Эвкоммия (Еисотппа) — эвкоммиядошлар оиласига мансуб барг тўкадиган икки уйли дарахтлар туркуми. Хитой (1000-йилдан бери), Ветнам, Ғарбий Европадаги айрим мамлакатлар, Шимолий Африка, АҚШда, Ўрта Осиё ва Закавказеда (кичик майдонларда) ўстирилади. Э.нинг қайрағочсимон тури (Е. шлюУез) Хитойда ўсади. Бўйи 15–20 м, барглари оддий, тухумсимон ёки эллипссимон, кетма-кет жойлашган, ёнбаргчасиз. Гуллари майда, икки жинсли. Меваси чўзиқ қанотчали ёнғоқча, совуққа чидамли. Э.нинг ёғоч ва уруғидан ташқари ҳамма қисмида гуттаперчаш сут найчалари бўлади. Баргида 2—4%, тана ва шохлари пўстлоғида 5—6%, иддиз пўстлоғида 9—12% гуттаперча бор. Э. гуттаперчаси жуда сифатли. Унинг 74% ини гутта, 20% ини смола ташкил қилади. Э. пўстлоғининг қайнатмаси, дамламаси ва экстракти гипертония касаллигини даволашда қўлланади. Уруғидан, илдиз бачкиси ва пархиш қилиб, шунингдек яшил қаламчаларидан кўпайтирилади.