ФИФА Жаҳон чемпионати 2014 финали
|
Лукас Подолски жаҳон чемпионати кубогини кўтармоқда. | |||||||
| Мусобақа | ФИФА Жаҳон чемпионати 2014 | ||||||
|---|---|---|---|---|---|---|---|
| |||||||
| Қўшимча таймдан кейин | |||||||
| Сана | 13-июл 2014 | ||||||
| Майдон | Мараcанã стадиони, Рио-де-Жанейро | ||||||
| Ўйин қаҳрамони | Марио Гöтзе (Олмония) | ||||||
| Ҳакам | Ниcола Риззоли (Италия) | ||||||
| Томошабинлар | 74,738 | ||||||
| Об-ҳаво |
Қисман булутли 23 °C (73 °Ф) 65% намлик[1] | ||||||
← 2010 2018 → | |||||||
ФИФА Жаҳон чемпионати 2014 финали 2014-йил 13-июл куни Бразилиянинг Рио-де-Жанейро шаҳридаги Мараcанã стадионида бўлиб ўтади, ушбу финал ўйинида ФИФА Жаҳон чемпионати 2014 мусобақасининг ғолиби аниқланади.[2][3]
Финал Олмония ва Аргентина миллий терма жамоалари ўртасида бўлиб ўтади. 1986 ва 1990-йилги жаҳон чемпионатларидан кейин, ушбу ўйин жаҳон чемпионатлари тарихида, бу икки жамоа ўртасидаги 3-финал учрашувидир.
Ўйиндан олдин, Олмония 7 марта жаҳон чемпионатлари финалигача етиб келган (шулардан 6тасида 1954-йилдан 1990-йилгача Ғарбий Олмония номи остида ўйнаган), шулардан, 3та финалда ютган (1954, 1974 ва 1990-йиллари) 4та финалда ютқазиб кумуш медаллар соҳибига айланган (1966, 1982, 1986 ва 2002-йиллари). Аргентина эса, 4 марта финалга чиқиб, шулардан, 2тасида ғалаба қозониб (1978 ва 1986-йиллари), 2тасида мағлуб бўлган (1930 ва 1990-йиллари). Финал учрашувининг асосий вақти 0-0 ҳисобида якунланди ва қўшимча таймда бурчакдан Андрé Счüррле узатган топни, Марио Гöтзе кўкраги билан тўхтатиб, ҳаволатиб бир зарбада дарвозага жойлаб қўйди.
Ушбу ғалаба Олмониянинг тўртинчи, Ғарбий ва Шарқий Олмония бирлашганидан кейинги биринчи ва Европа қитъасидан ташқарида олган илк жаҳон чемпионати кубогидир. Олмониянинг ғалабасидан кейин, соънгги 3 та жаҳон чемпионати фақат Европа вакиллари ютиб келинмоқда, шунингдек Европа вакилининг илк бора Жанубий Америка заминида жаҳон кубогини ютишидир. Мирослав Клосе ушбу чемпионатда урган голлари билан, умумий жаҳон чемпионатларида урган голлари ҳисоби билан 7 та гол билан жаҳон чемпионати рекордини ўрнатди. Шунингдек, у 3та жаҳон чемпионатида иштирок этган 7та футболчининг бирига айланди.
