FTV
| ФТВ | |
|---|---|
| Файл:ФТВ логоуз.жпг | |
| Мамлакат |
|
| Намойиш вақти | 24 соат |
| Намойиш ҳудуди |
|
| Тил(лар)и | Ўзбек тили |
| Бошқарув маркази | Тошкент шаҳри, Бухоро кўчаси, 26-уй |
| Тасвир формати | Фулл ҲД, СД |
| Мазмуни | Мусиқий телеканал |
| Эфирга чиққан | 2022-йил 1-декабр |
| Асосчиси | Узрепорт Ахборот Агентлиги |
| Раҳбарлари |
Равшанхон Джураев (бош директор) Иброҳим Аҳмедов (бош продюсер |
| Аввалги номлари | ФУТБОЛ ТВ |
| Алоқадор телеканаллар |
Футбол ТВ Узрепорт ТВ |
| Сайт | www.узрепорт.неwс |
ФТВ — „УзРепорт“ ахборот агентлигига қарашли Ўзбекистон ҳудудида эфирга узатилувчи хусусий нодавлат телеканал. Даставвал 2017-йил 23-феврал куни ФУТБОЛ ТВ номи билан иш бошлаган[1]. 2022-йил 1-декабрда ФУТБОЛ ТВ эфирга узатилиши тўхтатилди ва унинг ўрнида янги телеканал — ФТВ эфирга чиқди[2][3]. ФТВ канали Уздигитал ТВ платформаси, Ўзбекистон Кабел Телевиденияси ва онлайн ТВ платформаларида кеча-ю кундуз, яъни 24 соат режимида эфирга узатилади. Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида Фулл ҲД форматида, республиканинг бошқа ҳудудларида СД форматида эфирга узатилмоқда[4]. Телеканал консепсиясига кўра турли мавзудаги қизиқарли ва қувноқ муаллифлик дастурлари, хит-парадлар, маҳаллий ва хорижий ижрочиларнинг мусиқий клиплари, кинофилмлар ва бошқа кўплаб кўрсатувларни намойиш этиш кўзда тутилган[5]
Лойиҳалари
Телеканал ишга туширилишининг илк кунлариданоқ „УзНонстоп“ мусиқий блогида ўзбек эстрадаси юлдузларининг клипларини ҳамда хориж эстрадасининг машҳур ижодкорлари томонидан яратилган қўшиқларни „Ф-коктейл“ мусиқий блогида намойиш этишни бошлади. Шу билан бирга ретро қўшиқларни севувчилар учун „Ф-коллексия“ мусиқий блоги телеканал эфиридан жой олди. 12-декабрдан бошлаб ФТВ телеканали ўзининг илк кўрсатувларини эфирга узата бошлади жумладан томошабинлар томонидан овоз бериш йўли орқали аниқланадиган клиплар кетма-кетлигини „Уз Топ Чарт“, „Турк Топ Чарт“, „Топ Чарт Плюс“ дастурларларида беришни бошлади. Кейинчалик дунёга машҳур платформаларнинг ўзбек сегментида энг кўп қидирилаётган қўшиқларни эълон қилиб борувчи „Шазам Чарт“, ЁуТубе платформасида энг кўп кўрилаётган клипларни эълон қилиб борувчи „ЁуТубе Чарт“ лойиҳалари ҳамда томошабинларнинг талаб ва истакларидан келиб чиққан ҳолда корейс поп юдузларининг қўшиқларидан иборат „Топ К-поп Чарт“ хит-парадлари эфирга узатила бошланди[6]. Телеканал 2023-йилда Фремантле компаниясидан дунёга машҳур "Тҳе Х-фактор" шоусининг расмий ҳуқуқини сотиб олди ва ҳар йили „Х-фактор Ўзбекистон“ эфирга узатилиб келинмоқда [9]. 2024-йилда Фремеантле билан ҳамкорлик кенгайиб "Гот Талент" франшизасини сотиб олда ва „Ўзбекистон Гот Талент“ номи остида эфирга узата бошлади [10]. 2025-йилда "Тҳе Маскед Сингер" шоуси франшизасини қўлга киритиб „Маска“ номи билан эфирга узатди. Лойиҳа „Маска Шоу Оригинал“ номи остида ҳам тақдим этилган, бу эса телеканал ушбу халқаро франшизанинг Ўзбекистондаги ягона қонуний эгасилиги ва шоунинг Ўзбекистондаги аналогларидан фарқлаш учун хизмат қилганлигини тушуниш мумкин [11].
Телеканал номи ва логотипи
ФТВ телеканали логотипи ва брандбоок муаллифи Шерзод Таджибаев [7] бўлиб унга кўра логотип ҳамда телеканалда намойиш этиладиган барча кўрсатувлар, анимацион роликлар учун асосан пушти ва сиёҳ ранг палитраси танлаб олинган. ФТВ телеканали логотипи замонавий ва динамик визуал ечим асосида яратилган бўлиб, унинг асосий элементи стилизация қилинган „Ф“ ҳарфидан иборат. Логотипдаги асосий махсус геометрик эгри шакл визуал жиҳатдан бумерангни эслатади. Бумеранг — бу ташланганда айлана ҳаракат қилиб, яна эгасига қайтиб келадиган эгри шаклли буюмдир. Шу ўхшашлик сабаб логотип томошабин бошқа каналларни пулт орқали айланиб чиқса ҳам, якунда яна ФТВ телеканалига қайтишини рамзий тарзда ифодалайди. Шу билан бирга, бумерангсимон шакл ва телеканалнинг медиа йўналишини бевосита очиб берувчи „тв“ ёзуви визуал жиҳатдан бирлашиб, яхлит ҳолда „Ф“ ҳарфини ҳосил қилади[8].
Канал номидаги „Ф“ ҳарфини турлича талқин қилса бўлади — бу ҳам Фун, ҳам Фамилй, Фашион, Фире, Фаст, Фриэндлй, Футуре, Фаворите, шунингдек қизиқарли, ёрқин, кўнгилочар, урфбоп контент билан боғлиқ бўлган барча тушунчалардир[5].
Манбалар
- ↑ „ФУТБОЛ ТВ телеканали иш бошлади“. газета.уз. Қаралди: 5-феврал 2023-йил.
- ↑ „Футбол ТВ телеканали тугатилиб, ўрнига кўнгилочар канал очилмоқда“. кун.уз. Қаралди: 5-феврал 2023-йил.
- ↑ „“Футбол ТВ” ўз фаолиятини якунлади. Унинг ўрнида 1-декабрдан мусиқий-кўнгилочар телеканал иш бошлайди“. дарё.уз. Қаралди: 5-феврал 2023-йил.
- ↑ „Бугундан Ўзбекистонда янги телеканал иш бошлади“. хабардор.уз. Қаралди: 5-феврал 2023-йил.
- ↑ 5,0 5,1 „‘збекистонда 1-декабрдан янги телеканал - ФТВ эфирга чиқади“. узрепорт.неwс. Қаралди: 5-феврал 2023-йил.
- ↑ „ФТВ мухлисларининг талаб ва истакларидан келиб чиққан ҳолда эфирга узатилаётган ко'рсатув“ (2023-йил 16-январ).
- ↑ ФТВ телеканали логотипи ва брандбоок муаллифи
- ↑ Телеканал логотипи ҳақида / Телеканалнинг расмий Инстаграм саҳифаси