Эвтектика (юн. ешекйз — осон суюқланувчан) — суюқ ҳолатида бошланғич компонентлар (аралашмалар) нинг кристаллари билан мувозанатда, кристалланиш температураси эса энг паст бўладиган суюқ система (эритма). Фазалар қоидасига мувофиқ, Э. ўзгармас трада кристалланиш натижасида ҳосил бўлади. Э. ҳосил бўлиш хусусияти суюқ ҳолатда компонентларининг бир-бирида эриши чекланмаган, қаттиқ ҳолатда эса чекланадиган ёки мутлақо эримайдиган системалар учун хос.

Икки компонентли эвтектик системанинг ҳолат диаграммаси бўйча қаттиқ ҳолатдаги компонентлар бир-бирида эримайди, соф компонентлар (А ва В) нинг кристаллана бошлаш тралари билан системанинг таркибидаги миқдори орасидаги боғланишни кўрсатувчи эгри чизиқлар (ТА Е ва ТвЕ) эвтектик нуқта (Е нуқта) да кесишади. Бунда суюқлик (£) бир вақтда иккала компонент билан тўйинади. Э. техникада қуймачилик қотишмалари, кавшарлар ва бошқалар материаллар сифатида ишлатилади.