Эхинокактус —кактусдошлар оиласига мансуб кўп йиллик ўсимликлар. Серсув, шарсимон шакли, ранги, катта-кичиклиги хилма-хил. Меваси — кўпинча резавор. 500 га яқин тури бор. Улар, асосан, Мексикада, баъзи турлари эса Жанубий ва Марказий Америкада тарқалган. Э.нинг 40 дан зиёд тури манзарали ўсимлик сифатида хона ва оранжереяларда ўстирилади.