Этнография (грекча: этно- халқ ва ... графия - ёзаман), этнология, халқшунослик — жаҳондаги барча халқларнинг, этник бирликнинг турли типлари, уларнинг келиб чиқиши (этногенези), турмуш тарзи, урф-одатлари, моддий ва маънавий тараққиёт даражасидан қатъи назар, тенг ҳолда ўзаро тафовути ёки умумийлиги ва ўхшашлигини, уларнинг ўзига хос хусусиятларини ўрганувчи махсус фан соҳаси. Э. ҳозирги этяосларнинг келиб чиқиши ва шаклланиши, жойлашиши ва этник тузилиши, урф-одатлари, маънавий маданияти ва миллий хусусиятларини тарихий жараён билан боглиқ ҳолда ўрганади. Тарихий Э. йўқолиб кетган халқ ва элатлар, ўтмишдаги этник жараён, маиший турмуш ва маънавий маданият хусусиятларини тадқиқ қилади.

Этнография билимлар қадим замонлардан пайдо бўлган бўлсада, лекин мустақил фан сифатида ХИХ асрнинг ўрталарида шаклланиб бўлди. Дастлаб, бу атамани ХВИ асрнинг охирида немис ёзувчиси И.Зуммер ишлатган, кейин эса ХВИИИ асрнинг охирларида ва 1808-йилда махсус жур.лар шу ном билан чиқа бошлаган. Э. сўзи машҳур франсуз табиацҳуноси ва физиги Жан Жак Ампер таклифи билан Париж антропологлари конгрессида алоҳида фан сифатида қабул қилинган (1839).

Э. дастлаб фактик билимларни тўплайди, кейин уларни таҳлил этиш орқали моҳиятини тушуниб олиб, назарий хулосалар чиқаради. Э. фани, бошқа фанлар сингари ўзига хос махсус тадқиқот усуллари ва махсус атамаларга эга. Унинг услуби муайян дунёқараш ва назариялар (методология) билан боғлиқ бўлиб, ўз тадқиқотларини айрим фан соҳалари антропология, археология, лингвистика, социология, санъацҳунослик билан алоқадор ҳолда амалга оширади.

Мазкур фанларнинг ўзаро боғлиқлиги туфайли кейинги йилларда қўшалоқ илмий соҳалар ҳам юзага келди, мас, этник антропология, палеоэтнография, этнолингвистика ва бошқалар Ҳозирги даврдаги этник жараёнларни теран ва кенг миқёсда тадқиқ қилишда кейинги йилларда ўтказилаётган социологик тадқиқотлар яхши самара бермоқда. Натижада — этносоциология, этнопсихология каби янги илмий соҳалар юзага келиши муҳим аҳамиятга эга. Бундан ташқари, табиийгеографик шароитга қараб ёввойи ўсимликларни экиб ўстириш ёки ёввойи ҳайвонларни хонакилаштириш, урчитиш каби ўзига хос турмуш хусусиятларига эга элатларнинг хўжалик хусусиятларини аникдашда Э. билан ҳамкорликда этноботаника ва этнозоология каби янги соҳалар фаолият кўрсатмоқда.

Халқларни ўрганишда Э. фани ниҳоятда кенг ва хилма-хил манбалардан ва усуллардан фойдаланади. Бир жойда узоқ яшаб, кузатиш йўли билан ўтказилган тадқиқотлар энг самарали эканлигини машҳур этнографлар (Л.Морган, Н.Н.Миклухо Маклай, В.Г. Богораз) алоҳида қайд қилганлар. Қисқа муддатда, айрим мавсумларда ўтказиладиган тадқиқот ишлари экспедиция усули бўлиб, ҳозир кенг тарқалган ва у мавсумий усул дейилади.

Дала ишларида, асосан, ахборотчидан суҳбат йўли билан ёзма ёки магнитофон орқали маълумотлар тўплаш, муайян маишиймаданий турмуш ҳодисалари, оиланикоҳ муносабатлари ва маросимлари, халқ сайиллари ва ўйинларини кузатиш, уларда бевосита иштирок қилиш ва уларни жиддий ўрганиш (ёзиш, чизиш, расмга олиш) каби усуллар қўлланади. Маънавий маданиятни тадқиқ қилишда (айниқса, айрим урф-одат ва маросимлар, халқ ўйинлари, ибодат, миллий рақслар) замонавий техника (фото, видео ва киноаппаратуралар) воситаларидан кенг фойдаланилади.

