Etalon gektar
Эталон гектар, шартли эталон гектар — эталон шароитларда 1 га ерни ҳайдашга мувофиқ келадиган трактор ишлари ҳажми. Эталон шароитлари: солиштирма қаршилик — 0,5 кг/см2, агрегат ҳаракат тезлиги — 5 км/соат, ҳайдаш чуқурлиги — 20— 22 см, агрофон — ўртача қаттиқликка эга бўлган тупроқдаги ғалла экинлари анғизи; тупроқ намлиги 20—22% гача, релефи текис (нишаби Ггача), участка тўғри бурчак шаклида, дала уз. — 800 м, денгиз сатҳидан баландлиги 800 м, тош ва тўсиқлар йўқ. Э.г.ларда трактор билан бажарилган шартли иш ҳажми қуйидагича ҳисобланади. Э.г. ёрдамида турли маркадаги тракторларда бажарилган иш ҳажмини ягона эквивалентга келтириш ва бирон экин тури ёки хўжалик, туман ва ҳоказолар даражасида механизациялаштириладиган ишларнинг умумий ҳажмини белгилаш мумкин. Бундай ҳисобкитоблар, айниқса, хўжаликларда техника қарови ва таъмирини режалаштиришда муҳим аҳамиятга эга.
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |