Фабижан Крсловиc (1995-йил 23-июнда туғилган) Миллий баскетбол Лигаси Тасмания ЖакЖумперс жамоаси шарафини ҳимоя қилган. Австралиялик профессионал баскетболчи. У баскетболга оид илк сабоқларни Монтана университетида олган.

Фабижан Крсловиc

Крслович 2019-йил
№. 20 – Тасмания ЖакЖумперс
Позицияси Ҳужумчи
Лига НБЛ
Шахсий маълумот
Таваллуди 1995-йил 23-июн (1995-06-23) (31 ёш)
Сидней, Янги Жанубий Уэлс, Австралия
Бўйи 203 cм (6 фт 8 ин)
Вазни 106 кг (234 лб)
Фаолияти ҳақидаги маълумотлар
Коллеж Монтана (2014—2018)
МБА драфти 2018 / Танланмаган
Ўйиндаги фаолияти 2014-йилдан—ҳозиргача
Фаолиятидаги ёрқин воқеалар ва мукофотлар

Илк фаолияти

Ўрта мактабда бўлганида, Крсловиc Сент-Алойсиус коллежининг асосий ўйинчиси бўлган. Бу коллежда у кичик ва катта ёшдагилар ўртасида МВП совринини қўлга киритган[1].

Крслович Монтана Гриззлиэс баскетбол жамоасига 2014-йилда Монтана университетида ўқиётганда вақтида қўшилган. Биринчи курсда ўқишига қарамасдан у жамоанинг ўйнига ўзгартириш киритаолган. Ўзининг биринчи мавсумида у тўпни олиб қўйиш бўйича жамоада иккинчи бўлган. Биринчи мавсумидаёқ Крсловиc Биг Скй конференсиясида 19-ўринни эгаллаган. Шунингдек, у жамоанинг барча 33 ўйинида майдонга тушган шулардан 26 тасида асосий таркибда бўлган[1].

Коллеждаги фаолиятининг қолган қисмида Крслович мунтазам равишда статистик рейтингларда фақат ўсишга эришган. Шунингдек, у коллежда ўқиган вақтларида жамоа ўйнаган барча 132 ўйинда ўйнаган ва жами 116 марта асосий таркибда майдонга тушган. У, шунингдек, коллеждаги сўнгги йилларида кетма-кет уч йил давомида Биг Скй Академик Бутун Конференсия жамоаси таркибидан жой олган[1].

Профессионал фаолияти

Cаирнс Таипанс (2018—2021)

Коллеждаги фаолиятидан сўнг Крсловиc Австралияга қайтиб келган ва Кейрнс баскетбол дастурига қўшилган. У дастлаб Квинсленд Баскетбол Лигаси (ҚБЛ) нинг Cаирнс Марлинс жамоасига қўшилган. Жамоа билан бир мавсум ўйнагандан сўнг, Крсловиc Марлинснинг шўба клубига , Миллий Баскетбол Лигасининг (НБЛ) Кейнс Таипанс жамоасига 2018—2019-йилги мавсумда ўйнаш учун келиб қўшилган[2].

Крсловиc ўша НБЛ мавсумида бешта ўйин ўтказган ва Марлин жамоаси билан яна бир мавсумга шартнома имзолаган. 2019-йил 13-июн куни Крсловиc Cаирнс Таипанс жамоаси билан бир йиллик шартнома имзолаган[2]. Таипанс жамоасида 28 та ўйинда майдонга тушган. У 27 дақиқада 83 та тўпни олиб қўйиш, 72 та голли узатма, 9 та блоклари билан, 16 очкони қўлга киритган[3].

2020-йил 7-июлда тайпанликлар Крсловиcнинг шартномаси бўйича клуб вариантини қабул қилишди ва уни НБЛ 2020—2021-йилги мавсумида клубда сақлаб қолишган[4].

Тасманиа ЖаcкЖумперс (2021-йилдан ҳозирги кунгача)

2021-йил 14-июлда Крсловиc Тасманиа ЖакЖумперс жамоаси билан икки йиллик шартнома имзолаган[5].

2023-йилнинг 14-мартида Крсловиc ЖакЖумперс билан яна икки йиллик шартнома имзолаган[6].

Терма жамоадаги фаолияти

2012-йилда Крсловиc ФИБА У17 Жаҳон чемпионатида кумуш медални қўлга киритган. Австралиянинг 17 ёшгача бўлган баскетбол жамоасида ўйнаган. Кейинги йили у 19 ёшгача бўлганлар жамоасида Австралия шарафини ҳимоя қилган, аммо Прагадаги жаҳон чемпионатида иштирок эта олмаган[1].

Манбалар

  1. ↑ 1,0 1,1 1,2 1,3 „Фабижан Крсловиc - Мен'с Баскетбалл“ (эн). Университй оф Монтана Атҳлетиcс.
  2. ↑ 2,0 2,1 „Таипанс элевате ДП Фабижан Крсловиc | НБЛ“ (эн). www.таипанс.cом. 2024-йил 22-декабрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2024-йил 23-июл.
  3. ↑ „Фабижан Крсловиc Плаер Профиле, Монтана, НCАА Стац, Интернатионал Стац, Эвенц Стац, Гаме Логс, Бесц, Аwардс - РеалГМ“. баскетбалл.реалгм.cом.
  4. ↑ „Таипанс ревеал оптионс такен | НБЛ“ (эн). www.таипанс.cом. 2020-йил 9-июлда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2024-йил 23-июл.
  5. ↑ „ЖаcкЖумперс Адд Wеэкс анд Крсловиc Фор НБЛ22“. НБЛ.cом.ау (2021-йил 14-июл). Қаралди: 2021-йил 14-июл.
  6. ↑ „Крсловиc Инкс Тwо-Еар Эхтенсион wитҳ Тасманиа“. НБЛ.cом.ау (2023-йил 14-март). Қаралди: 2023-йил 14-март.

Ташқи ҳаволалар