Эстонияда амалга оширилган 2011-йилдаги аҳолини рўйхатга олиш маълумотларига кўра, ўзини мусулмон деб таништирганлар сони 1508 кишини ташкил қилган. Бироқ, турли тадқиқотлар ва манбаларга кўра, Эстониядаги мусулмонлар сони анча кўп, яъни 10 000 [1] дан 20 000 кишигача.

Маълумот

Биринчи мусулмонлар, асосан, сунний татарлар ва шиа озарбайжонлари анча вақт илгари, 1721-йилда Ливония ва Эстониянинг Россия империясига қўшилиши биланоқ Эстонияга кўчиб ўтишган. 1860-йилдан бошлаб татар жамияти аъзолари ўша пайтда Нарва шаҳрининг марказида фаоллаша бошладилар.

Бироқ бугунги мусулмонларнинг катта қисми ва уларнинг авлодлари Эстонияга совет даврида (1940-1991) келган одамлардир. Биринчи мусулмон ташкилоти — „Нарва Муҳамеди Когудус“ мустақил Эстония Республикаси қонунларига мувофиқ 1928-йилда, иккинчиси — „Таллинна Муҳамеди Усуüҳинг“ 1939-йилда рўйхатга олинган. Нарвада жойлашган ва жамоат томонидан хайрия сифатида олинган маблағларга қурилган уй масжидга айлантирилди. Бироқ 1940-йилда Совет ҳокимиятининг келиши билан мусулмонларга у ерда йиғилиш тақиқланган ва 1944-йили Иккинчи Жаҳон урушида шаҳарни бомбардимон қилиш чоғи бино ҳам бутунлай вайрон бўлган. [2]

Айни пайтда Эстонияда битта масжид фаолият кўрсатмоқда. [3]

2008-йилнинг кузида Араб Амирликларидан бирининг ҳукмдори Султон бин Муҳаммад ал-Қосими Таллин шаҳар ҳокимиятига масжид ва маҳаллий мусулмонлар учун маданий марказ қуришга ер ажратиш илтимоси билан мурожаат қилди. [4] Аммо Таллинда масжид қуриш тўғрисида ҳалигача бирор қарор йўқ. [5]

Эстониядаги турли этник гуруҳлар мусулмонлари

Ҳаволалар

Манбалар