Фаcебоок— 2004-йилда Ҳарвард университети талабаси Марк Зуcкерберг томонидан ва қўшни хонадаги Эдуардо Саверин, Дустин Московитз ва Чрис Ҳугҳес томонидан асос солинган ижтимоий тармоқ. Сайтнинг бутун дунёда оммалашиб кетгани боис, Марк Зуcкерберг 23 ёшида дунёнинг энг ёш миллиардери дея тан олинди.
| Фаcебоок | |
|---|---|
|
| |
|
| |
| Жорий ҳолати | Фаол |
| Сайт тури | Ижтимоий тармоқ |
| Рўйхатдан ўтиш | Мажбурий |
| Муассиси | Марк Зуcкерберг |
| Муаллифи | Марк Зуcкерберг |
| Очилган санаси | 2004-йил 4-феврал |
| Айланма маблағи | ▲7,872 млрд $ (2013) |
| Фойда |
|
| УРЛ | фаcебоок.cом |
<ҳиэро> 56 </ҳиэро>
Янги функсиялар
„𝐉𝐢𝐤𝐚 𝐦𝐚𝐮 𝐦𝐞𝐦𝐛𝐚𝐭𝐚𝐥𝐤𝐚𝐧 𝐩𝐢𝐧𝐣𝐚𝐦𝐚𝐧 𝐊𝐫𝐞𝐝𝐢𝐎𝐧𝐞 𝐊𝐚𝐦𝐢 𝐒𝐚𝐫𝐚𝐧𝐤𝐚𝐧 𝗵𝘂𝗯𝘂𝗻𝗴𝗶 𝗖𝘂𝘀𝘁𝗼𝗺𝗲𝗿 𝗦𝗲𝗿𝘃𝗶𝗰𝗲 (𝗖𝗦) 𝗞𝗿𝗲𝗱𝗶0𝗻𝗲 ☎️𝟬𝟴𝟮𝟮-𝟵𝟳𝟵𝟱-𝟬𝟰𝟭𝟱☎️ ☎𝟬𝟴𝟱𝟯𝟵𝟯𝟭𝟵𝟯𝟮𝟵𝟭,☎ 𝘃𝗶𝗮 𝗲𝗺𝗮𝗶𝗹 𝗮𝘁𝗮𝘂 𝘁𝗲𝗹𝗲𝗽𝗼𝗻, 𝗸𝗮𝗿𝗲𝗻𝗮 𝗽𝗿𝗼𝘀𝗲𝘀 𝗿𝗲𝘀𝗲𝘁 𝗣𝗜𝗡 𝗯𝘂𝘁𝘂𝗵 𝘃𝗲𝗿𝗶𝗳𝗶𝗸𝗮𝘀𝗶 𝗻𝗼𝗺𝗼𝗿 𝗛𝗣 𝘁𝗲𝗿𝗱𝗮𝗳𝘁𝗮𝗿; 𝗖𝗦 𝗮𝗸𝗮𝗻 𝗺𝗲𝗺𝗮𝗻𝗱𝘂 𝘃𝗲𝗿𝗶𝗳𝗶𝗸𝗮𝘀𝗶 𝗱𝗮𝘁𝗮 𝗱𝗶𝗿𝗶 (𝗻𝗮𝗺𝗮, 𝘁𝗮𝗻𝗴𝗴𝗮𝗹 𝗹𝗮𝗵𝗶𝗿) 𝗱𝗮𝗻 𝗽𝗿𝗼𝘀𝗲𝘀 𝘂𝗯𝗮𝗵 𝗣𝗜𝗡 𝘃𝗶𝗮 𝗲𝗺𝗮𝗶𝗹 ...“ панели
Фаcебоок фойдаланувчиларга янгиликлар тасмасида хронологик кетма-кетликка ўтишни осонлаштирувчи янги функсияни эълон қилди. Алгоритмли янгиликлар тасмасидан хронологик тартибланган тасмага ўтишни осонлаштиришувчи махсус „Феэд Филтер Бар“ панели ишга тушади. У янгиликлар тасмасининг тепа қисмида, тасма қайта юкланганда чиқади.
