Eyüp Sulton masjidi
Эйüп Султон масжиди (туркча: Эйüп Султан Cамии) – Истанбул шаҳри, Эйüп тумани, Олтин Шох ҳудуди яқинида жойлашган масжид. Бино ҳудудида Ислом дини сўнгги пайғамбари Муҳаммаднинг байроқдори, саҳоба Абу Айюб ал-Ансорий дафн этилган мақбара мавжуд бўлиб, ХИХ асрнинг бошларида бунёд этилган.
| Масжид | |
| Эйüп Султон масжиди | |
| Мамлакат | |
| Истанбул | Эйüп тумани |
| Координаталар | 41°02′52.61″Н 28°56′01.63″Э / 41.0479472°Н 28.9337861°Э |
| Йўналиши | сунний |
| Меъморий услуб | Ислом меъморчилиги, классик услуб |
| Бинокорлик | 1458—1800 |
| Миноралар сони | 2 |
| Миноралар сони | 2 |
| Саҳарлик ва ифторлик | |
Масжид ўз даврида энг муқаддас иншоотлардан бири бўлганлиги сабабли Усмонлилар империяси ҳукмдорларига тож кийдириш маросимлари айнан шу ерда ўтказилган[1]. Бугунги кунга келиб, ёдгорлик машҳур зиёратгоҳ бўлиб хизмат қилмоқда.
Тарихи
Масжид пайғамбар Муҳаммаднинг ишончли дўсти, саҳоба Абу Айюб ал-Ансорий (туркча Эйüп Султон) шарафига номланган. Абу Айюб 670-йилларда мамлакатнинг араблар томонидан илк бор қамал қилиниши чоғида вафот этган[2][3].
Масжид 1453-йилда Константинопол босиб олинганидан атиги беш йил ўтиб, 1458-йилда Усмонлилар империяси султони Меҳмед ИИ Фотиҳ томонидан бунёд этилган[4]. Маълумотларга кўра, Меҳмед ИИ Фотиҳнинг ушбу масжидни қурдиришига устози Акşэмседдиннинг Абу Айюб ал-Ансорий дафн этилган жойда ёдгорлик масжиди қуришни орзу қилгани туртки бўлган. 1458-йилда ушбу ҳудуддан ал-Ансорий қабри топилганда, унинг ёнида масжид барпо этилган[5].
ХВИИИ аср бошларида Султон Аҳмад ИИИ масжиднинг иккита минорасини ҳозирги кўринишга келтирган[1]. ХВИИИ асрнинг охирига келиб, масжид турли хил офатлар, катта эҳтимол билан ўша вақтдаги зилзилалар натижасида вайронага айланган. 1798-йилда султон Салим ИИИ масжид минораларидан тбошқа барча биноларини бузиб, қайта қуришни буюрган. Қурилиш ишлари 1800-йилда якунланган[1][6][4]. Масжиднинг шарқий қисмида жойлашган минора 1822-йилда Маҳмуд ИИ томонидан илк бора яратилган кўринишига келтирилган[1].
Диний аҳамияти
Пайғамбарнинг содиқ дўсти ва саҳобаларидан бири сифатида Абу Айюб ал-Ансорий мусулмонлар томонидан жуда қаттиқ ҳурмат қилинади, шу сабабдан унинг мақбараси жойлашган ҳудуд алоҳида аҳамиятга эгадир. Мақбара ҳовлининг шимолий томонида, масжиднинг намоз ўқиш хонасига асосий кириш эшиги рўпарасида жойлашган[4]. Масжид, шунингдек, Ислом динига эътиқод қилувчи барча мусулмонлар учун жуда қадрли иншоот саналади, чунки унда пайғамбарга тегишли деб ҳисобланувчи бир қанча ёдгорликлар сақланади[5].

Масжиднинг мусулмон оламида жуда катта аҳамият касб этишининг яна бир муҳим сабабларидан бири кўплаб Усмонлилар империяси амалдорлари ва қироллик оила аъзоларининг айнан ушбу ҳудудга яқин жойда дафн қилинганлигидир[7][4]. Улар орасида Султон Сулаймон И ва Салим ИИ даврида хизмат қилган Усмонлилар бош вазири Соколлу Меҳмет Пошо[5][8], шунингдек, ХВИ асрда яшаган яна бир вазир Сиёвуш Пошо, ХВИ асрда Усмонлилар учун Кипрни босиб олишда катта ҳисса қўшган Лала Мустафо Пошо ҳам бор. Ушбу тарихий шахсларнинг қабрлари, аёллардан Адиле Султон ва Меҳришоҳ Валиде Султонларнинг қабрлари ҳам масжидга яқин ҳудудда жойлашган. Масжиднинг ташқарисида 1918-йилда меъмор Камолиддин Бей томонидан лойиҳалаштирилган Султон Меҳмед В мақбараси, бинонинг орқа томонида, Олтин Шоҳ ҳудудига кирувчи тепаликда Эйüп қабристони жойлашган[9].
