Эве тили — нигер-конго тиллари оиласига мансуб ква тилларидан бири; Гана Республикасининг жануби-ғарбида, Того ва Бенин республикаларининг жанубида, шунингдек, Нигерияда тарқалган. Сўзлашувчиларнинг умумий сони 3,7 млн. кишидан ортиқ (ўтган асрнинг охирлари). Бир қанча лаҳжалари бўлиб, улар 3 гуруҳга ажралади: ғарбий гуруҳ — анло (авуна) ва бошқалар "ички" лаҳжалар; марказий гуруҳ — уати, адя, ген; шарқий гуруҳ — гун (алада) фон, махи. Фон ва уати лаҳжаларида сўзлашувчилар кўпчиликни ташкил этади. Лотин графикасига асосланган ёзуви ХИХ аср охиридан мавжуд. Эве тилида, хусусан, анло, ген ва гун лаҳжаларида асосан диний, маърифий ва ўқув адабиётлари нашр этилади[1].

Манбалар

  1. ↑ "Эве тили" ЎзМЕ. Э-ҳарфи Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил