Эва Репкова
Эва Репковá 2009-йил
Мамлакат

Чехословакия (1992-йилгача) Словакия (1992–1997, 2001-йилдан)

Ливан (1997—2001-йиллар оралиг`и)
Туғилиши 16-январ 1975-йил
Старá Ľубовňа, Чехословакия
Саравҳа Халқаро шахмат устаси(2007-йил), аёл гросстмейстер (1995-йил)
Юқори рейтинги 2447 (2010-йил)

Эва Репкова (талаффузи: Ева Репкова;1975-йил 16-январда Старá Лубовна шаҳрида туғилган) словакиялик шахматчи, ФИДЕ халқаро устаси (ИМ) ва аёл гроссмейстер (WГМ) унвонларига эга. У 1991-йилда аёллар ўртасида Чехословакия чемпиони, 2003, 2010 ва 2013-йилларда аёллар ўртасида Словакия чемпиони бўлган.

Шахматдаги фаолияти

Репкова беш ёшида ота-онасининг якшанба кунлари шахмат ўйнашини томоша қилиб, шахмат ўйнашни ўрганган. У 1987-йилда 12 ёшида аёллар ўртасида Словакия чемпиони бўлди ва 1991-йили Пардубиcе шаҳрида бўлиб ўтган Чехословакия аёллар шахмат чемпионатида ғолибликни қўлга киритди.

Репкова 1988-йили Тимисоарада 14 ёшгача бўлган қизлар ўртасида шахмат бўйича жаҳон чемпионатида, ҳамда 1991-йили Гуарапуава ва 1993-йили Братиславада ўтказилган 18 ёшгача бўлган қизлар ўртасида шахмат бўйича жаҳон чемпионатида кумуш медалларни қўлга киритди[1]. 1995-йилда у Ҳалле шаҳрида бўлиб ўтган 20 ёшгача бўлган қизлар ўртасидаги шахмат бўйича жаҳон чемпионатида тай-брекда Нино Кҳурцидзедан кейиниккинчи ўринни эгаллади.

Репкова 1992-йилда 30-шахмат Олимпиадасида Чехословакия шаънини ҳимоя қилган ва 1994—2016-йилларда саккизта шахмат олимпиадасида аёллар жамоасининг 1-тахтасида Словакия шаънини ҳимоя қилган. Унинг энг яхши натижаси 1992-йили Маниладаги Олимпиададаги дебюти бўлиб, у ерда 9½/13 балл тўплади ва 3-ўринни эгаллади[2].

У 1992-йилда Чехословакия ва 2001-йилда Словакия терма жамоасида аёллар ўртасида шахмат бўйича Европа чемпионатида иштирок этган ва 2001-йил Леонда шахсий кумуш медалини қўлга киритган[3].

Ливанлик халқаро уста Фади Эид билан биринчи турмушидан кейин Репкова 1998-йилда Агадирда ва 2000-йилда Байрутда шахмат бўйича Араб аёллар чемпионатида ғолибликни қўлга киритди. У шахмат бўйича аёллар ўртасидаги Осиё чемпионатида икки марта Теҳронда Суббараман Вижаялакшмидан ва 1998-йилда Гентинг тоғларида Ху Юҳуадан кейин иккинчи ўринни эгаллади[1][4].

Эва Репкова 2003-йилда Татранскé Зрубй, 2010-йил Банска Стиавниcа[5] ва 2013-йилда Банска Стиавниcада бўлиб ўтган, Словакия аёллар шахмат чемпионатида ғолиб бўлган[6].

У турли халқаро турнирларда, жумладан 2003[7] ва 2013-йилларда Рижекадаги Медитеррабнеан Флоwер турнирида[8], 2003-йилда Пунатда ва 2005-йилда Малинскада бўлган Медитерранеан Голден Исланд аёллар турнирида, ҳамда 2009-йилги Орхусда бўлиб ўтган Суммер-А ИМда ғолиб бўлган[1][9].

Репкова 2005 ва 2006-йилларда очиқ шахмат бўйича Митропа кубогида Словакия шаънини ҳимоя қилиб, Стеинйнбрунн 2005 мусобақасида бронза медалини қўлга киритди[10]. 2013-йилда Меиссен шаҳрида бўлиб ўтган шахмат бўйича аёллар ўртасидаги Митропа кубогида Словакия шарафини ҳимоя қилиб, шахсий ва жамоавий олтин медалларни қўлга киритди[11].

Репкова 1995-йилда аёл гроссмейстер (WГМ), 2007-йилда эса халқаро уста (ИМ) унвонига сазовор бўлган.

Шахсий ҳаёти

Репкова ливанлик халқаро шахмат устаси Фади Эидга турмушга чиққан ва 1997-йилдан 2001-йилгача шахмат ўйинларида Ливан вакили бўлган. 1998-йил октябр ойида уларнинг ўғли Чристопҳер Репка туғилди, у ўз ёш тоифасида бир неча бор ўсмирлар ўртасида шахмат бўйича Словакия чемпионатида ғолиб бўлди ва 2018-йилда гроссмейстер унвонига эришди[12]. 2002-йилда Эва Репкова Интернет шахмат клуби асосчиси бўлган ФИДЕ устаси Эрик Петерсонга турмушга чиқди. Петерсон ва унинг акаси билан биргаликда Репкова халқаро миқёсда бошқариладиган Феримех ИТ компютер компаниясини бошқаради. Репкова 2013-йилда Петерсон билан ажрашган. 

Репкова словак, инглиз, рус ва немис тилларини билади. 

Манбалар

Ҳаволалар