Бугунги кунда масжидда хатна маросимларини ҳам ўтказиш мумкин. Камбағал оила фарзандлари учун масжид маъмурияти ушбу маросимларни ўтказиб беришни йўлга қўйган[10] (2022-йилги Cовид-19 билан боғлиқ чекловлардан кейин қайта тикланган)[11]. Рамазон ойида мусулмонлар масжидда ифторлик қилишлари ҳам мумкин. Эйüп Султон масжиди, шунингдек, йил давомида мамлакатнинг турли бурчакларидан ташриф буюрувчилар учун муқаддас зиёратгоҳ ҳисобланади[12].
Архитектура
Масжид
Олиб борилган бир қанча реконструксия ишларига қарамай, Эйüп Султон масжидида ХВИ асрда Хўжа Синон томонидан қўлланган Усмонли меъморчилигининг классик услуби сақлаб қолинган. Хусусан, Азапкапи маҳалласида жойлашган, меъмор Хўжа Синон томонидан яратилган Соколлу Меҳмед Пошо масжиди билан солиштирганда, масжид безакларининг катта қисми замонавий Усмонли меъморчилигининг барокко услубида яратилганлиги, масжид устунларига ўйиб ишланган турли нақшлар, барглар ва Усмонли каллиграфик ёзувлари билан[1][13][6][4] ажралиб туради. Масжид устунлари оддий услубда қурилган бўлиб, иони ордерига ўхшаш капителларга эга[6]. Бундан ташқари, дарвозалар, меҳроб ва минбарга ишланган тўлқинли безаклар Усмонли меъморчилигининг барокко услуби қўлланган энг яхши намуналаридан бири ҳисобланади[13]. Эйüп Султон масжиди, асосан, оқ тошдан қурилган, баъзи устунлари жез билан боғланган оқ мармардан ишланган бўлса, баъзи безакларига олтин югуртирилган. Эйüп Султон масжидида, шунингдек, эски услубда қурилган иккита минора ҳам мавжуд[1].
- Масжид интерери
-
Масжиднинг ички қисми (намозхона)
-
Масжид гумбазининг ички қисми, ён томонлари ярим гумбазлар билан ўралган
-
Гумбазнинг пастдан кўриниши (марказий қандил орқали)
-
Султоннинг шахсий балкони ёки ложаси, намозхонанинг бурчагида
-
Масжид меҳроби
-
Меҳроб деталлари
Тартибсиз усулда қурилган катта ташқи ҳовли тўртбурчак шаклда қурилган ички ҳовлига олиб боради. Ташқи ҳовлининг жануб томони бўйлаб кўтарилиб борувчи ёпиқ йўлак дастлаб султоннинг масжидга ва намозхона ичидаги ложасига (хусусий балкон) шахсий кириш эшиги бўлиб хизмат қилган[4]. Ташқи ҳовлида шодирвон (таҳорат олиш учун фаввора) ҳам жойлашган[1]. Ички ҳовлининг бир томонидан масжидга, иккинчи томонидан Абу Айюб ал-Ансорий зиёратгоҳига кириш мумкин. Ичкари ҳовлида қадимги чинор[4] дарахти мавжуд. Масжидга кириш қисмидан бироз олдинроқда эса арк ва гумбазлардан иборат айвонни кўриш мумкин.
- Ташқари ҳовли ҳамда масжиднинг ташқи кўриниши
-
Мажмуанинг ғарбий томондан ташқи кўриниши
Мақбара
Абу Айюб ал-Ансорий мақбараси масжид ички ҳовлисининг шимоли-ғарбий томонида жойлашган. Кириш эшиги олдидан ҳовлининг боғ майдончаси бўйлаб чўзилган айвон жойлашган. Ичкарида гумбаз билан қопланган, анъанавий саккиз бурчакли шаклга эга қабр хонаси, ундан ҳам олдин вестибюл камераси жойлашган. Саркофаг барокко услубидаги кумуш экран билан ўралган бўлиб, каллиграфик ёзувлар ва бошқа турли безаклар билан ишлов берилган[1].
- Мақбара
-
Абу Айюб ал-Ансорий мақбарасининг масжид ҳовлисидан кўриниши
-
Мақбара айвони ва фасади
-
Мақбара вестибюли
-
Қабр жойлашган хонага кириш эшиги
Мақбаранинг айвонга қараган девори турли даврларга оид Изник кошинлар билан қопланган, 1798–1799-йилларда масжидни реконструксия қилиш жараёнида эса улар бирлаштирилган[14]. Мақбара вестибюлининг деворлари ҳам Изник кошинлар билан қопланган. Британия музейида, шунингдек, зиёратгоҳнинг ташқи деворини безатган баъзи безакларга ўхшаш, тахминан 1550-йилларга оид учта денгиз ва туркуаз Изник кошинлари панели мавжуд[15][16]. 2022-йилда номаълум шахс болға билан масжид ҳовлисида жойлашган намоз ойнасининг икки томонидаги кошинларни бузган ва уларнинг дизайнига шайтон шохлари киритилганлигини даъво қилган[17].
