Эстонлар (ўзларини ээстласед деб аташади) — халқ. Эстониянинг асосий аҳолиси (963 минг киши); Россия Федерациясида 46,4 минг киши (1990-йиллар ўрталари). Шунингдек, АҚСҲ, Канада, Швеция ва Австралияда ҳам яшайдилар. Умумий сони тахминан 1,1 млн. киши (1990-йиллар ўрталари). Эстон тилида сўзлашади. Диндорлари, асосан, лютеранлар, православлар ҳам бор. Асосий машғулотлари — деҳқончилик, чорвачилик, денгиз соҳилида яшайдиганларники — балиқ овлаш. Шунингдек, Э.нинг салмоқли қисми саноатда банд.