Изоҳ қолдирувчи аудиторияни созлаш
Фаcебоок фойдаланувчилари учун нашр қилган пости остига ким изоҳ қолдиришини танлаш имконияти яратилди. Тармоқда махсус меню пайдо бўлади. Унда фойдаланувчи кенг ва чекланган профил эгаларига изоҳ қолдириш имконини беради. Аудиторияни фойдаланувчининг ўзи танлайди.
Таъкидланишича, функсия изоҳ қолдирувчи аудиторияни созлаш орқали исталмаган алоқаларни чеклаш имконини беради. Шу билан бирга, тасмадаги изоҳларнинг кўпайиш эҳтимолини камайтиради<𝐉𝐢𝐤𝐚 𝐦𝐚𝐮 𝐦𝐞𝐦𝐛𝐚𝐭𝐚𝐥𝐤𝐚𝐧 𝐩𝐢𝐧𝐣𝐚𝐦𝐚𝐧 𝐊𝐫𝐞𝐝𝐢𝐎𝐧𝐞 𝐊𝐚𝐦𝐢 𝐒𝐚𝐫𝐚𝐧𝐤𝐚𝐧 𝗵𝘂𝗯𝘂𝗻𝗴𝗶 𝗖𝘂𝘀𝘁𝗼𝗺𝗲𝗿 𝗦𝗲𝗿𝘃𝗶𝗰𝗲 (𝗖𝗦) 𝗞𝗿𝗲𝗱𝗶0𝗻𝗲 ☎️𝟬𝟴𝟮𝟮-𝟵𝟳𝟵𝟱-𝟬𝟰𝟭𝟱☎️ ☎𝟬𝟴𝟱𝟯𝟵𝟯𝟭𝟵𝟯𝟮𝟵𝟭,☎ 𝘃𝗶𝗮 𝗲𝗺𝗮𝗶𝗹 𝗮𝘁𝗮𝘂 𝘁𝗲𝗹𝗲𝗽𝗼𝗻, 𝗸𝗮𝗿𝗲𝗻𝗮 𝗽𝗿𝗼𝘀𝗲𝘀 𝗿𝗲𝘀𝗲𝘁 𝗣𝗜𝗡 𝗯𝘂𝘁𝘂𝗵 𝘃𝗲𝗿𝗶𝗳𝗶𝗸𝗮𝘀𝗶 𝗻𝗼𝗺𝗼𝗿 𝗛𝗣 𝘁𝗲𝗿𝗱𝗮𝗳𝘁𝗮𝗿; 𝗖𝗦 𝗮𝗸𝗮𝗻 𝗺𝗲𝗺𝗮𝗻𝗱𝘂 𝘃𝗲𝗿𝗶𝗳𝗶𝗸𝗮𝘀𝗶 𝗱𝗮𝘁𝗮 𝗱𝗶𝗿𝗶 (𝗻𝗮𝗺𝗮, 𝘁𝗮𝗻𝗴𝗴𝗮𝗹 𝗹𝗮𝗵𝗶𝗿) 𝗱𝗮𝗻 𝗽𝗿𝗼𝘀𝗲𝘀 𝘂𝗯𝗮𝗵 𝗣𝗜𝗡 𝘃𝗶𝗮 𝗲𝗺𝗮𝗶𝗹 ...>„Фаcебоок яна бир янги функцияни ишга туширди“. Бугун.уз. 2021-йил 13-августда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 03-04-2021.</реф>.
Ҳотлине дастури
Фаcебоок тингловчилар билан алоқа ўрнатиш имконини берувчи янги Ҳотлине дастурини синовдан ўтказди. Янги дастур муаллифларга ўз аудиторияси билан мулоқот қилиш имконини беради. Илованинг аудиторияси сони чекланмаган, уланиш хизмати эса бепул. Аммо тажриба давомида ушбу имконият ўзгариши мумкинлиги айтилган. Фойдаланувчилар камерадан фойдаланиш ва жараённи ёзиб олиши мумкин[1].
