„Эверест ва уммон“ — ўзбек шоири Абдулла Орипов қаламига мансуб шеърий тўплам. 2015-йил Тошкент шаҳрида „Ўзбекистон“ нашриёт-матбаа ижодий уйида чоп этилган. 2017- ва 2018-йилларда айни нашриётда такрор чоп этилган.

Эверест ва уммон
Муаллиф(лар) Абдулла Орипов
Тил ўзбекча
Жанр(лар)и шеърлар
Нашриёт „Ўзбекистон“ нашриёт-матбаа ижодий уйи
Ўзбек тилида нашр этилган санаси 2015
ИСБН ИСБН 978-9943-28-469-2

Тўпламга муаллиф 2015–2016-йилларда ёзган шеърлар киритилган. Хусусан, иккинчи нашрдан Орипов умрининг охирги ойларида АҚСҲнинг Хюстон шаҳрида ёзган шеърлари ўрин олган. „Эверест ва уммон“ муҳаррирларидан бири Ашурали Жўраевнинг сўзларига кўра, тўплам Орипов даволанаётганида чоп этилган бўлиб, шоир уни илк бор кўрганида жуда мамнун бўлган[1].

Манбалар

  1. ↑ Жўраев, Ашурали „“Руҳим”дан “Эверест ва уммон”гача“. Юз (17-феврал 2021-йил). Қаралди: 12-май 2024-йил.[сайт ишламайди]