Эйдетизм (юн. — кўриниш, образ) — айрим одамларнинг олдин кўрган нарсалари ва кузатган ҳодисаларини майдачуйдасигача аниқ эсга тушириш ва эсда сақлаш қобилияти. Э.ни ўрганган олимларнинг фикрича, мактабгача ва кичик мактаб ёшидаги болаларда Э. одатий ҳолат ёки қонуний ҳодиса ҳисобланади. Тажрибаларда таъкидланишича, болалик, ўсмирлик, ўспиринлик даврларида кузатилган нарса ёки суратлар кўздан узоқлаштирилса ҳам уларнинг сиймоси (тасвири) узоқ вақт сақланади. Э.ни кучайтирувчи калий ионлари, кучсизлантирувчи эса калций ионлари эканлиги тасдиқланган. Рус психологи А. Р. Лурия (1902— 1977) Э.нинг индивидуалтипологик хусусиятларини таърифлаб берган. Э. барча одамларга тааллуқли қобилият бўлмасдан, балки айрим ноёб хотирага эга инсонларга, хусусан, рассомлар, мусиқачилар, бастакорларга хос хусусият эканлигини таъкидлаш жоиз.