Evenk tili
| Эвенк тили | |
|---|---|
| Сўзлашувчиларнинг умумий сони | 13 800 |
| Тил кодлари | |
Эвенк тили, тунгус тили — тунгус-манжур тилларидан бири; Россия Федерациясида Шарқда Охота денгизи соҳилларидан Ғарбда Енисей дарёсигача, Шим.да Шимолий муз океанидан Жанубий да Байкалбўйи ва Амургача бўлган улкан ҳудудда, шунингдек, ХХР ва Мўғулистонда тарқалган. Сўзлашувчиларнинг умумий сони 65 минг (РФда 30 минг, ХХРда 35 мингга яқин, Мўғулистонда 3 минг) кишидан ортиқ (ўтган асрнинг охирлари). Лаҳжалари 3 асосий гуруҳга бўлинади: шим., жан. ва шарқий. Сезиларли тафовутлар, хилмахилликларга қарамай, бу лаҳжалар муайян даражада бошқа тунгус-манжус тилларига хос бўлган умумий хусусиятлар мажмуи билан бирлашганлар, ҳатто баъзи олимлар солон ва негидал тилларини Эвенк тилининг лаҳжалари деб ҳисоблайдилар. Адабий тилга жан. лаҳжанинг неп шеваси, 1953-йилдан эса полигус шеваси асос бўлган. Ёзуви 1931-йилдан лотин графикаси, 1936-йилдан эса рус графикаси асосида шаклланган.[1]
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Жаҳон тилларидан бири ҳақидаги уşбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. |