Evnoxoidizm
Эвнохоидизм (юн. эиписоз - бичилган одам), эркакларда — ҳезалаклик, аёлларда — эркакчалишлик — жинсий безларнинг туғма камчилиги ёки жароҳатланиши, ёхуд гипофиздан гонадотроп гормонлар кам чиқиши сабабли рўй берадиган касаллик. Эркакларда кўпроқ учрайди. Евнухоид гигантизм ва эвнухоид семириш (ёғ босиш) деган икки тури бор. Одатда, аралаш хили учрайди. Белгилари: бўй ўсиб кетади, скелет номутаносиб ўсади (қўл-оёқ, айниқса оёк узун бўлади), суяклар ингичка, элка тор, чанок кенг (аёллар чаноғи тор), мускуллар бўш (илвиллаган) бўлади. Кўкрак, қорин ва сонни ёғ босади, жинсий безлар этилмайди, иккиламчи жинсий белгилар унча билинмайди, ков ва кўлтикда жун ўсмайди, овоз ингичка (болаларга хос), жинсий ҳис сусайган бўлади. Жисмоний меҳнатга ярайди, аммо сусткаш, зеҳни паст бўлади. Ўтмишда болалигида бичилганлар (ғуломлар)да ҳам шунга ўхшаш ҳодиса кузатиларди. Беморлар генетик ва эндокринолог назоратида жинсий гормонлар билан узоқ даволаниши керак[1].
Манбалар
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |