Estrada
Эстрада (испанча: тахтасупа), эстрада санъати — 1) кенг маънода — кўнгилочар, оммабоп бадиий (абадий, мусиқий, рақс, томошавий ва бошқалар) жанр ва шаклларнинг умумий ифодаси; 2) тор маънода — саҳнавий профессионал санъат тури. Россия ва бошқалар баъзи мамлакатларда Э., Англияда мюзикхолл, Франсияда варете, кафешантан, кабаре, АҚШда шоу, ревю каби атамалар билан юритилади. Э.нинг келиб чиқиши халқ оғзаки ижоди билан боғлиқ бўлсада, у муайян (тижоратоммабоп) санъат тури сифатида ХИХ асрда Европа йирик шаҳарларининг демократик ижтимоиймаданий муҳитида юзага келган. Э.нинг асосий шакли — махсус жойларда, мунтазам равишда ўтказиладиган Э. консертидир. У бир нечта (ёки якка) артист (сўз устаси, хонанда, раққос, актёр ва бошқалар)нинг бадиий тугал, турфа мазмундаги кичик чиқишларидан иборат бўлиб, ифода воситаларининг лўнда ва ёрқинлиги, ўзига хослиги, иштирокчиларнинг томошабин билан бевосита мулоқотда бўлиши билан ажралиб туради. Э. томошалари баъзан конферансе бирлаштирган мавзули дастур асосида тузилади. Европада Э. томошалари дастлаб кафе ва ресторанларда, кейинчалик мослаштирилган театр бинолари ва бошқалар жойларда ўтказилган. Уларда сўз усталари, қўшиқчилар, раққос ва раққосалар, шунингдек, акробат, кўзбоғловчилар иштирок этган. Ҳозир эстрада саҳналарида монолог, фелетон, ҳажвий ҳикоя каби нутқ жанрлари, Э. (миллий, бал ва бошқалар) рақся, куплет ва Э. қўшиғи, кўпгина сирк турлари (акробатика, жонглёрлик, фокус ва бошқалар), театр миниатюраси, қўғирчоқбозлар чиқишлари, пантомима ва бошқалар мавжуд.
Ўзбекистонда (бошқа Шарқ мамлакатларида бўлгани каби) Э.нинг ривожланиши қуйидаги кўринишларда бўлган: бир томондан унда анъанавий санъат намуналари саҳна талабларига мослаштириб ўзгартирилган (мас, Тамарахоним ва М.Қориёқубов ижросидаги халқ лаларларининг саҳна талқинлари, Юсуфжон қизиқ\шш аския анъаналарига асосланган конферанселик чиқишлари ва бошқалар) ёки миллий жанрлар негизида янги саҳна турлари яратилган (М.Турғунбоева Уста Олим билан бирга ижод қилган "Пахта", "Пилла" каби оммавий саҳна рақслари). Иккинчи томондан Ўзбекистон Э.си чет эл санъати шакл ва услублари (мас, жаз, эстрада оркестри, мюзикхолл)ни ўзлаштириши билан бойиди. 1956-йилдан Ўзбек эстрада театри, кейинчалик Ўзбек давлат эстрада бирлашмаси (1996-йилгача) фаолият кўрсатган.
Ҳозир Ўзбекистонда Э. санъатини ривожлантириш, Э. жамоалари ҳамда якка ижрочилар фаолиятини мувофиқлаштириш каби вазифалар "Ўзбекнаво" бирлашмасига юклатилган. Э. ўқув йўналиши сифатида махсус таълим тизимига киритилган. 1996-йилдан Тошкент эстрада коллежи, Ўзбекистон давлат консерваторияси ва бошқалар санъат (мусиқа) ўқув юртларида Э. фтлари фаолият кўрсатмоқда (яна қаранг: Миниатюралар театри, Оммабоп мусиқа).
Адабиёт
- Клитин С, Эстрада, Л., 1987.
Олимжон Беков.
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |