Жуан Эво Моралес Айма (талаффузи: Эво Моралес; 26-октябр 1959; испанча талаффузи: [ˈэβо моˈɾалес]), Боливия сиёсатчиси, 2006-йилдан 2019-йилгача мамлакат Президенти[1]. 2019-йил 10-ноябр куни оммавий норозилик намойишлари натижасида истеъфога чиқишга мажбур бўлди[2]. Миллати аймара[3]. Испания мустамлакасидан кейин Боливияни бошқарган биринчи маҳаллий америкалик ҳисобланади. Боливияни ҳаммадан узоқроқ муддат бошқарган[4].

Эво Моралес
Боливия Президенти
Мансаб даври
2006-йил 22-январдан – 2019-йил 10-ноябргача
Вице-президент Áлваро Гарcíа Линера
Ўтмишдоши Эдуардо Родрíгуэз
Вориси Жеанине Áñэз (в.б.)
Луис Арcе
УНАСУР раиси
Мансаб даври
2018-йил 17-апрелдан – 2019-йил 10-ноябргача
Ўтмишдоши Мауриcио Маcри
Вориси Луис Арcе
Боливия социалист ҳаракати етакчиси
Мансаб даври
1998-йил 1-январдан – 2019-йил 10-ноябргача
Ўтмишдоши Лавозим таъсис этилган
Шахсий маълумотлари
Таваллуди
Жуан Эво Моралес Айма

1959-йил 26-октябр (1959-10-26) (67 ёш)
Ориноко
Мансублиги Boliviya Боливия
Қўшин тури Боливия Армияси
Хизмат йиллари 1977–1978

Биографияси

Моралес камбағал католик деҳқон оиласида туғилган[5]. Унинг ота-онаси – онаси Мария Мамани, отаси Дионисио Моралес Ҳуанcа – Аймара ҳиндулари бўлиб, лама кўпайтириш ва деҳқончилик билан шуғулланишган. У болалигини шундай эслайди: „Уйимизда битта қоп маккажўхори бор эди. Онам биз учун нонушта, тушлик ва кечки овқат тайёрлаш учун ишлатган. Байрамларда у бизга қуритилган гўшт берарди“[6].

Қишлоқ ўқитувчилари Моралесни қобилиятли ўқувчи сифатида эслашади, лекин у ҳеч қачон тўлиқ ўрта маълумот олмаган. Унинг оиласи Оруро шаҳрига кўчиб ўтгани ва у ердан ҳарбий хизматга чақирилганди. Армияда Моралес полк гуруҳида трубачи бўлган эди. 1980-йилларнинг бошида у кока плантациялари билан машҳур бўлган Чапаре тоғли ҳудудига ишлаш учун кетди. Бироз вақт ўтгач, кока ишлаб чиқарувчилар уюшмасининг раҳбари бўлди.

1995-йилда Эво Моралес „Социализм томон ҳаракат“ (испанча: Мовимиэнто ал Соcиалисмо) партиясини яратди. У Бирлашган чап коалицияда Миллий Конгрессга сайловларда муваффақиятли иштирок этди.

1997-йилда Моралес Бирлашган чап ташкилот рўйхати бўйича парламент қуйи палатасига сайланган[7].

2002-йилги президентлик сайловларида Эво Моралес иккинчи ўринни эгаллади, бу Боливиянинг анъанавий партиялари учун кутилмаган воқеа эди. Маҳаллий келиб чиқиши уни Лотин Америкаси бўйлаб бир зумда машҳур қилди. Моралеснинг айтишича, у муваффақиятга қисман АҚШнинг Боливиядаги элчиси Мануэл Рочанинг унга қарши камситувчи сўзлари сабаб бўлган, Моралеснинг сўзларига кўра, у „одамлар онгини уйғотиш“га ундаган[8].

Моралес 2005-йил 18-декабрда Боливия президенти этиб сайланган. Унга сайловчиларнинг 54 фоизга яқини овоз берди, сайловчиларнинг 84 фоизи иштирок этди. Моралес 2006-йил 22-январда вазифасига киришди. Унинг президентлик сайловларида муваффақият қозонишига унинг Америкага қарши сайловолди дастури ва газ саноатини миллийлаштиришга ваъда бергани ёрдам берди. Бундан ташқари, у аксарияти деҳқонлар бўлган сайловчиларга кока етиштиришни қонунийлаштиришга ваъда берди. Сайланганидан кўп ўтмай, конституцияни ислоҳ қилди. Давлат раҳбарининг кетма-кет икки марта сайланиши тақиқланди. Суд кейинчалик аниқлаганидек, Моралеснинг биринчи муддати ҳисобга олинмади ва у 2014-йилда қайта сайланишга муваффақ бўлди.

