Этилселлюлоза, этоцел – селлюлозанинг оддий этил эфири. Таъмсиз ва ҳидсиз оқ кукун. Умумий формуласи [С6Н702(ОН),_х(ОС2Н5)х]п. Бензол билан метанол, толуол билан этанол аралашмалари ва пиридинда эрийди. Ишқорий селлюлозани этил хлорид билан этерификациялаб олинади. Пластмасса, лок, тасмалар, электр изоляция материаллари ва бошқалар тайёрлашда ишлатилади.