„Эе оф тҳе Тигер“ (таржимаси „Йўлбарс кўзи“) — АҚШда тузилган „Сурвивор“ рок гуруҳи ижро этган қўшиқ. Гуруҳнинг айни номли албомига киритилган. 1982-йил чиқарилган „Роcкй ИИИ“ филмининг асосий таронаси ўлароқ танилган. Қўшиқни „Сурвивор“ гитарачиси Франкиэ Сулливан ҳамда клавишчиси Жим Петерик ёзган. Тарона „Роcкй ИИИ“ филми бош қаҳрамони ҳамда режиссори Сйлвестер Сталлоне илтимоси билан басталанган[2]. Дастлаб Сталлоне филмда „Қуээн“ гуруҳининг „Анотҳер Оне Битес тҳе Дуст“ қўшиғини ишлатмоқчи бўлган, аммо гуруҳ аъзолари бунга изн бермаган. „Эе оф тҳе Тигер“ қо'шиг'ининг „Роcкй ИИИ“ филмида ишлатилган версияси демо версия бўлиб, унда йўлбарс овози ҳам бор. Албомга киритилган версияда эса йўлбарс наъраси йўқ. Қўшиқни гуруҳнинг илк вокалчиси Даве Биcклер куйлаган бўлиб, у 1983-йил гуруҳни тарк этган[3]. „Эе оф тҳе Тигер“ 1986-йил эълон қилинган айни номли филмнинг асосий таронаси ўлароқ танлаб олинган[4].

„Эе оф тҳе Тигер“
Сурвивор сингли
Роcкй ИИИ ва Эе оф тҳе Тигер албомидан
Б томон „Таке Ёу он а Сатурдай“
Чиқарилган санаси 31-май, 1982-йил (АҚШ)
Жанр Хард-рок[1]
Давомийлиги 4:04 (албом версия)
3:45 (сингл версия)
Лейбл
Бастакор(лар)
Лирик ижодкор(лар)
  • Франкиэ Сулливан
  • Жим Петерик
Продюсер(лар)
  • Франкиэ Сулливан
  • Жим Петерик
Сурвивор сингллари хронологияси
„Суммер Нигҳц“
(1982)
„Эе оф тҳе Тигер“
(1982)
„Америcан Ҳеартбеат“
(1982)
Клипи
Эе оф тҳе Тигер ЁуТубеда

Қўшиқ 1982-йил „МТВ“ телеканалида ҳамда радиоканалларда йирик хитга аянган, дунё бўйлаб хит-парадларда энг юқори поғонага кўтарилган. АҚШда тарона „Биллбоард Ҳот 100“ хит-парадидан олти ҳафта давомида биринчи пог'онадан тушмаган. „Эе оф тҳе Тигер“ хит-параднинг энг юқори ўнталигида 15 ҳафта давомида қолган. „Сурвивор“ гуруҳи „Дуэт ёки вокалли гуруҳ томонидан энг яхши рок ижро“ (инглизча: Бест Роcк Перформанcе бй Дуо ор Гроуп wитҳ Воcал) номинациясида „Граммй“ мукофоти билан тақдирланган[5]. 1982-йилнинг сентябрида тарона Буюк Британия синглллар хит-парадида энг юқори поғонага кўтарилиб, бу позицияни тўрт ҳафта давомида ушлаб турган[6]. 1982-йил Буюк Британияда қўшиқнинг 956 000 нусхаси сотилган[7]. АҚШда эса ўша йилнинг августига қадар 2 миллиондан ошиқ ададда сотилган. Шунингдек, „Эе оф тҳе Тигер“ АҚШда 2015-йилнинг февралига қадар Интернетда 4,1 миллион марта сотилган. „ВҲ1“ телеканали ўтказган сўровда қўшиқ 63-энг яхши хард-рок қўшиқ деб топилган[8].

Манбалар

  1. ↑ Ҳолден, Степҳен. „Тҳе Поп Лифе; РCА Гамблинг он Кеннй Рогерс“ (1982-йил 28-июл). Қаралди: 2018-йил 16-апрел.
  2. ↑ „Интервиэw: Гуитарист Жим Петерик Талкс 'Тигер' анд тҳе Неw Приде оф Лионс Албум, 'Иммортал'“. Гуитар Wорлд. 19-октябр 2012-йил. Қаралди: 29-март 2014-йил.{{cите магазине}}: CС1 маинт: дате формат ()
  3. ↑ Фисчер, Блаир Р. (Жуне 2010). „Wҳо'с Лефт?“. Спин. 26-жилд, № 5. 74-бет. ИССН 0006-2510.
  4. ↑ „Эе оф тҳе Тигер (1986) – Соундтраcкс“. ИМДб. Қаралди: 26-май 2014-йил.
  5. ↑ „25тҳ Аннуал Граммй Аwардс (1982)“. Граммй.cом. Қаралди: 19-феврал 2021-йил.
  6. ↑ „Сурвивор“. Оффиcиал Чарц Cомпанй. Қаралди: 7-сентябр 2017-йил.
  7. ↑ Cопсей, Роб „Тҳе Оффиcиал Топ 50 бест-селлинг сонгс оф 1982“. Оффиcиал Чарц Cомпанй (12-март 2021-йил). Қаралди: 10-июл 2021-йил.
  8. ↑ Wинисторфер, Андреw „ВҲ1'с 100 Греатест Ҳард Роcк Сонгс лист онлй слигҳтлй лесс аннойинг тҳан тҳеир ҳип-ҳоп лист“. Префих Магазине (5-январ 2009-йил). 2009-йил 21-январда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 1-июл 2013-йил.

Ҳаволалар