„Эй, синфдош“ (шунчаки „Эй синфдош“ ўлароқ ҳам ёзилади) – Жаноб Мирзо (ҳақиқий исми Мирзоҳид Содиқов) ижро этган қўшиқ. 1991-йил эълон қилинган. Қўшиқ сўзини ҳам, куйини ҳам Жаноб Мирзо 17 ёшида, мактабни тамомлаётган пайтида ёзган[1]. Жаноб Мирзо таронани илк бор Андижон шаҳридаги 46-умумтаълим мактабида ижро этган[2]. Қўшиқ Жаноб Мирзонинг 1990- ва 1994-йил чиқарилган албомларига киритилган.

„Эй, синфдош“
Жаноб Мирзо сингли
Чиқарилган санаси 1991
Ёзиб олинган 1991
Жанр поп
Давомийлиги 5:10
Қўшиқ муаллиф(лар)и Жаноб Мирзо
Продюсер(лар) Жаноб Мирзо

„Эй, синфдош“ қўшиғи „Хайр, мактабим!“ қўшиғи билан бир қаторда Ўзбекистон ва қўшни мамлакатларда яшовчи ўзбеклар орасида мактаб битирувчилари мадҳиясига айланган. Қўшиқни бугунга қадар бир неча хонанда ва гуруҳ, жумладан, „Шаҳризода“ гуруҳи ҳамда Сардор Раҳимхон кавер қилган.

Манбалар

Ҳаволалар

Андоза:Овозли Википедия