- Тилеwорк оф тҳе маусолеум
Бошқа бинолар
Масжид бир пайтлар мадраса, ошхона ва ҳаммомдан иборат бўлган каттароқ мажмуанинг маркази бўлган. Мадраса масжиднинг ҳозриги кўринишга келтириш бўйича қилинган реконструксия ишлари вақтида бузиб ташланган, аммо ҳаммонинг катта қисми сақланиб қолган ва ундан ҳозирги кунда ҳам фойдаланилмоқда (кийим алмаштириш хонаси ёғочдан ишланган янгироқ конструксия билан алмаштирилган)[4]. Масжид яқинида бир қатор бошқа дафн маросимлари ўтказиладиган ва бир қанча хайрия бинолари жойлашган. Масжидга энг яқин ҳудудда жойлашган мажмуалардан бири Меҳришоҳ Султоннинг (Селим ИИИнинг онаси) барокко услубидаги яхши ҳолатда сақланиб қолган иморат ва қабр мажмуасидир. Мажмуа Салим ИИИ томонидан масжидни реконструксия қилишдан бир неча йил олдин қурилган бўлиб, Абу Айюб ал-Ансорий зиёратгоҳининг бошқа ёрдамчи иншооти вазифасини бажарган[6].
Манбалар
- ↑ 1,0 1,1 1,2 1,3 1,4 1,5 1,6 1,7 Гоодwин 1971.
- ↑ Тан. „Эйüп Султан Мосқуэ - Истанбул“ (эн-ГБ). Wе Лове Истанбул. Қаралди: 2019-йил 20-ноябр.
- ↑ Севил Дерин. „Тариҳî Сüреçте Эйüп Султан Cамиси | Эюп Султан Мосқуэ Ин Ҳисториcал Проcесс.“ Санат Тариҳи Дергиси 25, но. 2 (2016): 177-91.
- ↑ 4,0 4,1 4,2 4,3 4,4 4,5 4,6 4,7 Сумнер-Бойд & Фреэлй 2010.
- ↑ 5,0 5,1 5,2 „Эйüп Султан Мосқуэ & Томбс“ (эн). Истанбулите. Қаралди: 2019-йил 20-ноябр.
- ↑ 6,0 6,1 6,2 6,3 Рüстем 2019.
- ↑ "Станфорд Ж. Шаw. Бетwеэн Олд анд Неw: Тҳе Оттоман Эмпире ундер Султан Селим ИИИ, 1789–1807. (Ҳарвард Миддле Эастерн Студиэс 15.) Cамбридге, Масс.: Ҳарвард Университй Пресс. 1971. Пп.хиии, 535. $15.00." Тҳе Америcан Ҳисториcал Ревиэw, 1972, Тҳе Америcан Ҳисториcал Ревиэw, 4/1/1972.
- ↑ Şаҳин, Кая. Эмпире анд поwер ин тҳе реигн оф Сüлейман : нарратинг тҳе сихтеэнтҳ-cентурй Оттоман wорлд. Cамбридге анд Неw Ёрк: Cамбридге Университй Пресс, 2013 — 49–59-бет. ИСБН 978-1-107-03442-6.
- ↑ Яле 1 Тонгуç 2, Пат 1 Саффет Эмре 2. Истанбул Тҳе Ултимате Гуиде, 1ст (Энглиш), Истанбул: Боют, 2010 — 245–49-бет. ИСБН 9789752307346.
- ↑ Сеcкер, Брадлей. „Инсиде Туркей'с Cирcумcисион Палаcе - ин пиcтурес“ (эн-ГБ). Тҳе Гуардиан (2016-йил 19-август). Қаралди: 2022-йил 11-август.
- ↑ „Эйüпсултан'да топлу сüннет şöлени дüзенленди“ (тр). Ҳаберлер (2022-йил 1-июл). Қаралди: 2022-йил 11-август.
- ↑ Ҳйöкки. „Финдинг тҳе саcред ин Истанбул: Тҳе пилгримаге сите оф Эйüп Султан“ (эн-УС). Даилй Сабаҳ (2021-йил 16-апрел). Қаралди: 2022-йил 11-август.
- ↑ 13,0 13,1 Кубан 2010.
- ↑ Атасой & Рабй 1989.
- ↑ Портер 1995.
- ↑ Бритиш Мусеум Аcc. Нум. 1878,1230.534
- ↑ Эйüп Султан Тüрбеси'ндеки çэкиçли салдıрıнıн гöрüнтüлери ортая çıктı | Видео (турк), қаралди: 2022-08-10