Ўзбекистонда Э. фани. Ўзбекистон ҳудудида истиқомат қилган қабила ва элатлар тўғрисидаги энг қадимий этнография маълумотлар илк ёзма манбаларда, юнон ва рим муаллифлари Гекатей, Страбон, Геродот, Арриан, Птолемей ва Ктесий, сицилиялик Диодор, Помпей Трог, Тацит асарларида учрайди.

Ўрта Осиё халқларининг қадимий аждодлари ва уларнинг турмуш тарзи, урф-одат ва маросимлари тўғрисида қимматли маълумотларни зардуштийлик динининг муқаддас китоби "Авесто"да ҳам кўриш мумкин. Милоддан аввалги ВИ—И асрлардан араб истилосигача Ўрта Осиё халқларига тегишли маълумотларни қадимий ахоманийлар даврига оид қоя тош битикларида, парфиёний, суғдий, хоразмий, бахтарий ёзма ёдгорликларида, хитой саёҳатномаларида, сосонийлар Эронининг ўрта форсийпаҳлавий тилдаги ёдгорликларида, арман тилидаги манбаларда, қадимий туркий ёзма ёдгорликларда учратамиз.

Илк ўрта аср (912 асрлар) муаллифлари географ ва сайёҳлар Ибн Хурдодбеҳ, алБалхий, Истахрий, Ибн Ҳавқал, Масъудий, Ёқут Ҳамавийлар ўз саёҳатномаларида Шарқ халқлари Э.си бўйича қимматли маълумотлар ёзиб қолдирганлар.

Халқ оғзаки ижоди намуналари бўлган "ДадаҚўрқут", "Алпомиш", "Манас", "Гўрўғли" достонлари тарихий ва этнография жиҳатдан ниҳоятда муҳим манбалардир. Муҳаммад Хоразмийнинг "Сурат алАарз", Абу Райҳон Берунийнинг "Қонуни Масъудий", "Амударё тарихи"; Маҳмуд Кошғарийнинг "Девону луғотит турк", Наршахийнинг "Бухоро тарихи" асарлари Ўрта Осиё, шу жумладан, Ўзбекистон шаҳарлари, уларнинг тарихи, табиийгеографик шароити, этнотопонимияси, айрим шаҳар ва қишлоқлар аҳолисининг лингвистик ва этник таркиби, ижгимоий-сиёсий ҳаёти, маиший турмуши ва маданиятининг баъзи жиҳатлари, диний эътиқодларига оид ноёб маълумотлар мужассамлашганлиги билан муҳим илмий аҳамиятга эга.

Амир Темур ва унинг ворислари ҳукмронлик қилган даврда яшаган сарой тарихчилари ва солномачилари, жумладан, Ҳофизи Абрунинг "Зубдат уттаворих" ("Тарихлар қаймоғи"), Низомиддин Шомий, Абдураззоқ Самарқандий, Ҳусайн Кубравий, Али Кушчи ва бошқаларнинг асарларида шу даврга оид этнография маълумотларни учратиш мумкин.

Шунингдек, испан элчиси Рюи Гонзалес де Клавихонинг асарида, рус солномаларида, машҳур сайёҳ Марко Полонинг саёҳатномасида ҳам муҳим маълумотлар жамланган.

З.М. Бобурнинг "Бобурнома" асарида Мовароуннаҳр ва қўшни мамлакатларда яшаган элатларнинг этник таркиби ва тарихи, урф-одати ва маросимлари маданияти ва маиший турмуши ҳақида, Гулбаданбегимнинг "Ҳумоюннома" номли тарихийбиографик асарида Тошкент ва Андижондан то Қашқар ва Ҳинд океани бўйларигача қандай шаҳарлар, вилоятлар борлиги, уларнинг аҳолиси ҳақида маълумотлар келтирилган.

Ўрта асрлар илмий мероси бўлган Ҳофиз Таниш ал-Бухорийнинг "Абдулланома" ("Шарафномаи шоҳий"), Маъсуд ибн Кўҳистонийнинг "Тарихи Абулхайрхоний", Камолиддин Биноийнинг "Шайбонийнома", Фазлуллоҳ Рўзбеҳоннинг "Меҳмонномаи Бухоро", Абулғозий Баҳодирхоннинг "Шажарайи турк" Каби асарларида қимматли тарихий этнографик маълумотлар бор.

ХВИ—ХВИИ асрларда Бухоро, Хива ва Қўқон хонликларининг вужудга келиши ва Россия давлати билан мунтазам савдо ва дипломатик муносабатлар ўрнатилиши натижасида рус элчиларининг ўзбек хонликларига қилган сафарлари жараёнида тўплаган материалларида ҳам этнографик маълумотлар мавжуд бўлиб, улар маълум илмий қимматга эгадир.

Туркистон ўлкасини жадал этнография ўрганиш ўлкани мустамлака қилиш мақсади билан боғлиқ бўлиб, ўзбек халқи Э.сига оид илмий аҳамиятга эга материаллар тўплаш даври ХИХ асрдан бошланди.

Марказий Осиё халқлари, шу жумладан, ўзбекларни этнография жиҳатдан ўрганиш йўлида 1872-йил Москвада очилган политехника кўргазмаси муносабати билан тайёрланган "Туркистон албоми", шунингдек, Рус география жамиятининг Туркистон бўлими, Тиббиёт, антропология ва этнография ҳаваскорлари жамиятининг Туркистон бўлими, Туркистон археология ҳаваскорлари тўгараги, Туркистон қишлоқ хўжалик жамияти, Хомутов тўгараги, Ўрта Осиё олимлари жамияти, Рус техника жамиятининг Туркистон бўлими, Шарқшунослик жамиятининг Тошкент бўлимининг роли катта бўлди.

ХИХ аср охири — ХХ аср бошларида этнография билимларнинг ривожи ўлкада фаолият кўрсатган рус шарқшунос, тарихчи, этнограф олимлари, сайёҳлари ва давлат арбоблари В.В.Радлов, В.В.Бартолд, М.С.Андреев, А.А.Диваев, ъ.Л.Вяткин, Н.П.Остроумов, Н.С.Ликошин, Н.Г.Маллицкий, эрхотин Наливкинлар, И.И.Умняков, А.А. Семёнов, Е.}\.Поливановлар номи билан боғлиқдир. Улар амалга оширган ишлар мустамлакачиликка хизмат қилган бўлсада, тўпланган катта этнография материаллар ХИХ аср охири — ХХ аср бошларидаги Туркистон ҳаёт тарзини тавсифлашда муҳим илмий аҳамиятга эга.

1918-йилда Туркистон халқ университетияа ўзбеклар Э.си бўйича махсус курс киритилиб, бу мавзу бўйича маърузалар ўқитила бошланди.

1920—30 йиллар Ўзбекистонда Э. илмининг вужудга келиш, ташкилий ва таркибий шаклланиш даври бўлди. 1930-йиллар охирида маҳаллий аҳоли орасидан етишиб чиққан мутахассислар Ғ.Алимов, М.Бикжанова, А.Болтаев,Я.Ғуломов, Ш.Иноғомов, Турди Мирғиёсов, Мусо Саиджонов, Х.Ҳусанбоев, К.Юсупов ва бошқалар Ўзбекистонда музей ишини йўлга қўйиш ва ривожлантиришга, музейларда этнография коллексияларни кўргазмага қўйишга тайёрлаш бўйича муҳим ишларни амалга оширишди.

1943-йил 4-ноябрда ЎзФА Тил, адабиёт ва тарих институти асосида Тарих ва археология институти ташкил этилиб, унинг таркибида 6 бўлим, шу жумладан, академик М.Андреев раҳбарлигидаги Э. бўлими ҳам бор эди. Бўлим республикада этнография тадқиқотларнинг етакчи маркази бўлиб қолди.

Хоразм археологияэтнография экспедициясининг ташкил этилиши ва фаолият олиб бориши (раҳбарлари С. Толстов, Т.Жданко) Ўзбекистонда Э. фанининг ривожланишида муҳим босқич бўлди. Хоразм экспедицияси мобайнида қорақалпоқлар Э.сининг махсус ўрганилганлиги, Қорақалпоғистонда этнография фикрларнинг шаклланиши учун асос бўлди.

1960—80 йилларда ўзбек ҳамда қорақалпоқ халқларининг этногенези ва этник тарихи бўйича фаол тадқиқотлар олиб борилди (В.П.Алексеев, А.А.Асқаров, О.Сухарева, Т.К.Хожаёв ва бошқалар). Ўзбеклар этник тарихини ўрганиш бевосита академик К.Шониёзов номи билан боғлиқ.

Ўзбекистон халқлари фолклори, Ўзбекистон декоратив ва амалий санъатининг турли соҳалари, халқ мусиқаси, театри, рақс санъати, кийимлари, анъанавий халқ таомлари, кишиларнинг маънавий ва моддий ҳаётини ўрганиш этнография манбалардан бири сифатида этнографларнинг диққат марказида бўдди. 1960, айниқса, 1980-йиллар Ўзбекистон Э. фани учун аввалги тарихшунослик даврига нисбатан ғоят сермаҳсул, айни вақтда, зиддиятли кечди. Бу зиддиятлар Э.нинг долзарб масалаларини белгилаш ва ишлаб чиқишда, сиёсий шароитга оғишмай ва сўзсиз амал қилишда; монографик ва умумлаштирувчи тадқиқотларда уларнинг таҳлилийтанқидий нуқтаи назардан ўрганиб чиқилмаганлигида; катта кўламдаги илмий текшириш ишларининг этнос хўжалик амалиёти ва маданий ҳаёти вазифаларига мос келмаганида намоён бўлди.

