Эстуарий (лотинча — дарёнинг денгиз сувига туташган қуйилиш қисми) — дарёнинг денгизга қуйиладиган жойидаги воронкасимон ва денгиз томон кенгайиб борадиган қисми, қўлтиқча. Э.нинг ҳосил бўлиши денгиз сатҳи кўтарилиши натижасида дарё қуйилиш қисми водийсини сув босиши билан боғлиқ. Сув қайтган пайтда дарё оқизиб келтирган жинслар денгизга тушиб кетади. Енисей, Темза, Амур, Элба, Сена дарёлари Э. ҳосил қилиб қуйилади.