Эвгений Викторович Абдуллаев (1971-йил 19-апрелда Наманган шаҳрида туғилган) — Ўзбекистонда муқим турувчи рус шоири, ёзувчиси ва танқидчиси. У фақатгина танқидий мақолаларни ўзининг асл исми-шарифи билан, шеърий ва насрий асарларини Суҳбат Афлотуний тахаллуси билан чиқаради.

Эвгений Викторович Абдуллаев
Таваллуди 1971-йил 19-апрел (1971-04-19) (55 ёш)
Касби шоир, ёзувчи, танқидчи

Евгенийнинг болалиги Наманганда ўтган. 1978-йилдан буён Тошкент шаҳрида яшайди. 1993-йилда бўлажак ёзувчи ТошДУнинг (ҳозирги Ўзбекистон миллий университети)н фалсафа факултетини тамомлаган[1].

„Арион“, „Халқлар дўстлиги“, „Шарқ юлдузи“, „Байроқ“, „Иерусалим журнали“, „Ёшлик“, „Октябр“ журналларида, „Кичик ипак йўли“ алманахларида (Тошкент — Москва, 1999—2005-йилларда) ва „Интерпоэзия“ (Ню-Ёрк — Москва, 2005-йилда) ва бошқалар. „Октябр“ журнали (2004—2006-йилларда), „Россия мукофоти“ (2005-йилда), „Триумф“ ёшлар мукофоти (2006-йилда) лауреати.

Шунингдек, Евгений Викторовични „Романс ва эскизлар“ (Р.Элинина адабиёт нашриёти, Москва, 2003), „Кесилган қулоқ пейзажи“ (Р.Элинина нашриёти, Москва, 2008). „Тошкент романи“ (Амфора, 2006, Санкт-Петербург), „+39“ (2011), „Авлиёга итоат“ (2015), „Чумоли подишоҳ“ (2016) ва бошқалар шеърий китоб тўпламлари ҳисобланади.

2006-йилдан ёзувчи „Шарқ юлдузи“ ва „Халқлар дўстлиги“ журналлари таҳририят кенгаши аъзолари сафидан ўрин олган[2].

Манбалар

Ҳаволалар