Учрашувлар тарихи

Шу вақтга қадар бу икки терма жамоа 20 марта бир бирига қарши яшил майдонда куч синашишган, шулардан, 6та учрашувда Олмония ғалаба қозонган, 5та ўйин дуранг билн якунланган, қолган 9та ўйинда Аргентиналикларнинг қўллари баланд келган ва ҳар икки терма жамоа умумий бир бирига урган голлари сони 28та бўлган. Олтита учрашув жаҳон чемпионатларида кечган, иккита учрашув жаҳон чемпионатлари финалида бўлиб ўтган:
- ФИФА Жаҳон чемпионати 1958 1-гуруҳида, Ғарбий Олмония Аргентинани 3–1 ҳисобида ютган.[4]
- ФИФА Жаҳон чемпионати 1966 1-гуруҳида, Ғарбий Олмония Аргентина билан 0–0 ҳисобида дуранг ўйнаган.[5]
- ФИФА Жаҳон чемпионати 1986 финалида, Аргентина Ғарбий Олмонияни 3-2 ҳисобида ютиб, 2-маротаба жаҳон чемпиони бўлган.[6]
- ФИФА Жаҳон чемпионати 1990 финалида, Ғарбий Олмония Аргентинани 1-0 ҳисобида ютиб, 3-маротаба жаҳон чемпиони бўлган.[7]
- ФИФА Жаҳон чемпионати 2006 чорак финалида, Олмония Аргентинани пеналтилар сериясида 4-2 ҳисобида ютган (асосий вақт 1-1 бўлган).[8]
- ФИФА Жаҳон чемпионати 2010 чорак финалида, Олмония Аргентинани 4-0 ҳисобида мағлуб этган.[9]
2014-йилги жаҳон чемпионатида иштирок этаётган таркибларда, 2006 ва 2010-йилги жаҳон чемпионатида бўлган учрашувларда ҳам ўйнаган футболчилар:
- 2006:
- Олмония: Мирослав Клосе, Пҳилипп Лаҳм, Пер Мертесаcкер, Лукас Подолски ва Бастиан Счwеинстеигер;
- Аргентина: Жавиэр Масчерано ва Махи Родрíгуэз (Лионел Месси ва Родриго Палаcио фақат захирада бўлган)
- 2010:
- Олмония: Жéрôме Боатенг, Сами Кҳедира, Мирослав Клосе, Тони Кроос (захирадан алмаштирилган), Пҳилипп Лаҳм, Пер Мертесаcкер, Тҳомас Мüллер, Мануэл Неуэр, Месут Öзил, Лукас Подолски ва Бастиан Счwеинстеигер;
- Аргентина: Сергио Агüэро (захирадан алмаштирилган), Мартíн Демичелис, Áнгел ди Марíа, Гонзало Ҳигуаíн, Жавиэр Масчерано, Лионел Месси, Махи Родрíгуэз ва Сергио Ромеро (Мариано Андúжар фақат захирада бўлган)
Клосе битта голини 2006 -йилги учрашувда, иккита голини 2010-йилги учрашувда урган, Мüллер эса битта голини 2010-йилги учрашувда урган.[10] Олмония бош мураббийи Жоачим Лöw 2006 ва 2010-йилги учрашувларда ҳам терма жамоа мураббийи эди.
Бу икки терма жамоа ўртасидаги энг охирги ўртоқлик учрашуви 2012-йили 15-августда, Франкфурт ам Маиндаги Cоммерзбанк-Арена стадионида бўлиб ўтган эди, ўшанда Аргентина 3-1 ҳисобида ғалаба қозонган эди.[11]
Жамоалар
Финалгача босиб ўтилган йўл
| Олмония | Роунд | Аргентина | ||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|
| Рақиб | Натижа | Гуруҳ босқичи | Рақиб | Натижа | ||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
| 4–0 | 1-тур | 2–1 | ||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
| 2–2 | 2-тур | 1–0 | ||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
| 1–0 | 3-тур | 3–2 | ||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
Г гуруҳи ғолиби
|
Сўнгги жадвал кўриниши | Ф гуруҳи ғолиби
| ||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
| Рақиб | Натижа | Плей-офф босқичи | Рақиб | Натижа | ||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
| 2–1 (қ.в) | Нимчорак финал | 1–0 (қ.в) | ||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
| 1–0 | Чорак финал | 1–0 | ||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
| 7–1 | Ярим финал | 0–0 (қ.в) (4–2 пен.) | ||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
Асосий лагерлар ва майдонлар
| Жамоа | Асосий лагер | 1-тур | 2-тур | 3-тур | Нимчорак финал | Чорак финал | Ярим финал |
|---|---|---|---|---|---|---|---|
| Веспазиано (Минас-Жераис) | Рио де Жанейро | Белу Оризонти | Порту Алегри | Сан Паулу | Бразилиа | Сан Паулу | |
| Санта-Крус-Кабралиа (Баия) | Салвадор | Форталеза | Ресифи | Порту Алегри | Рио де Жанейро | Белу Оризонти |
Олмония ўзининглагерини шимолий Бразилиядаги Баияда қурди; унинг нархи £25 миллион бўлди.[12] Улар 2014-йил 8-июнда Бразилияга етиб келган эди.[13]
Копток
ФИФА Жаҳон чемпионати 2014 финали учун тайёрланган “Адидас Бразуcа Финал Рио” номли коптоги 2014-йилнинг 29-майида кенг оммага намойиш қилинган эди, бу копток бошқа гуруҳ босқичи ва плей-офф босқичидаги коптоклардан фарқ қилади. Адидас Бразуcа Финал Рио коптогининг сирти жаҳон чемпионати совринидаги яшил ва олтин рангларида безалган, олдинги чемпионат ўйинларида ишлатилган Бразуcа коптогига ўхшаш.[14] Бразуcа Финал Рио коптоги учунчи марта Адидас компаниясининг маҳсулоти сифатида, жаҳон чемпионатида қўлланилмоқда, ундан олдин 2006-йилги жаҳон чемпионатида Теамгеист Берлин, 2010-йилги чемпионатда эса Жо'булани номли Адидас коптоклари қўлланган эди.
Ҳакамлар
Финал учрашувини Италиялик ҳакам Ниcола Риззоли, қанот ҳакамлари Италиялик Ренато Фаверани ва Андреа Стефани, тўртинчи расмий ҳакам эса Эквадорлик Cарлос Вералар финал учрашувини бошқаради.[15] ФИФА Жаҳон чемпионати 2014 мусобақасида Ниcола Риззоли, гуруҳ босқичида Испания-Нидерландлар ва Нигерия-Аргентина учрашувларини, чорак финалда эса Аргентина ва Белгия ўртасидаги ўйинни бошқарган эди. Унинг энг охирги бошқарган нуфузли УЭФА Европа лигаси 2010 финали ва УЭФА Чемпионлар лигаси 2013 финал учрашувларини бошқарган, ФИФА Клублар ўртасида жаҳон чемпионати 2011, УЭФА Европа чемпионати 2012 ва ФИФА У-20 Жаҳон чемпионати 2013 мусобақаларини бошқаргандан кейин у дунёнинг энг номдор ҳакамлар сафига қўшилди. У жаҳон чемпионатлари финалларини бошқарган 3-италиялик ҳакам бўлди, унгача 1978-йили Сергио Гонелла ва 2002-йилги чемпионат финалини Пиэрлуиги Cоллина бошқарган эди.[15]
Ўйин
Қисқача маълумот

Ҳар икки терма жамоа финалдаги таркиби ярим финалдагидан ўзгармади, фақат олмон футболчиси Сами Кҳедира ўйин олдидан қизиб олиш машғулотида енгил тумов бўлади ва унинг ўрнига Чристопҳ Крамер майдонга тушади, аммо, Крамер ҳам қисқа вақтда жароҳат олиб биринчи таймданоқ майдонни тарк этади, ўрнига Андрé Счüррле тушади.[16]
Олмония футболчиси Марио Гöтзе қўшимча таймнинг 113-дақиқасида гол урди. Аргентина ҳужумчиси Гонзало Ҳигуаíн урган голи ҳисобланмади, ён ҳакам ўйиндан ташқари ҳолат деб топди.
Тафсилотлар
|
| ||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
|
Ўйин қаҳрамони:
Ён ҳакамлар:
|
Статистикалар
| Умумий | Олмония | Аргентина |
|---|---|---|
| Голлар | 1 | 0 |
| Дарвоза томон зарбалар | 10 | 10 |
| Аниқ зарбалар | 7 | 2 |
| Тўп билан муомала | 53% | 47% |
| Бурчак тўплари | 5 | 3 |
| Бузилган ўйин қоидалари | 20 | 17 |
| Ўйиндан ташқари ҳолатлар | 3 | 2 |
| Қайтарилган тўплар | 2 | 6 |
| Сариқ карточкалар | 2 | 2 |
| Қизил карточкалар | 0 | 0 |
Таниқли томашабинлар

Бразилия президенти Дилма Роуссеф БРИCС ташкилотига аъзо мамлакатлари лидерларини, 6-БРИCС саммити олдидан, ушбу чемпионат финал учрашувига таклиф этган. Ҳиндистон бош вазири Нарендра Моди “Спорт бутун дунё халқлари орасига дўстлик руҳини ҳамда ҳамжиҳатликни олиб келади. Футбол бўйича жаҳон чемпионати мусобақаси бутун жаҳон халқларининг бирлашиши учун кўприк вазифасини ўташи мумкин! Жо кҳеле, wо ҳи кҳиле (Фақат ранго-ранг ўйнайдиганлар учун)” - дея фикр билдирган.[17] Шунингдек, кейинги жаҳон чемпионати мезбони Россиянинг президенти Владимир Путин[18] ва ўтган жаҳон чемпионати мезбони Жанубий Африка Республикаси президенти Жаcоб Зума ҳам таклиф этилган.[19] Шунингдек, Роуссефф ҳоним мусобақа ғолибини шахсан ўзи жаҳон чемпионати соврини билан тақдирлайди.[20]
Олмония президенти Жоачим Гауcк ҳамда канслер Ангела Меркел финални томоша қилиш учун келади. Бундан олдин, Меркел Салвадорда бўлиб ўтган Олмония ва Португалия учрашувида ҳам иштирок этган эди.[21] Аргентина президенти Cристина Фернáндез де Кирчнер неварасининг туғилган куни бўлгани туфайли ва соғлиги ёмонлиги туфайли ушбу учрашувга келолмайди.[22]
Шунингдек, Миcк Жаггер, Давид Беcкҳам, Плácидо Доминго Жр., Аштон Кутчер, Даниэл Cраиг, Том Брадй, ЛеБрон Жамес, Риҳанна ва Пелелар финал учрашувини стадиондан туриб кузатди.[23]
Маросимлар
Финал ўйинидан олдин, дунёнинг машҳур юлдузлари Шакира, Cарлинҳос Броwн, Cарлос Сантана, Wйcлеф Жеан, Ивете Сангало ва Алехандре Пирес Мараcана стадионида чиқиш қилади, ижод намуналаридан ижро этади.[24] Бразилиялик супермодел Гиселе Бüндчен ва Испания терма жамоаси ҳимоячиси Cарлес Пуёл ўйиндан олдин мусобақа совринини топширади.[25]
Шунингдек, кўринг
Манбалар
- ↑ „Таcтиcал лине-уп – Германй –Аргентина“ (ПДФ). ФИФА.cом (Фéдéратион Интернатионале де Фоотбалл Ассоcиатион) (13-июл 2014). 2018-йил 24-декабрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 14-июл 2014-йил. (Wайбаcк Мачине сайтида 2019-03-02 санасида архивланган)
- ↑ „Гроупс & Счедуле“. ББC Спорт (Бритиш Броадcастинг Cорпоратион). 2015-йил 11-майда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 14-июн 2014.
- ↑ „Матчес“. ФИФА.cом (Фéдéратион Интернатионале де Фоотбалл Ассоcиатион). 2019-йил 17-майда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 14-июн 2014. (Wайбаcк Мачине сайтида 2019-05-17 санасида архивланган)
- ↑ „1958 ФИФА Wорлд Cуп Матч Репорт: Аргентина – Германй ФР“. ФИФА.cом.
- ↑ „1966 ФИФА Wорлд Cуп Матч Репорт: Германй ФР – Аргентина“. ФИФА.cом.
- ↑ „1986 ФИФА Wорлд Cуп Матч Репорт: Аргентина – Германй ФР“. ФИФА.cом.
- ↑ „1990 ФИФА Wорлд Cуп Матч Репорт: Германй ФР – Аргентина“. ФИФА.cом.
- ↑ „2006 ФИФА Wорлд Cуп Матч Репорт: Германй – Аргентина“. ФИФА.cом.
