Эсватини (сватича: эСwатини) ёки Эсватини Қироллиги (сватича: Умбусо wеСwатини; 2018-йилгача Свазиленд деб аталган) – Жанубий Африкада жойлашган давлат. Майдони 17,4 минг км². Аҳолиси 1.16 миллион киши (2020). Пойтахти – Мбабане шаҳри. Ҳукумат Мбабане шаҳрида, Қирол қароргоҳи ва қонун чиқарувчи органлар Лобамба шаҳрида жойлашган.

Эсватини Қироллиги
Умбусо wеСwатини (сиСwати)
Кингдом оф Эсwатини (Инглизча)
Шиор: Сийинқуаба
(Сватича: Биз қалъалармиз)
Мадҳия: Нкулункулу Мникати wетибусисо темаСwати
Location of Esvatini
Пойтахт Мбабане
Расмий тил(лар) Инглизча, Сватича
Ҳукумат Абсолют Роҳиблик
Қирол Мсwати ИИИ
Тҳемба Н. Масуку (актёр)
Мустақиллик (Бирлашган Қироллигидан)
• Сана
6-сентабр, 1968
Майдон
• Бутун
17,363 км2 (158-ўрин)
• Сув (%)
0.9
Аҳоли
• 2020-йилги рўйхат
1,160,164[1] (155-ўрин)
• Зичлик 66/км2
ЙИМ (ХҚТ) 2019-йил рўйхати
• Бутун
АҚШ$10,000 мил. (159-ўрин)
• Жон бошига
АҚШ$9,245
Пул бирлиги Лилангени (СЗЛ)
Вақт минтақаси УТC+2
• Ёз (ДСТ)
УТC+2
Қисқартма СЗ, СWЗ; 748
Телефон префикси 268
Интернет домени .сз

Давлат тузуми

Эсватини – констутуцияли монархия. Буюк Британия бошчилигидаги Ҳамдўстлик таркибига киради. Мамлакатда қирол томонидан инъом қилинган ва давлат тузуми асосларини мустаҳкамлайдиган бир қанча конституциявий ҳужжатлар амал қилади. Давлат бошлиғи – қирол (1986-йилдан Мсвати ИИИ). Қонун чиқарувчи ҳокимиятни 2 палатали парламент (Мажлис палатаси ва Сенат), ижрочи ҳокимиятни қирол томонидан тайинланадиган бош вазир бошчилигидаги ҳукумат амалга оширади.

Табиати

Ер юзасини ғарбдан шарққа томон пасайиб борувчи Велд платоси (бал. 1445 м гача) эгаллаган. Асбест, тошкўмир, темир ва полиметалл рудалари, барит, олмос конлари бор. Икдими қурғоқчил. Субтропикдан тропикка ўтиб турувчи иқлим ҳукмрон. Ўртача ойлик температура қишда 12—15°, ёзда 20—24° гача. Йиллик ёғин шарқда 500-700 мм, ғарбда 1200-1400 мм. Серостона дарё кўп, улар катта гидроэнергия захираларига эга. Кизил ва сариқ тупроқларда саванна ва ксерофит буталар усади. Ҳайвонот дунёси Шарқий Африка саванналарига хос. Сут эмизувчилардан „кўк“ буйвол, бурама шохли кийик, зебра, бегемотлар, Қуйи Велд дарёсида тимсоҳлар бор. Миллий боғи ва Малотож шаршараси машҳур.

Аҳолисининг асосий қисмини банту тилларида сўзлашувчи халқлар – свази ва зулулар, шунингдек, цонгалар ташкил этади. Қолганлари— европалик ва африканер (бур)лар. Расмий тил – инглиз ва свази тиллари. Диндорларининг аксарияти христиан, салкам 3 қисми маҳаллий анъанавий динларга эътиқод қилади. Шаҳар аҳолиси 34 %. Муҳим шаҳарлари: Мбабане, Манзини.

Тарихи

1830-йиллар охирида Эсватини худудида йирик свази қабилалари шаклланди. Кейинчалик улар билан зулу ва бошқа қўшни қабилалар ўртасида тўқнашувлар бўлиб турди. 1836-йилги ғалаба натижасида свазилар мустақиллиги сақланиб қолси. 30-йиллар охирида мамлакат шимолда янги ерлар қўшиб олинди ва свази уруғлари бирлаштирилди. 1840-йиллар бошида европалик мустамлакачилар – инглизлар, бурлар, португаллар Эсватинига кўз олайтира бошладилар. Бурлар, айниқса, фаол ҳаракат қилиб, қирол Мсватидан каттагина ерларни арзон нархда сотиб оддилар. 1894-йил мамлакат ҳудуди бурларнинг Трансваал республикаси таркибига киритилди. 1899—1902-йиллардаги инглизбурлар урушидан сўнг Буюк Британия мулки, 1903-йилдан эса унинг протекторати деб эълон қилинди. Эсватини аҳолиси миллий озодлик учун тўхтовсиз курашди. 1920-йиллар охири – 1930-йиллар бошида маҳаллий зиёлиларнинг дастлабки ташкилотлари пайдо бўлди. 50-йиллар охири – 60-йилларда мустамлакачиларга қарши кураш янади кучайди. 1963-йил Буюк Британия Эсватинига чекланган ўзини ўзи бошқариш ҳуқуқини берди. 1968-йил 6-сентябр куни Эсватини Ҳамдўстлик таркибидаги мустақил конституцияли монархия деб эълон қилинди. Эсватини – 1968-йилдан БМТ аъзоси. Миллий байрами – 6-сентябр – Мустақиллик куни (1968).

