Фабио Ливерани (талаффузи: фаːбжо ливеˈраːни) (1976-йил 29-апрелда туғилган) — италиялик футбол мураббийи ва собиқ футболчи. Фабио Ливерани футболчилик фаолияти давомида ярим ҳимоячи сифатида фаолият юритган. Фабио Ливерани ҳозирги кунда „Cаглиари“ клубини бошқармоқда.

Фабио Ливерани
Ливерани 2009-йилда
Шахсий маълумот
Тўлиқ исми Фабио Ливерани[1]
Таваллуд санаси 1976-йил 29-апрел (1976-04-29) (50 ёш)
Таваллуд жойи Рим, Италия
Бўйи 1.75 м
Амплуаси ярим ҳимоячи
Клуб маълумоти
Жорий клуб
Cаглиари (бош мураббий)
Ёшлигида аъзо бўлган клублар
1994—1995 Палермо
1995—1996 Наполи
1996 Cаглиари
Профессионал фаолияти*
Йиллар Жамоа Ишт. (Гол.)
1996 Ноcерина 2 (0)
1997—2000 Витербесе 104 (18)
2000—2001 Перугиа 32 (3)
2001—2006 Лазио 126 (6)
2006—2008 Фиорентина 64 (1)
2008—2011 Палермо 66 (0)
2011 Лугано 0 (0)
Миллий терма жамоа
2001—2006 Италия миллий футбол терма жамоаси 3 (0)
Бошқарган клублари
2011—2013 Геноа (ёшлар жамоаси)
2013 Геноа
2014—2015 Лейтон Ориэнт
2017 Тернана
2017—2020 Леccе
2020—2021 Парма
2022— Cаглиари
*Профессионал клублардаги голлари (ички чемпионат)

Фабио Ливерани 12 мавсум давомида А Серияда 288 та ўйинда майдонга тушди ва „Перугиа“, „Лазио“, „Фиорентина“ ва „Палермо“ клублари шарафини ҳимоя қилди. Фабио Ливерани 2001-йилдан 2006-йилгача учта ўйин ўтказган Италия миллий футбол терма жамоаси таркибидаги биринчи қора танли футболчи бўлди.

2013-йилда Фабио Ливерани ўзининг мураббийлик фаолиятини „Геноа“ клубида бошлади. Фабио Ливерани „Леccени“ клубини кетма-кет икки марта юқори лигага олиб чиқишдан олдин Англиянинг „Лейтон Ориэнт“ ва Б Сериянинг „Тернана“ клубларини бошқарган.

Клублардаги ўйин фаолияти

Ливерани 2008-йилда „Фиорентина“ клубида ўйнаган

Фабио Ливерани Италиянинг Рим шаҳрида туғилган. Фабио Ливеранининг онаси сомалилик ва отаси италиялик ҳисобланади[2]. Фабио Ливерани профессионал футболдаги дебютини 1996—1997-йилларда C 2 сериясининг" вакили „Витербесе“ жамоасида ўтказган. Фабио Ливерани 2000—2001-йилги мавсумда „Перугиа“ клубига ўтди. 2001-йилдан 2006-йилгача Фабио Ливерани Италия А Сериясининг вакили жамоаси "Лазио" клубида ўйнаган. Фабио Ливерани 2004-йилда Италия кубогини қўлга киритган ва "Жувентус" клубини умумий ҳисобда 4:2 ҳисобида мағлуб этган жамоанинг бир қисми эди[3].

2006-йилги мавсумда Фабио Ливерани „Фиорентина“ клуби таркибига қўшилди. Фабио Ливерани „Фиорентина“ клуби билан жами икки мавсум ўйнади, жумладан, Виола („Фиорентина“ клуби мураббийи) жамоасининг 2007—2008-йилги А Серия кампанияси якунда тўртинчи ўринни қўлга киритди ва УЭФА Чемпионлар Лигасининг 2008—2009-йилги учинчи саралаш босқичига йўл олди.  „Фиорентина“ клуби ва Фабио Ливерани кейинги мавсумда ажралишди.

2008-йилнинг май ойида Фабио Ливерани „Палермо“ клуби билан уч йиллик шартнома имзолади ва жамоа сардори этиб тайинланди. Фабио Ливерани май ойида олган жиддий жароҳати туфайли 2009—2010-йилги мавсумнинг дастлабки уч ойини ўтказиб юборишга мажбур бўлди ва фақат ноябр ойида асосий жамоага қайтди. Шундан сўнг Фабризио Миccоли доимий равишда жамоа сардори сифатида алмаштирилди.

2011-йил 30-августда Фабио Ливерани „Лугано“ клуби таркибига қўшилди ва клуб билан икки йиллик шартнома имзолади. Фабио Ливерани ҳеч қачон Швейсарияликлар учун ўйнамаган ва ноябр ойида ўзаро келишувга кўра шартномасини бекор қилган[4].

Халқаро ўйинлардаги фаолияти

2001-йил 25-апрелда Фабио Ливерани Италия миллий футбол терма жамоаси сафида халқаро майдонда ўйнаган биринчи қора танли италиялик футболчи бўлди[5]. Гиованни Трапаттони бошчилигида Перугиа шаҳрида бўлиб ўтган Жанубий Африка миллий футбол терма жамоасига қарши ўртоқлик ўйинида Фабио Ливерани адзуррилар сафида дебют қилди. Бу ўйин италияликларнинг 1:0 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди[2][6].

2006-йил 16-августда Фабио Ливеранини яна Италия миллий футбол терма жамоасига Ливорнода бўлиб ўтган Хорватия миллий футбол терма жамоасига қарши ўртоқлик ўйинига жамоанинг янги бош мураббийи Роберто Донадони чақирди. Бу ўйин 2:0 ҳисобидаги Италия терма жамоасининг мағлубияти билан якунланди[7][8]. Фабио Ливерани Италия миллий футбол терма жамоаси сафида жами учта ўйинда майдонга тушди[9].

Ўйин услуби

Тезлик, чаққонлик, чидамлилик ёки ҳимоя қобилиятлари йўқлигига қарамай[10][11], Ливерани жуда ижодий, ишончли ва тез фикрлайдиган ўйинчи бўлиб, айниқса техникаси, майдонни кўриш қобилияти ва тақсимот доираси билан машҳур эди. Шунингдек, Фабио Ливерани чап оёғи билан аниқ тўп узатиши билан ҳам машҳур эди. Бу унга жамоадошлари учун имкониятлар яратиш имконини берди ва уни ажойиб ассистентга айлантирди[10][11][12][13][14]. Ўзининг маҳорати ва ярим ҳимояда жамоасининг ўйин темпини белгилаш қобилияти туфайли Фабио Ливерани одатда майдон марказида ёки орқа чизиқ олдида ҳаракат қилди[11][12][13][15]. Футболчи сифатида ўйин яратувчилик қобилиятидан ташқари, Фабио Ливерани майдонда ҳам, майдон ташқарисида ҳам ўзининг менталитети ва етакчилиги билан бошқа ўйинчилардан ажралиб турарди[10][13].

Мураббийлик фаолияти

Геноа

Нафақага чиққанидан сўнг, Фабио Ливерани 2011-йил 15-ноябрда „Аллиэви Регионали Б“ жамоасини бошқарадиган „Геноа“ клубидаги ёшлар мураббийи лавозимида ишлай бошлади[16].

2013-йилнинг 7-июнида „Геноа“ клуби президенти Энриcо Презиоси Давиде Баллардинининг ўрнига Фабио Ливеранини жамоанинг янги бош мураббийи этиб тайинланганини эълон қилди[17]. Фабио Ливерани 29-сентябр куни А Сериядаги еттита ўйинда битта ғалабадан сўнг истеъфога чиқарилди ва унинг ўрнига Гиан Пиэро Гасперини янги бош мураббий сифатида жамоага келди[18].

Лейтон Ориэнт

2014-йил 8-декабрда Фабио Ливерани Англиянинг Лига 1 жамоаси „Лейтон Ориэнт“ клубига бош мураббий этиб тайинланди. 8 ўйиндан сўнг спорт директори лавозимига қайтган Мауро Миланесе ўрнига икки ярим йиллик шартнома асосида Фабио Ливерани „Лейтон Ориэнт“ клуби мураббий сифатида фаолиятини давом эттирди[19]. „Лейтон Ориэнт“ клуби бир нечта ўйинлардан сўнг иккинчи лигага тушиб кетганидан кейин Ливерани 2015-йилнинг май ойида ўзаро келишувга кўра клубни тарк этди[20].

Тернана

2017-йилнинг 6-мартида Фабио Ливерани Б Серия вакили „Тернана Cалсио“ клубининг бош мураббийи этиб тайинланди (7 учрашувда атиги 3 очко тўплаганидан сўнг ишдан бўшатилган Cармине Гаутиэрининг ўрнига)[21]. Фабио Ливерани мураббийлиги даврида „Тернана“ клуби 29 учрашувда бор-йўғи 23 очко тўплаган ҳолда охирги ўринни эгаллади, бироқ у тўғридан-тўғри қуйи лигага тушиб қолмаслик ва плей-оутлардан қочиш учун 13 ўйинда 26 очко тўплашга муваффақ бўлди[22]. Мавсум охирида, клуб янги мулкдор бўлганлиги сабабли, Фабио Ливеранининг шартномаси узайтирилмади[23].

Леccе

2017-йил 17-сентябрда Фабио Ливерани „Леccе“ клуби бош мураббийи этиб тайинланди ва у билан C Сериядан А Серияга икки марта тўғридан-тўғри кўтарилди ва шу тариқа Фабио Ливерани Саленто клубини етти йилдан сўнг Италия олий лигасига қайтарди[24][25]. „Леccе“ клуби 2019—2020-йилги мавсумнинг сўнгги туригача етиб келди ва ўз майдонида „Парма“ клубига 4:3 ҳисобида имкониятни қўлдан бой берди[26]. 2020-йил 19-августда Ливерани ишдан бўшатилди[27].

Парма

2020-йил 28-августда („Парма“ клуби мураббийи) Роберто Д’Аверса ишдан бўшатилгандан сўнг, Фабио Ливерани икки йиллик шартнома асосида „Парма“ клуби бош мураббийи этиб тайинланди[28]. 2021-йилнинг 7-январида, кетма-кет тўртта мағлубиятдан сўнг, Фабио Ливерани истеъфога чиқарилди[29].

Cаглиари

2022-йил 8-июн куни Фабио Ливерани Б Серияга тушиб кетган жамоа „Cаглиари“ клубининг янги бош мураббийи сифатида эълон қилинди[30].

Бошқарув статистикаси

Жамоа Миллат Қуйидаги санада

фаолияти бошлаган

Қуйидаги санада

фаолияти якунлаган

Рекорд
Г W Д Л ГФ ГА ГД Г'алаба %
Геноа Italiya 2013-йил 7-июн 2013-йил 29-сентябр 7 1 2 4 7 12 −5 014,29
Лейтон Ориэнт Angliya 2014-йил 8-декабр 2015-йил 13 май 27 8 6 13 35 40 −5 029,63
Тернана Italiya 2017-йил 6-март 2017-йил 30-июн 13 8 2 3 19 11 +8 061,54
Леccе Italiya 2017-йил 17-сентябр 2020-йил 19-август 115 51 27 37 179 171 +8 044,35
Парма Italiya 2020-йил 28-август 2021-йил 7-январ 18 4 6 8 18 33 −15 022,22
Cаглиари Italiya 2022-йил 1-июн амалдаги 11 5 2 4 12 12 +0 045,45
Умумий 191 77 45 69 270 279 −9 040,31

Манбалар

  1. ↑ „Cомуниcато Уффиcиале Н. 37“ [Оффиcиал Пресс Релеасе Но. 37]. Лега Сериэ А (2019-йил 17-сентябр). 2021-йил 15-январда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2020-йил 6-декабр.
  2. ↑ 2,0 2,1 „Трапаттони cолора л' Италиа, чиамато Ливерани“ (ит). Cорриэре делла Сера (2001-йил 21-апрел). Қаралди: 2009-йил 6-апрел.
  3. ↑ „Лазио фигҳтбаcк сеалс Cоппа“. Чина Даилй (2004-йил 12-май). Қаралди: 2019-йил 30-сентябр.
  4. ↑ „Ливерани-Лугано: è финита“ (ит). Тиcино Неwс (2011-йил 11-ноябр). 2012-йил 15-сентябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2011-йил 27-ноябр.
  5. ↑ „Ливерани ис фирст блаcк плаер то wин Италй cап“. Тҳе Гуардиан (2001-йил 25-апрел). Қаралди: 2015-йил 25-октябр.
  6. ↑ „Ла Назионале супера ил тест дел Судафриcа“ (ит). Ла Репубблиcа (2001-йил 25-апрел). Қаралди: 2017-йил 17-январ.
  7. ↑ „Луcарелли, Ливерани э линеа верде эccо ла Назионале ди Донадони“ (ит). Ла Репубблиcа (2006-йил 12-август). Қаралди: 2017-йил 17-январ.
  8. ↑ „Делуде алл'эсордио л'Италиа ди Донадони: ла Cроазиа винcе 2 а 0“ (ит). Ил Соле 24 Оре (2006-йил 17-август). Қаралди: 2017-йил 17-январ.
  9. ↑ „Ливерани, Фабио“ (ит). ФИГC. 2011-йил 13-августда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 22-октябр.
  10. ↑ 10,0 10,1 10,2 Стефано Борги. „"ОCCҲИ ПУНТАТИ СУ..." Фабио Ливерани, ил метрономо виола“ (ит). Фирензе Виола (2007-йил 5-ноябр). Қаралди: 2017-йил 7-март.
  11. ↑ 11,0 11,1 11,2 „Профессионе региста элогио ди Ливерани“ (ит). Ла Репубблиcа (2009-йил 3-январ). Қаралди: 2017-йил 7-март.
  12. ↑ 12,0 12,1 Мариа Cонcетта Cасалес. „Палермо, Ливерани л'уомо дал пиэде телеcомандато“ (ит). Тутто Палермо (2010-йил 11-апрел). Қаралди: 2017-йил 7-март.
  13. ↑ 13,0 13,1 13,2 Мариа Cонcетта Cасалес. „Палермо, Ливерани, леадер cарисматиcо“ (ит). Тутто Палермо (2010-йил 13-июн). Қаралди: 2017-йил 7-март.
  14. ↑ Гиампиэро Тимосси. „Фиорентина, брилла соло Ливерани“ (ит). Ла Газзетта делло Спорт (2006-йил 22-июл). Қаралди: 2017-йил 7-март.
  15. ↑ „Палермо: Баллардини 'Ливерани э' инсоституибиле'“ (ит). ЭСПН ФC (2008-йил 1-ноябр). Қаралди: 2017-йил 7-март.
  16. ↑ „Ливерани è гиà ин cампо: "Соно россоблù, эра ора"“ (ит). Ил Сеcоло ХИХ (2011-йил 15-ноябр). 2017-йил 7-ноябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2011-йил 27-ноябр.
  17. ↑ „Геноа, Презиоси: "Ҳо сcелто Ливерани, сиcуро делле суэ қуалитà"“ (ит). ТуттоМерcатоWеб (2013-йил 7-июн). Қаралди: 2013-йил 13-июн.
  18. ↑ „Оффиcиал: Геноа реcалл Гасперини“. Фоотбалл Италиа (2013-йил 29-сентябр). Қаралди: 2013-йил 29-сентябр.
  19. ↑ „НЕWС: Фабио Ливерани жоинс ас манагер“. Лейтон Ориэнт Ф.C. (2014-йил 8-декабр). 2014-йил 8-декабрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2014-йил 8-декабр.
  20. ↑ „Лейтон Ориэнт: Босс Фабио Ливерани депарц бй мутуал cонсент“. ББC Спорт. Қаралди: 2015-йил 13-май.
  21. ↑ „Тернана: Ливерани нуово алленаторе“. Спорт Папер. 2017-йил 23-сентябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2017-йил 3-июн.
  22. ↑ „Тернана, Ливерани: "Суccессо қуалcоса ди униcо, витториа ди тутти"“. Скй Спорт. Қаралди: 2017-йил 3-июн.
  23. ↑ „Эccо чи è ил нуово алленаторе делле Фере: Сандро Почесcи“. Тернананеwс.ит. Қаралди: 2017-йил 3-июл.[сайт ишламайди]
  24. ↑ „Леccе: 'Wе десервед промотион'“. Фоотбалл Италиа (2019-йил 12-май). Қаралди: 2019-йил 30-сентябр.
  25. ↑ Ридге, Патриc. „Леccе сеал промотион то Сериэ А“. Тҳе Ҳинду (2019-йил 11-май). Қаралди: 2019-йил 30-сентябр.
  26. ↑ „Леccе 3 - 4 Парма“. Фоотбалл Италиа (2020-йил 2-август). Қаралди: 2020-йил 17-август.
  27. ↑ „Оффиcиал: Ливерани саcкед бй Леccе“. Фоотбалл Италиа (2020-йил 19-август).
  28. ↑ „Оффиcиал: Ливерани неw Парма cоач“. Фоотбалл Италиа (2020-йил 28-август).
  29. ↑ „Оффиcиал: Ливерани саcкед бй Парма“. Фоотбалл Италиа (2021-йил 7-январ).
  30. ↑ „Ливерани нуово алленаторе дел Cаглиари“ (ит-ИТ). Cаглиари Cалcио (2022-йил 8-июн). 2022-йил 8-июнда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 22-октябр.