Every Breath You Take
„Эверй Бреатҳ Ёу Таке“ (таржимаси „Оладиган ҳар бир нафасинг“) — „Тҳе Полиcе“ инглиз рок-гуруҳи ижро этган қўшиқ. Гуруҳнинг 1983-йил эълон қилинган „Сйнчрониcитй“ номли студиявий албомига киритилган. Қўшиқни гуруҳ солисти Стинг ёзган. „Эверй Бреатҳ Ёу Таке“ АҚШ ва Канада 1983-йилнинг энг катта хитига айланган: тарона саккиз ҳафта давомида „Биллбоард Ҳот 100“ сингллар хит-парадида, тўрт ҳафта давомида РПМ хит-парадида биринчи поғонани эгаллаб турган. Британияда эса қўшиқ тўрт ҳафта давомида сингллар хит-парадининг энг юқори поғонасидан тушмаган. Шунингдек, тарона бир неча мамлакат хит-парадида юқори ўнталикка кирган.
| „Эверй Бреатҳ Ёу Таке“ | ||||
|---|---|---|---|---|
| „Тҳе Полиcе“ сингли | ||||
| Сйнчрониcитй албомидан | ||||
| Б томон | „Мурдер бй Нумберс“ | |||
| Чиқарилган санаси | 20-май 1983-йил | |||
| Ёзиб олинган | Декабр 1982-йил – Феврал 1983[1] | |||
| Жанр | ||||
| Давомийлиги |
3:56 (сингле версияси) 4:13 (албом версияси) | |||
| Лейбл | А&М (АМ 117) | |||
| Қўшиқ муаллиф(лар)и | Стинг | |||
| Продюсер(лар) | ||||
| Тҳе Полиcе хронологияси | ||||
| ||||
| Клипи | ||||
| „Эверй Бреатҳ Ёу Таке“ ЁуТубеда | ||||
„Эверй Бреатҳ Ёу Таке“ қўшиғи уч номинация бўйича „Граммй“ мукофотига номзод қилиб кўрсатилган ва „Йил қўшиғи“ (инглизча: Сонг оф тҳе Еар) ҳамда „Дуэт ёки вокал гуруҳи томонидан энг яхши поп ижро“ (инглизча: Бест Поп Перформанcе бй а Дуо ор Гроуп wитҳ Воcалс) номинацияларида ғолиб чиққан. Британия қўшиқнавислар, бастакорлар ва муаллифлар академияси Стингни қўшиқ учун „Мусиқий ва лирик жиҳатдан энг яхши қўшиқ“ номинасиясида Ивор Новелло мукофоти билан тақдирлаган.
„Эверй Бреатҳ Ёу Таке“ „Тҳе Полиcе“ гуруҳининг ҳамда Стингнинг „ташриф қоғозига“ айланган. 2019-йилнинг майида Броадcаст Мусиc, Инc. қўшиқни радио тарихида энг кўп ижро этилган қўшиқ деб топган[4]. 1983-йил „Роллинг Стоне“ журнали танқидчилар ва обуначилар орасида ўтказган сўровда „Эверй Бреатҳ Ёу Таке“ „йил қўшиғи“ деб топилган. 1983-йил қўшиқ АҚШда энг кўп сотилган композицияга айланган. „Биллбоард“ хит-паради қўшиқни 1983-йилнинг 1-сонли қўшиғи деб белгилаган. Айни нашр тузган тарихдаги 500 энг буюк қўшиқлар рўйхатида „Эверй Бреатҳ Ёу Таке“ 84-ўринни эгаллаган. Шунингдек, қўшиқ Рок-энд-ролл шуҳрат залининг „Рок-энд-роллни шакллантирган 500 қўшиқ“ рўйхатидан жой олган[5]. Бундан ташқари, қўшиқ „Биллбоард“ хит-парадининг „Тарихдаги энг яхши 100 қўшиқ“ рўйхатига киритилган[6]. 2008-йил „Қ“ журнали таронани 1980-йилларнинг энг яхши британ қўшиқлари сафига киритган[7]. 2015-йил эса ИТВ телеканали ўтказган сўровда британияликлар 1980-йилларда хит-парадда биринчи поғонани эгаллаган қўшиқлар орасидан „Эверй Бреатҳ Ёу Таке“ қўшиғини „миллатнинг севимли қўшиғи“ деб белгилаш учун овоз беришган[8].
Манбалар
- ↑ Бускин, Ричард (Марч 2004). "Cлассиc Траcкс: Тҳе Полиcе'с 'Эверй Бреатҳ Ёу Таке'". Соунд он Соунд. ҳттп://www.соундонсоунд.cом/сос/мар04/артиcлес/cлассиcтраcкс.ҳтм.
- ↑ „Неw wаве ҳиц оф тҳе 80с: алл тҳе бест неw wаве сонгс“. Лике Тоталлй 80с. 2020-йил 20-февралда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 4-сентябр.
- ↑ Стерлинг, Чристопҳер Ҳ.; О'Делл, Cарй. Тҳе Cонcисе Энcйcлопедиа оф Америcан Радио - Гоогле Боокс, 12 Април 2010. ИСБН 9781135176846.
- ↑ „Стинг'с "Эверй Бреатҳ Ёу Таке" Ис тҳе Мост Плаед Сонг он Радио [Видео“]. ГуардианИв. Қаралди: 2019-йил 10-июн.
- ↑ „Тҳе Сонгс Тҳат Шапед Роcк анд Ролл | тҳе Роcк анд Ролл Ҳалл оф Фаме анд Мусеум“. 2010-йил 17-мартда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2008-йил 12-январ.
- ↑ „Тҳе Биллбоард Ҳот 100 Алл-Тиме Топ Сонгс“. Биллбоард. 20 Септембер 2008. Қаралди: 8 Жулй 2009.
- ↑ „100 Греатест Сонгс Оф Алл Тиме“. Қ магазине. 2012-йил 29-июнда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2019-йил 22-сентябр.
- ↑ Wестброок, Cаролине. „Тҳе Натион'с Фавоурите 80с Нумбер Оне: 12 море cлассиc 80с чарт-топперс wҳич дидн'т маке тҳе cут“. Метро (2015-йил 25-июл). Қаралди: 2015-йил 27-июл.