- ↑ „2010 ФИФА Wорлд Cуп Матч Репорт: Аргентина – Германй“. ФИФА.cом.
- ↑ „Мирослав Клосе бреакс Роналдо'с реcорд то беcоме тҳе топ сcорер ин Wорлд Cуп ҳисторй“. Даилй Маил (8-июл 2014). Қаралди: 9-июл 2014.
- ↑ „Германй 1 Аргентина 3“. Гоал.cом (15-август 2012). Қаралди: 9-июл 2014.
- ↑ Ҳофферт, Жош „Германй Буилт Тҳеир Оwн Басе Cамп ин Бразил фор тҳе Wорлд Cуп“. Спорттечиэ. Қаралди: 12-июл 2014.
- ↑ „Герман теам арривес ин Бразил фор 2014 Wорлд Cуп“. Деуцче Wелле. Қаралди: 12-июл 2014.
- ↑ „адидас Бразуcа Финал Рио унвеилед“ (Инглизча) (2014-йил 29-май). 2017-йил 27-сентябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2014-йил 13-июл.
- ↑ 15,0 15,1 „Ниcола Риззоли то рефереэ Финал“. ФИФА.cом (11-июл 2014). 2018-йил 4-апрелда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2014-йил 13-июл. (Wайбаcк Мачине сайтида 2018-04-04 санасида архивланган)
- ↑ Саргеант, Жаcк. „Чристопҳ Крамер реплаcес Сами Кҳедира ин Германй линеуп“. СБ Натион (13-июл 2014). Қаралди: 14-июл 2014.
- ↑ ИАНС. „Моди Ликелй то Wатч ФИФА Wорлд Cуп Финал аҳеад оф БРИCС Суммит“. Индиа Wест (2014-йил 17-июн). Қаралди: 2014-йил 11-июл.[сайт ишламайди]
- ↑ „Владимир Путин то аттенд Wорлд Cуп финал ин Бразил“. Тҳе Воиcе оф Руссиа (2013-йил 20-сентябр). 2014-йил 6-августда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2014-йил 11-июл.
- ↑ „Зума то wатч Wорлд Cуп финал“. Тҳе Cитизен. Соутҳ Африcан Пресс Ассоcиатион (13-июл 2014). 2014-йил 15-июлда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 13-июл 2014.
- ↑ „Дилма Роуссефф Cонфирмс Ше Wилл Ҳанд тҳе Тропҳй то тҳе Wорлд Cуп Wиннер анд Сайс Боос "Аре Парт оф тҳе Жоб"“. Фолҳа де С. Пауло. Қаралди: 2014-йил 11-июл.
- ↑ Марcело Cамарго/Агêнcиа Брасил. „Германй чанcеллор анд пресидент то wатч финал ат Мараcанã“. Агенcиабрасил.эбc.cом.бр (2014-йил 25-январ). Қаралди: 2014-йил 11-июл.
- ↑ „Аргентине пресидент то мисс WC финал дуэ то иллнесс“. ГлобалПост (2014-йил 7-июл). 2014-йил 14-июлда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2014-йил 11-июл.(Wайбаcк Мачине сайтида 2014-07-14 санасида архивланган)
- ↑ Маэсе, Риcк; Пҳиллипс, Дом „2014 Wорлд Cуп драwс то а cлосе ин cонфлиcтед Бразил“. Рио де Жанеиро: Тҳе Wашингтон Пост (13-июл 2014-йил). 2018-йил 13-декабрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 13-июл 2014-йил. (Wайбаcк Мачине сайтида 2018-12-13 санасида архивланган)
- ↑ „ФИФА Wорлд Cуп 2014 Cлосинг Cеремонй Детаилс: Тиме анд Венуэ; Шакира то Перформ Ливе“. Интернатионал Бусинесс Тимес (10-июл 2014). Қаралди: 2014-йил 11-июл.
- ↑ „Пуёл, Гиселе то унвеил Тропҳй приор то тҳе Финал“. ФИФА.cом. 2017-йил 16-августда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2014-йил 11-июл.(Wайбаcк Мачине сайтида 2017-08-16 санасида архивланган)