2009-йил декабр ойида навбатдаги президентлик сайловлари бўлиб ўтди. Эво Моралес 63% овоз билан ғалаба қозонди. 2014-йилда президент сифатидаги биринчи муддатини ҳисобга олмаган суд қарори туфайли яна қайта сайланди.

2014-йилдаги президентлик сайловларида яна 61,36 фоиз сайловчилар томонидан қўллаб-қувватланиб, ғалаба қозонди.

2016-йилнинг 21-февралида мамлакатда Эво Моралеснинг кетма-кет икки муддатга президент бўлиш чекловини бекор қилиш орқали тўртинчи бор сайловда иштирок этиш имкониятини яратувчи референдум ўтказилди. Овоз бериш натижаларига кўра, сайловчиларнинг қарийб 63 фоизи президентлик муддатлари сони бўйича чекловни бекор қилишга қарши чиққан.

2016-йилнинг декабрида Моралес янги муддатга президентликка номзод сифатида кўрсатилган эди. 2017-йилнинг ноябр ойида Боливия Олий суди муддатлар чегараларини конституцияга зид деб топди.

2019-йил 20-октябрда бўлиб ўтган сайловларда дастлабки натижалар Моралес 46,86 фоиз, унинг рақиби, фуқаролик жамияти коалициясининг собиқ президенти ва номзоди Карлос Меса эса 36,72 фоиз овоз олганини кўрсатди. Моралес дарҳол ўзини сайлов ғолиби деб эълон қилди. Бу мамлакатнинг кўплаб шаҳарларида норозилик ва тартибсизликларга олиб келди. Моралеснинг айтишича, мамлакатдаги ўнг кучлар, хориждан кўмак олиб, давлат тўнтаришига уриниш бошлаган. 23-октябр куни Моралес мамлакатда фавқулодда ҳолат эълон қилди.

Намойишлар пайтида камида 30 киши яраланган. Боливия Олий сайлов суди президенти Мария Евгения Чоке 30-октябр куни Америка давлатлари ташкилоти (ОАС) ва Европа Иттифоқи овозлар ҳисобини текшириши мумкинлигини ва расмийлар бунга очиқ эканини айтди.

2019-йил 10-ноябрда бир неча ҳафта олдин бўлиб ўтган умумхалқ сайловларидаги қонунбузарликларни тан олди ва давом этаётган норозилик намойишлари ҳамда полиция ва армия босими остида истеъфога чиқишини эълон қилди[9].

12-ноябр куни қизи ва вице-президент Алваро Гарcиа Линера билан бирга Мексикага келди. Мексика ички ишлар вазири Олга Санчес Кордеронинг буйруғи билан унга сиёсий бошпана берилди[10].

Манбалар

  1. ↑ „Профиле: Боливиаʻс Пресидент Эво Моралес“. ББC Неwс (13-октябр 2014).
  2. ↑ „Боливиан пресидент слашес саларй фор публиc счоолс“. УСА Тодай (28-январ 2006-йил). 28-декабр 2013-йилда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 5-январ 2016-йил.
  3. ↑ Америcа Вера-Завала.. „Эво Моралес Ҳас Планс фор Боливиа“. Ин Тҳесе Тимес (18-декабр 2005-йил). 3-март 2015-йилда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 7-феврал 2007-йил.
  4. ↑ „Президент Боливии Эво Моралес объявил об отставке“. Медуза. медуза.ио. 2019-йил 10-ноябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2019-йил 10-ноябр.
  5. ↑ „Эво Моралес: «Я католик, но я разочарован в Церкви»“. 2020-йил 12-ноябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2019-йил 20-ноябр.
  6. ↑ „Медленное восхождение и стремительное падение Эво Моралеса / Идеи и люди / Независимая газета“. 2021-йил 24-июнда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2021-йил 17-июн.
  7. ↑ „Боливиа’с Моралес ресигнс афтер протесц, лашес оут ат 'cоуп'“. 2020-йил 26-февралда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2019-йил 16-ноябр.
  8. ↑ „Моралес ушел, но может и вернуться“. 2019-йил 14-ноябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2019-йил 16-ноябр.
  9. ↑ „Президент Боливии Эво Моралес ушел в отставку под давлением полиции и армии“. 2019-йил 12-ноябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2019-йил 12-ноябр.
  10. ↑ „ОАГ начнет проверять итоги президентских выборов в Боливии 31 октября“. 2019-йил 16-ноябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2019-йил 2-ноябр.