Сиёсий партиялари, касаба уюшмалари

Нгване миллий озодлик конгресси, 1962-йилда тузилган; Имбокодво миллий ҳаракати, 1964-йил асос солинган; Эсватини бирлашган фронти, 1962-йил ташкил этилган; Эсватини тараққийпарвар партияси, 1960-йил тузилган. Эсватини касаба уюшмалари федерацияси 1980-йил тузилган.

Хўжалиги

Эсватини – иқтисодий жиҳатдан заиф ривожланган аграр мамлакат. Ялпи ички маҳсулотда қишлоқ хўжалиги улуши 10 %, саноат улуши 42 %, хизмат кўрсатиш соҳаси улуши 48 %. Қишлоқ хўжалигида деҳқончилик устун. Маккажўхори, шакарқамиш, ситрус мевалар, шоли, оқ жўхори, дуккаклилар, ер ёнғоқ, ананас, пахта, тамаки етиштирилади. Чорвачилигида қорамол, эчки, қўй, чўчқа боқилади. Ўрмон хўжалиги ривожланган, ёғоч тайёрланади. Асбест, тошкўмир ва барит қазиб олинади. Эсватини саноати қишлоқ ва ўрмон хўжалиги хом ашёсини қайта ишлайди. Қандшакар, тўқимачилик, ёғочсозлик, селлюлоза, мева консервалаш, унёрма корхоналари бор. Суяк уни ишлаб чиқариш фабрикаси, электр асбоблари, минерал ўғит ишлаб чиқариш, телевизор йиғув заводлари, босмахона барпо этилган. Ҳунармандчиликда сайёҳлар учун эсдалик совғалар тайёрлаш ривожланган. Йилига ўртача 415 млн. кВцоат электр энергия ҳосил қилинади. Транспорт йўли узунлиги 301 км, автомобил йўллари узунлиги 3,8 минг км. Четга қандшакар, минерал ўғит, ёғочтахта, пахта, ситрус мевалар, ананас, шоли, асбест чиқаради. Четдан машина, ускуна ва транспорт воситалари, нефт маҳсулотлари олади. АҚСҲ, Буюк Британия, ЖАР билан савдо қилади. Пул бирлиги – лилангени.

Маорифи, маданий-маърифий ва илмий муассасалари. Бошланғич мактабда ўқиш муддати 7-йил (6 ёшдан), ўрта мактабда 5-йил (3-йил қуйи ўрта ва 2-йил юқори ўрта мактабда ўқитилади). Бошланғич мактабнинг кичик синфларида дарслар свази тилида, юқори синфлари ва ўрта мактабда инглиз тилида олиб борилади. Ўрта мактабни битирганлар университетга кириш ҳуқуқига эга бўладилар. Бошланғич ва тўлиқсиз ўрта мактаб негизида ҳунартехника таълими ташкил этилган (1—3-йил). Манзинидаги 2 та педагогика коллежи бошланғич мактаб ва қуйи ўрта мактаб учун ўқитувчилар тайёрлайди. 1964-йил Квалусенида (Манзини яқинида) Эсватини давлат университети, эн: Университй оф Эсwатини (УНЕСWА)[2] ташкил этилган. Манзинида миллий кутубхона (1972), Лобамба шаҳрида Миллий музей (1972) ва бошқа бор. Илмий тадқиқотлар билан Лоуфелд (1964-йилда асос солинган), Малкернсдаги қишлоқ хўжалиги (1959), Мписидаги чорвачилик тажриба стансиялари, шунингдек, Мбабанедаги геология департаменти шуғулланади.

Матбуоти, радиоэшиттириши ва телекўрсатуви. Эсватини да нашр этиладиган асосий газеталар: „Неwс фром Эсwатини“ („Эсватини янгиликлари“, ҳафтанома), „Свази неwс“ („Свази халқи янгиликлари“, ҳафтанома, 1983-йилдан), „Эсwатини Обсервер“ („Эсватини кузатувчиси“, инглиз тилида чиқадиган кундалик газета, 1981-йилдан)[3], „Тимес Оф Сwазиланд“ (1968-йилдан бери)[4] „Эсватини вақти“, инглиз тилида чиқадиган кундалик газета, (1897-йилдан), „Тикхаци Темасвати“ (свази тилида чиқадиган кундалик газета, 1983-йилдан). Миллий ахборот агентлиги йўқ. Эсватини радиоэшиттириш ва ахборот хизмати 1966-йилда тузилган; ҳукумат томонидан назорат қилинади. Эсватини телевизион корпорациям, 1978-йил асос солинган.

Маданияти

Эсватиниликларнинг миллий кийимлари гулдор газлама ва ҳайвон териларидан тикилади, маржонлар билан безатилади. Мусиқа асбоблари хилма-хил: камончали (кўпинча ош қовоқ пўстига ўрнатилган торлар), пуфлаб чалинадиган (кийик шохидан ясалган) асбоблар, барабанлардан иборат.[5]

Манбалар

  1. ↑ „Популатион, тотал Эсwатини“ (эн). (Wорлд Эcономиc Оутлоок Датабасе Жули 2020). Wорлд Банк. Интернатионал Монетарй Фунд (2020). Қаралди: 7-август 2021-йил.
  2. ↑ оф Эсwатини (УНЕСWА) (Инглизча)
  3. ↑ Эсwатини Обсервер (Wайбаcк Мачине сайтида 2022-04-11 санасида архивланган) (Инглизча)
  4. ↑ Тимес Оф Сwазиланд (Инглизча)
  5. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил

Ҳаволалар