Eva Romanová
Ева Романова (чехча: Eva Romanová; 1946-йил 27-январда Чехословакиянинг Оломоуc шаҳрида туғилган) — чехословакиялик фигурали учувчи, Павел Роман билан муз устида рақс билан шуғулланади. Жуфтлик биргаликда тўрт карра Жаҳон чемпиони ва икки карра Европа чемпиони бўлган[1].
| Ева Романова | |
|---|---|
|
Ева акаси Павел Роман билан | |
| Шахсий маълумотлари | |
| Давлат |
|
| Таваллуди | 27-январ 1946-йил |
| Яшаш жойи | Чехия |
| Шериги | Павел Роман |
Биографияси
Ева ва Павел муз устида рақс билан ўсмирлик пайтида шуғуллана бошлаган. Бунгача улар ўзларини жуфтликда конкида учишда синаб кўрдилар, аммо кутилган муваффақиятга эриша олмадилар.
Ева ва Павел 1960-йилларнинг бошида тажрибали мураббий Мила Новакова раҳбарлигида рақс техникасини ўрганишни бошладилар.
Жуфтлик илк бор 1962- йилги Европа чемпионатида ўзларининг биринчи бронза медалини қўлга киритган. Ўша йили Прагада бўлиб ўтган жаҳон чемпионатида иштирок этиб, биринчи ўринни эгаллашди ва бу омма учун кутилмаган ҳодиса эди. Ўша пайтдаги рақс мусобақалари учун бу ҳолат одатий бўлмаган, анъанавий равишда европа чемпионлари ҳам жаҳон чемпионлигини қўлга киритишган, аммо учинчи ўринда бўла туриб Европа чемпионлигини қўлга киритмоқлик тарихда биринчи марта содир бўлди. Ва бу воқеа янги рақс йўналишининг туғилишига туртки берди.
Бироқ кейинги йили Европа чемпионати шоҳсупасининг юқори поғонаси Ева ва Павел жуфтлигига бўйсунмади — улар иккинчи ўринни эгаллади. Аммо жуфтлик қисқа вақт оралиғида яма бирдамлаша олишди ва ўша йилги Жаҳон чемпионатида улар яна биринчи ўринни олишди. Кейинги икки мавсумда ҳам ака-сингил европа ва жаҳон чемпионатларида биринчи ўринларни эгаллади (ўша пайтда муз рақси Олимпия ўйинлари дастурига киритилмаган эди).
Ҳаваскорлик фаолиятини тугатгандан сўнг, жуфтлик „Ҳолидай он Иcе“ деб номланган шоуда чиқиш қилди.
Ева Жаcк Греҳамга турмушга чиқди ва у билан Техасдаги фермада яшади. Ҳозирда Ева ва Жаcк Чехия Республикасида, Липница шаҳрида истиқомат қиладилар[2].
Спортдаги ютуқлари
Жуфтликда фигурали учиш
| Мусобақалар/мавсумлар | 1957 | 1958 | 1959 |
|---|---|---|---|
| Европа чемпионати | 12 | ||
| Чехословакия чемпионати | 3 | 2 | 2 |
Рақслар
| Мусобақалар/мавсумлар | 1958-59 | 1959-60 | 1960-61 | 1961-62 | 1962-63 | 1963-64 | 1964-65 |
|---|---|---|---|---|---|---|---|
| Жаҳон чемпионатлари | 1 | 1 | 1 | 1 | |||
| Европа чемпионати | 7 | 7 | 5 | 3 | 2 | 1 | 1 |
Манбалар
- ↑ „Ева Романова и Павел Роман стали Олипмийскими Чемпионамы“. 2016-йил 4-мартда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2010-йил 25-май.
- ↑ ҳттп://www.cескателевизе.cз/порадй/1186000189-13-комната/217562210800022-13-комната-эвй-романове
Ҳаволалар
- Рус рақси нақшлари (Чайковская Э. А. (рус.[сайт ишламайди] )
- Чехия оташинлари (Шелухин А. (рус.[сайт ишламайди] )