Etatizm
Этатизм (франсузча: éтатисме — давлат) — давлатни жамият тараққиётининг юқори натижаси ва мақсади ҳамда ўз навбатида, иқтисодий ва ижтимоий ривожланишнинг асосий, ҳал қилувчи омили деб ҳисобловчи ижтимоий тафаккур йўналиши. "Этатизм" терминини швейсариялик сиёсацҳунос Н.Дро ХИХ асрда қўллаган. Этатизм иқтисодий ва сиёсий ҳокимиятнинг ўта марказлашиши ва бюрократлашишини, давлатнинг жамият ҳаётининг барча соҳалари (иқтисодий, ижтимоий, маданий ва ҳоказо)да зўравонлигини англатади. Этатистик мафкуранинг эркинлашув ва демократияга қарши характери давлатнинг авторитар, тоталитар ва фашистик шаклларида яққол намоён бўлади. ХХ асрнинг 30-йилларида Туркияда Этатизм миллий иқтисодиётнинг реал модели сифатида расман тан олинган эди. Туркия Республикасининг биринчи президенти М.К.Отатурк Этатизм сиёсатини эълон қилган ва бу сиёсат мамлакатнинг 1937-йилги конституциясида мустаҳкамлаб қўйилган. Турли мамлакатларнинг иқтисодий тизимлари ўз тараққиётининг айрим даврларида амалда этатистик моделга муайян даражада яқинлашган. Унинг асосий белгилари фашистлар Германияси сингари тоталитар давлатларда амалга оширилган. СССР, Шарқий Европа, шунингдек, Жануби-Шарқий Осиё ва Лотин Америкаси мамлакатларида давлат иқтисодиёти аслида этатистик иқтисодиёт бўлган эди. Иқтисодиёт этатистик моделининг самарасизлиги СССР ва Шарқий Европа мамлакатлари иқтисодиётининг синишида айниқса яққол кўзга ташланди.
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |