Fabula
Фабула (лотинча фабула – масал, эртак, ҳикоя) – эпик, лирик-эпик ва баъзан драматик асарларда тасвирланган воқеа ва ҳодисаларнинг баёни, ҳикоя қилиниш усули. Улар мантиқан сабабий-даврий изчилликда баён қилинади. Фабула баёнида экспозиция, тугун, воқеалар ривожи, кулминация, ечим бир-биридан фарқланади. Фабула сюжетдан қуйидаги томонлари билан ажралиб туради: 1) воқеалар баёнининг тартиби қаҳрамонлар ҳаётида бўлиб ўтганидек эмас, балки айрим ўрин алмашувлар, баъзи воқеаларни тушириб қолдириш ёки кейин аниқлаш тарзида амалга оширилади. Масалан, Чингиз Айтматовнинг „Алвидо, Гулсари“ асарида шундай; 2) воқеалар баёнининг субъекга ҳадеб ўзини намоён қилавермайдиган (Балзаc, „Горио ота“) ёки ўзининг эмоционал кайфиятларини ошкора ифодалайдиган (Гюго, „Кулиб турувчи киши“) муаллифгина эмас, балки тасвирланаётган воқеалар гувоҳи бўлган ҳикоячи (Манн, „Доктор Фаустус“) ёки асардаги бирор қаҳрамон (Ҳемингwай, „Алвидо, қурол“) бўлиши ҳам мумкин; 3) воқеалар баёнининг мотиви асарда эсдалик хотира сифатида (Айний, „Эсдаликлар“), кундалик шаклида, мактуб шаклида (Гёте, „Ёш Вертернинг изтироблари“), йилнома тарзида (Салтиков-Шчедрин, „Бир шаҳар тарихи“) ва бошқа бўлиши мумкин.
Фабула билан сюжетнинг фарқи баъзи асарларда яққол ва равшан кўриниши, баъзан эса камроқ сезилиши ҳам мумкин. Фабула воситалари орқали муаллиф асарда воқеалар ривожини жонлантириши, қаҳрамонлар характери тахлилини чуқурлаштириши, нафасни кучайтириши мумкин.
Адабиёцҳуносликда Фабула атрофлича ўрганилмаган, уни ортиқча термин, сюжет ичидаги тушунча деб талқин қилиш ҳоллари ҳам учрайди.
Нодир Рамазонов.
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |