрда олинди .
  2. ↑ Мисол учун, Европа Парламенти томонидан билдирилган позицияга қаранг, у „бу илгари мустақил ва бетараф бўлган давлатларнинг Совет Иттифоқи томонидан босиб олиниши 1940 йилда Молотов/Риббентроп пактидан кейин содир бўлган ва ҳозир ҳам давом этмоқда“. „Эстония, Латвия, Литвадаги вазият бўйича резолюция“. Европа ҳамжамиятларининг расмий журнали. C 42/78.
  3. ↑ "Эстония (21-о'рин)" . Легаcй Просперитй Индех 2020. 
  4. ↑ “Пиза рейтинги: нега эстониялик о'қувчилар глобал тестларда порлашмоқда" . ББC Неwс'. 2-декабр 2019-йил.
  5. ↑ "Эстония 2020-йилда БМТнинг электрон ҳукумат бўйича сўрови бўйича 3-ўринга кирди" . э-Эстония. 24-июл 2020-йил.
  6. ↑ Харолд, Тереза (2017 йил 30 октябр). „Қандай қилиб собиқ Совет давлати дунёдаги энг ривожланган рақамли давлатлардан бирига айланди“. Алпҳр. 2021-йил 29-ноябрда олинди.
  7. ↑ "Мамлакатлар бўйича аҳоли жон бошига янги ташкил этилган корхоналар сони". 2020.статеофеуропеантеч.cом.