Evelyn Walsh
Эвелйн Wалш (Талаффузи: Эвелин Уолш; 2001-йил 8-июн, Стратфорд, Онтарио) — канадалик фигурали учувчи, Треннте Мичауд билан жуфтликда конкида учиш бўйича мусобақаларда қатнашади. Улар Тўрт қитъа чемпионатининг бронза медали соҳиблари (2022), Канада чемпионатининг уч карра кумуш медали совриндорлари (2019, 2020, 2022) бўлган.
| Эвелйн Wалш | |
|---|---|
|
| |
| Шахсий маълумотлари | |
| Тўлиқ исми | Эвелйн Wалш |
| Давлат |
|
| Бўйи | 176 |
| Шериги | Треннт Мичауд |
| Мураббийи |
Алисон Перкисс Паул МcИнтош Андреw Эванс |
| Хореографи |
Алисон Перкисс Cарол Лане Юри Разгуляэв |
| Шахсий рекордлари | |
| Умумий натижа | 179.70 |
| Қисқа дастур | 65.42 |
| Эркин дастур | 116,83 |
2022-йил 21-июн ҳолатига кўра, Wалш/Мичауд жуфтлиги Халқаро конкида учиш иттифоқи (ИСУ) рейтингида ўн тўртинчи ўринни эгаллаган[1].
Фаолияти
Эвелйн 2003-йилда конкида учишни ўргана бошлаган[2]. Алисон Перкисс 2010-йилдан бошлаб унга мураббийлик қилгади. 2016-йилги Канада чемпионатида янги конкида учувчилар тоифасида ўнинчи ўринни эгаллаган.
Эвелйн Wалш 2016-йилда Треннт билан спорт жуфтлигини ҳосил қилди. Халқаро мусобақада дебютини амалга оширган жуфтлик сентябр ойи охирида Таллинда бўлиб ўтган Ўсмирлар ўртасидаги Гранд При сериясига кирувчи мусобақада ўн биринчи, кейинги ой эса Дрезденда ўтказилган турнирда бешинчи ўринни эгаллади. 2017-йил январ ойида улар Канада ўсмирлар чемпиони бўлишди ва март ойида Тайпейда бўлиб ўтадиган ўсмирлар ўртасидаги жаҳон чемпионатига юборилди. Турнирда улар қисқа дастурда олтинчи, эркин дастурда бешинчи ўринни эгаллади. Бу натижалари уларга дунёнинг энг яхши 5 та конкида учувчи жуфтликлар рўйхатига киришга имкон берди.
2017-йилги мавсумда Wалш ва Мичуад жуфтлиги ўсмирлар ўртасидаги Гран-при сериясининг икки босқичига йўлланма олишди. Ригада ўтказилган биринчи босқичда жуфтлик бронза медалини қўлга киритди[3]. Загребда бўлиб ўтган босқичда эса тўртинчи ўринни эгалладилар. 2018-йил январ ойида бу жуфтлик биринчи марта катталар ўртасидаги Канада чемпионатида иштирок этишди. Мусобақа натижаларига кўра, Эвелйн ва Треннт бешинчи ўринни эгалладилар. 2018-йилги ўсмирлар ўртасидаги жаҳон чемпионатида бу жуфтлик қисқа дастурда бешинчи, эркин дастурда эса олтинчи ўринни эгаллади.
Бу жуфтлик 2021-йилнинг „Чалленгер“ сериясига кирувчи Аутумн Cлассиc Интернатионал турнирида дебютини ўтказиши режалаштирилган эди, бироқ Эвелйн кўкрак қафаси инфексиясини юқтириб олган ва у даволаниши учун икки ой антибиотиклар қабул қилиш талаб қилинган[4].
Жуфтлик ўзларининг биринчи Скате Америcа Гран-при турнирида охирги ўринни эгаллади. Бир неча ҳафта ўтгач НҲК Тропҳй мусобақасида қатнаҳсиб, олтинчи ўринни эгаллади[5].
Натижалари
Треннт Мичауд билан
| Мусобақа | 16/17 | 17/18 | 18/19 | 19/20 | 20/21 | 21/22 | |
|---|---|---|---|---|---|---|---|
| Халқаро[6] | |||||||
| Жаҳон чемпионатлари | 12 | 12 | |||||
| Тўрт қитъа чемпионати | 7 | 6 | |||||
| Гран-при босқичлари: НҲК Тропҳй | 6 | ||||||
| Гран-при босқичлари: Ростелеcом кубоги | 6 | ||||||
| Гран-при босқичлари: Скате Cанада | 5 | 8 | |||||
| Гран-при босқичлари: Скате Америcа | 8 | 8 | |||||
| Загребнинг Олтин Конкиси | 9 | ||||||
| Финландиа Cуп | 6 | ||||||
| Небелҳорн Cуп | 7 | ||||||
| Халқаро ёшлар[6] | |||||||
| Ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионати | 5 | 6 | |||||
| Гран-при Латвия | 3 | ||||||
| Гран-при Хорватия | 4 | ||||||
| Гран-при Германия | 5 | ||||||
| Гран-при Эстония | 11 | ||||||
| Бавариан Опен | 1 | ||||||
| Миллий[6] | |||||||
| Канада чемпионати | 1Ж | 5 | 2 | 2 | 2 | ||
| Скате Cанада Чалленге | 1Ж | 2 | 1 | 1 | |||
| Ж-ўсмирлар даражаси | |||||||
Манбалар
- ↑ „ИСУ Wорлд Стандингс“ (инглизча). Международный союз конькобежцев (15-декабр 2021-йил). 2022-йил 1-январда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 9-январ 2022-йил.
- ↑ „Эвелйн WАЛСҲ / Треннт МИCҲАУД: 2016 / 2017“. Интернатионал Скатинг Унион. 2017-йил 22-мартда асл нусхадан архивланган.
- ↑ „Гран-при среди юниоров. 3-й этап. Пары. Панфилова и Рылов одержали победу, Бойкова и Козловский – 2-е“ (инглизча). 5-ноябр 2018-йилда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 9-январ 2019-йил.
- ↑ Смилей, Бриан. „Скатерс cонтинуэ то траин фор футуре cомпетитионс“. Брантфорд Эхпоситор (5-январ 2021-йил). 8-май 2021-йилда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 20-июн 2022-йил.
- ↑ Петте, Рян. „Инжурй такес топ лоcал паир оут оф Скате Cанада виртуал чалленге“. Тҳе Лондон Фреэ Пресс (6-январ 2021-йил). 20-январ 2021-йилда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 20-июн 2022-йил.
- ↑ 6,0 6,1 6,2 „Cомпетитион Ресулц: Эвелйн WАЛСҲ / Треннт МИCҲАУД“. Интернатионал Скатинг Унион. 23-январ 2019-йилда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 22-январ 2019-йил.