Ўзбекистон мустақилликка эришиши билан Республикамизда Э. фани янги сифат босқичига ўтди.

Ўзбекистон Э. фанининг илмий текшириш услублари, назарий асослари, ривожланиш устуворликлари ва истиқболларини аниқловчи тадқиқотлар вужудга келди. Мустақиллик йилларида ўзбек халқи анъанавий маданиятини ўрганишда "эвропацентризм" нуқтаи назаридан ёндошишга, қатор ижтимоий институт ва ҳодисаларга "ўтмиш сарқити" деб қарашга чек қўйилди.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Фанлар академияси Тарих институти фаолиятини такомиллаштириш" ҳақидаги қарори (1998-йил 27-июл) тарих фани ва унинг қисми Э.нинг вазифаларини мазмунмоҳият жиҳатдан тубдан ўзгартирди. Ўзбек халқининг этногенези, этник тарих муаммоларини, ўзбек этномаданий жараёнларини янгича мушоҳада қилиш, холисона ёритиш имкони пайдо бўлиб, ушбу мавзу этнография тадқиқотларнинг етакчи йўналишларидан бирига айланди. Бу йўналишни тадқиқ этишда академик К.Шониёзовнинг асарлари ("Қарлуқ давлати ва қарлуқлар", 1999; "Ўзбек халқининг шаклланиш жараёни", 2001) муҳим ҳисса бўлиб қўшилади. 1990-йилларда К. Шониёзовнинг илмий раҳбарлиги остида тарихий Э. муаммоларини (А.Аширов, У.Абдуллаев), Ўзбекистон аҳолисининг маиший турмўш анъаналарини (С. Соатова, М.Ўроқов, В.Ҳақлиев, С.Шарипов) тадқиқ қилувчи олимлар гуруҳи шаклланди. Э. Фарғона (Ш.Абдуллаев, С.Губаева), Бухоро (А.Жумаев, М.Қурбонова), Сурхондарё, Қашқадарё вилоятлари(С.Турсунов, А.Қаюмов, О.Бўриев, Қ.Насриддинов) ҳамда Қорақалпоғистон Республикасининг (Т.Есбергенова, Р.Камолов, Н.Тлеубергенов) минтақавий ўзига хосликларининг турли жиҳатларини ёритувчи тарихий этнография ва этнография социологик махсус тадқиқотлари вужудга кедди.

З.Орифхонова, Г.Зуннунова, М.Қамаритдинова каби олимларнинг маҳалланинг ўтмиши ва бугунини, ҳозир ўз-ўзини бошқариш органи сифатида амалиётдаги аҳамиятини ўрганишга бағишланган этнография экспедициялари, этносоциологик тадқиқотлари натижалари асосида махсус асарлар нашр этилди. Олий ўқув юртлари учун Э. фанидан махсус дарслик (И.Жабборов "Ўзбек халқи этнографияси", Т., 1994), ўқитиш услуби қўлланмалари (О.Бўриев, Б.Ишоқов), этнология атамалари луғати (О.Бўриев) чоп этилди.

Ўзбекистонда Э. фанининг шаклланиши, ривожи динамикаси, тарихшунослиги муаммолари махсус тадқиқот мавзуси бўлди (А.Дониёров ва Д.Ҳошимова). Бугунги кунда мамлакатимиз илмий муассасаларида Э. фанининг долзарб муаммолари тадқиқ қилинмоқда. 2000—2001-йилларда Термиз ва Қаршида этнография тадқиқотлар маркази ташкил этилди. Ўзбекистон Фанлар академияси Тарих институти этнология бўлими бу тадқиқотлар йўналишини белгилаш ва мувофиқлаштириш вазифасини бажариб келмоқда.

Адабиёт

  • Жабборов И., Ўзбекхалқи этнографияси, Т., 1994; Шониёзов К., Ўзбекхалқининг шаклланиш жараёни, Т., 2001; Дониёров А. Х., Ўзбекистон этнографияси тарихидан айрим лавҳалар, Т., 2003; Дониёров А.Х., Мустақил Ўзбекистон этнографияси тарихшунослигининг айрим масалалари, Т., 2003; Ўзбекистон этнологияси: янгича қарашлар ва ёндашувлар, Т., 2004.

Манбалар