Эврифагия (эври... ва юн. рпаееш — ямоқ), ҳаммахўрлик — ҳайвонларнинг энг хилма-хил, яъни ўсимлик ва ҳайвон маҳсулотлари билан озиқланиши. Э. кўплаб ҳайвон турлари, ёввойи чўчқа, қўнғир айиқ, кулранг каламуш, қарғалар; умуртқасиз ҳайвонлардан синантроп турлар, сувараклар, офиуралар ва бошқаларга хос. Э. ҳайвонларнинг хилма-хил шароитда яшашига ва ареалннкт кенгайишига имкон беради.