Etrusklar
Этрусклар (лотинча: Тива, ўзларини — расна деб аташади) — милоддан аввалги 1-минг йилликда Апеннин ярим оролнинг шим.ғарбида, қадимда Этрурия (ҳозирги Тоскана) деб аталган вилоятда яшаган қадимий қабилалар. Э. — Рим маданиятидан аввалги юксак маданият ижодкорлари. Милоддан аввалги ВИИ асрдаёқ Э.да ёзув бўлган, 10 мингга яқин қисқа битиклар маълум (қаранг: Этруск тили). Э.нинг этногенези номаълум. Геродот уларни Лидиядан келиб, умбрлар ерига жойлашган деб ҳисобласа, Гелланик (милоддан аввалги В аср) эгейлик пеласглар тармоғи дейди. Галикарнаслик Дионисий фикрича, улар мамлакатнинг туб аҳолиси бўлган. Милоддан аввалги ВИИ асрда Э.нинг қалин мудофаа девори билан ўралган шаҳар қалъалари бўлган, улар кейинчалик иқтисодий ва сиёсий марказларга айланган. Уларни шоҳлар идора этган. Э.нинг тарквинийлар сулоласи милоддан аввалги 616—509 йилларда Римни идора қилган. Сентина (милоддан аввалги 295) ва Вадимон кўли бўйидаги жанг (мил авв. 283)дан сўнг Этруриянинг бутун ҳудуди Римга тобе бўлган. Э. қадимий Италиянинг маданий тараққиётига муҳим ҳисса қўшганлар. Римликлар улардан сиёсий ташкилот тизими хусусиятларини, армия тузилиши ва қуролланиши, давлат мансабдор шахсларининг белгилари (инсигнациялар)ни қабул қилишган; этруск мифологияси ва дини Рим мифологияси ва динига кучли таъсир кўрсатган; юнон ёзуви ҳам уларга Э. орқали ўтганлиги тахмин қилинади.
Фатхулла Эргашев.
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |