Фабризио Романо (1993-йил 21-февралда туғилган) — италиялик футбол журналисти[1]. У Скй Спорт Италй ТВ каналида ишлаган ва футбол трансферлари борасида дунёга машҳур манбалардан бири ҳисобланади[2].

Фабризио Романо
Таваллуди 1993-йил 21-феврал (1993-02-21) (33 ёш)
Касби Спорт журналисти
Фаолият йиллари 2011-бугунги кунгача

Ҳаёти ва карераси

Романо 1993-йил 21-февралда Наполида туғилган. Миландаги Университà Cаттолиcа дел Саcро Cуоре университетида ўқиган, унинг футбол трансфери журналисти фаолияти 18 ёшида, Барселонадаги италиялик агентдан Мауро Икарди трансфери ҳақида маълумот олганидан сўнг бошланган[3].

19 ёшида Скй Спорт Италй ТВ каналига қўшилганидан бери у бутун Европада клублар, агентлар ва воситачилар билан алоқалар ўрнатди. Романо, шунингдек, Тҳе Гуардиан, CБС Спорц ва cаугҳтоффсиде учун мухбир сифатида ишлайди. У Миланда истиқомат қилади.

Романо трансфер шартномасини эълон қилишда қўлланган „Ҳере wе го!“[4] шиори билан танилган. 90мин маълумотларига кўра, у спортдаги трансфер билан боғлиқ „энг ишончли“ экспертлардан бири[5]. Фабризио Романо дунёдаги футбол мухлислари учун энг ишончли журналист ҳисобланади. Унинг асосий кучли томонларидан бири, агар у трансфернинг амалга ошишига 100 % ишонч ҳосил қилмаса, у ҳеч қачон трансфер ҳақида ўз саҳифаларида эълон қилмайди. Унинг обрўси ва ижтимоий тармоқлардаги кузатувчилари кўплиги туфайли футбол клублари ундан ўйинчини эълон қилувчи видеоларда иштирок этишни сўрашди[6].

Романо Англиянинг „Уотфорд“ клубига мухлислик қилади. У полиглот бўлиб, инглиз, испан, италян ва португал тилларида гапира олади.

Манбалар

  1. ↑ „Wҳо ис Фабризио Романо? Фаcц Ёу Неэд то Кноw Абоут Трустед Фоотбалл Жоурналист Wитҳ тҳе Таглине "Ҳере wе го"“. 90мин.cом. 90мин. 2021-йил 19-майда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 26-июн.
  2. ↑ Танвеэр Деодҳар. „Wҳо Ис Фабризио Романо, Кноw Эверйтҳинг Абоут Тҳе Фоотбалл Жоурналист, Ҳис Cареэр Анд Нет Wортҳ“. тҳеспорцграил.cом. Тҳе Спорц Граил (16-сентабр 2021-йил). Қаралди: 26-июн 2022-йил.
  3. ↑ „Фабризио Романо, эл ҳомбре қуэ антиcипа тодос лос фичажес: "Ми мисиóн эс сер фиабле"“. Эл Cонфиденcиал (11-август 2021-йил). Қаралди: 26-июн 2022-йил.
  4. ↑ „'Ҳере Wе Го!' Wҳат'с Ит Лике то Бе а Трансфер Wиндоw Суперстар Репортер?“ (9-июл 2020-йил). Қаралди: 26-июн 2022-йил.
  5. ↑ „Wҳо ис Фабризио Романо? Фаcц Ёу Неэд то Кноw Абоут Трустед Фоотбалл Жоурналист Wитҳ тҳе Таглине "Ҳере wе го"“. 90мин.cом. 90мин. 2021-йил 19-майда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 26-июн.
  6. ↑ „Беҳинд тҳе Cуртаин Wитҳ Соccер’с Пропҳет оф тҳе Деал“. Қаралди: 26-июн 2022-йил.

Ҳаволалар

Тҳе Гуардиан нашридаги саҳифаси

CБС Спорц нашридаги саҳифаси

ЁуТубе саҳифаси

Инстаграм саҳифаси