Exinokokkoz
Эхинококкоз — Эчиноcоccус гранулосус оиласига мансуб гижжанинг личинкалик босқичининг одамнинг турли аъзоларида ривожланишидан келиб чиқадиган касалликдир. У турли аъзоларни бирламчи ва диссеминация йўли орқали зарарлаши мумкин. Гижжанинг энг кўп учрайдиган локализацияси бу жигар (80 % гача) ва ўпкадир. Эхинококкоз аъзоларнинг деструктуризацияси, организмнинг аллергизацияси ва оғир асоратлар билан характерланиб, кўп ҳолларда ногиронлик ва ўлим ҳолатларига олиб келади[1]. Одам ва баъзи ҳайвонлар (қўй, чўчқа, от, қорамол) оралиқ хўжайин ҳисобланади. Касаллик кўпроқ Жанубий Америка, Австралия, Греция, Хитойда, собиқ Совет Иттифоқида (Ставропол ўлкасида, Қрим, Озарбайжон ва Ўрта Осиёда) учраб туради. Аксариҳоллардажигарда ваўпкада, умуман ҳамма орган ва тўқималарда ривожланади. Эхинококкнинг етилган босқичи майда сестода (тасмасимон гелминт) 2,5-5,5 мм катталикда бўлиб, унда бошча (сколекс), икки қатор илгаклари бўлган бўйинча ва 3-4 бўлаклари бор. Эхинококкнинг асосий хўжайини йиртқич ҳайвон (бўри, тулки, ит) ҳисобланади. Ҳайвон ахлатлари орқали етилган эхинококк бўлакчалари тухумчалар билан сув, ер, ёввойи ўсимликлар ва меваларга, чангга тушади. Бундан ташқари, ичакнинг ташқи тешиги орқали ҳайвон терисини зарарлантиради. Кишига инфексия сўйилган молдан, зарарланган гўшт маҳсулотлари истеъмол қилинганда юқади. Бунда онкосферали қавациз гелминт тухуми меъда девори, лимфа ва қон томирлари орқали бутун организмга тарқалади.
| Эхинококкоз | |
|---|---|
|
эчинококкнинг ҳаёт ё'ли | |
| Классификацияси ва ташқи линклар | |
| ДисеасесДБ | 4048 |
| МедлинеПлус | 000676 |
| МеСҲ | Д004443 |
Клиникаси
Жигарнинг эхинококкли кистаси кўпроқ 30-50 ёшда кузатилади. Касалликнинг 3 босқичи: симптомсиз, симптоми ифодаланган
ва терминал босқичлари фарқ қилинади. Биринчи босқичда бемор бошқа хасталикларга чалиниб даволанганда тасодифан текширишда
аниқланади. Клиник белгилари ифодаланган босқичда қоринда оғриқ туради, иштаҳа йўқолади. Терминал босқичда касаллик асоратлар билан давом этади: киста йиринглашади, у яқин турган тўқима, органларни эзади, фаолиятини бузиши мумкин ва органларга тешилади, оқма яра (бронх оқмаси) ҳосил бўлади, қоринда суюқлик йиғилади.
Диагностикаси
Кацони (Кассони) анафилактик реаксияси сентрифуга қилинган эхинококк пуфагидан олинган суюқликдан 0,2 мл билакнинг олд қисми терисига юборилади ва 24 соат давомида кузатилади. Терида пуфакча бўлиб қизариб, катталашгани мусбат реаксияси — Кацони реаксиясидан бир қадар аниқроқ ҳисобланади. Бунда латекс антигенни адсорбсия қилиш учун хизмат қилади. Эхинококкозга ташхис қўйишда рентген, ултратовуш, томография текширишлари ёрдам беради. Бу касалликни жигар раки, сиррозидан, гематома ва гемангиомалардан ажрата билиш керак.
Даволаш
Операция қилинади (зарарланган орган соғ тўқимагача кесиб ташланади, фиброз капсуласи билан энуклеация қилиб даволанади, гемигепатектомия, радикал эхинококтемия). Жигар кистаси йиринглаган бўлса, уни мумкин қадар бўшатиб, капсуласи марсупиализация қилинади. Профилактикаси. Санитария-ветеринария назорати ўрнатилади, аҳоли орасида санитария ишлари олиб борилади. Дайди итлар йўқотилиши, овчи, уй итлари дегелминтизация (гижжалардан ҳоли) қилиниши керак[2].