Эвклаз (юн. — яхши, енгил ва — бузилиш, майдаланиш) — оролли силикатлар кичик синфига мансуб минерал. Кимёвий таркиби А12Ве2[8ЙУ4]2(ОН)2, аралашмалари: Ое, Мп, Си, баъзан У, В, 8п Р. Моноклин сингонияда кристалланади. Рангсиз, сутрангоқ, оч сариқ, оч ҳаво ранг, яшил. Шишасимон ялтирайди; шаффоф ёки ярим шаффоф. Қаттиқлиги 7,5, зичлиги 3—3,1 г/см3. Одатда, флюоритфенакитбартрандит формацияли гидротермал конларда учрайди. Мусковит, кварс, флюорит, фенакит, бертрандит билан ассоциацияда бўлиб, баъзан гранитли пегматитларда ҳосил бўлади. Э.нинг йирик шаффоф кристаллари 1синф қимматбаҳо тоши ҳисобланади. Берилл рудаларининг энг асосий компонентларидан бири. Асосий конлари Колсва (Швеция), АлтоМомос (Эквадор), Кашмир (Ҳиндистон), Россия Федерацияси (Саха, Байкалорти, Жанубий Урал), Ўрта Осиёда мавжуд. Ўзбекистонда Саргардон волфрам конида топилган.