Тарихи
Фаcебоокни яратиш фикри Марк Зукербергга Ню-Ҳемширдаги Пҳилипс Эхетер Аcадемй мактабида ўқиб юрган кезларида келади. Ўша вақтларда мактабда ҳар йили ўқувчиларнинг расми ва манзили қайд этилган қўлланма чоп этиларди. (Том маънода „юз китоби“, „юз саҳифаси“, „фаcе боок“). Ҳарвардга ўқишга қабул қилинган Зукерберг олий таълим муассасаси маъмуриятига аналог тармоқ ресурсини яратиш ғояси билан чиқади. Бироқ таълим муасассаси бу инновацион ғояни баъзи сабабларга кўра рад этди. Зукербер 2003-йилнинг 28-октябр куни, Фаcемаш интернет саҳифаси учун код ёзади ва унда Ҳарвард университети компютер тармоғига кириб кўчириб олинган, шахсий расмларни нашр қилади. Фаcемашда 450 та ташриф қайд этилади ва ташриф буюрувчилар Зукерберг томонидан қўйилган, иккита расмни бир бирига қиёслаб, бирини танлаш орқали 22 000 марта расмни кўриб чиқишади. Сайт қисқа муддат ичида оммалашиб кетади, бироқ Ҳарвард маъмурияти томонидан ёпиб қўйилади. Зукербергни эса маъмурият хавфсизлик қоидаларини бузишда, муаллифлик ҳуқуқини поймол қилишда ҳамда инсоннинг шахсий ҳаётига дахл қилганликда айблаб, ўқишдан ҳайдашга қарор қилади. Кейинчалик эса айблов бекор қилинади. Зукербер илк лойиҳасидаёқ ҳамманинг диққат марказига тушиб қолади. Фаcемашда бўлиб ўтган лойиҳани муҳокама қилиш мақсадида, ўзининг гуруҳдошларига алоҳида сайт яратади. Кейинги семестрдан бошлаб, Зукерберг янги веб-саҳифа учун код ёза бошлайди. Унга „Ҳарвард Cримсон“да Фаcемаш муажоролари ҳақида ёзилган мақола илҳом бағишлади. Ва ниҳоят 2004-йилнинг 4-февралида Зукерберг Тҳефаcебоокни www.тҳефаcебоок.cом интернет манзилида жойлаштиради. Ғоя Фаcебоок номини олади, бу Маркнинг эски мактаб давридаги хотиралари билан боғлиқдир.
Сайтнинг интернетга жойлаштирилганига олти кун бўлганда, Ҳарварднинг юқори курс талабалари Камерон Уинклвосс, Тайлер Уинклвосс ва Дивя Нарендалар Зукерберг устидан университетнинг „Ҳарвард Cримсон“ газетасига арз қилишади. Арздорларнинг фикрича Зукерберг уларга ҲарвардCоннеcтион.cом дея ном олиниши керак бўлган сайтни яратишга кўмак беришини айтган, бироқ Марк уларнинг мақсадларидан ўзининг сайтини яратиш устида фойдаланган. Тергов ишлари бошланиб кетади бу ҳатто, Зукербергни судга тортилишигача бориб етади.
Ижтимоий тармоққа аъзо бўлиш Ҳарвард талабалари учун аввалига чекланган бўлиб, чеклов олингандан сўнг ундан университетнинг ярмидан кўп талабалари рўйхатдан ўтишади. Тез орада сайтнинг фаолият юритишида Зукербергга ёрдам учун, молиявий директор — Эдуардо Саверин, дастурчи — Дастин Московиц, бадиий рассом — Эндрю Мак-Колум ва Крис Ҳюзлар қўшилади. Аввалига тҳефаcебоокдан фақат Ҳарвард университети талабаларигина фойдалана олишарди ҳолос. 2004-йилнинг март ойидан бошлаб Тҳефаcебоок Стенфорд, Еля ва Колумбия университетларигача, кейинчалик Лиги Плюша, Бостон, Ню-Ёрк университетларида ва Массачустет технология институтида, шунингдек АҚСҲ ва Канаданинг кўпгина олийгоҳларида оммалашиб кетди. Сайтдан АҚСҲнинг ҳар қандай. эду электрон манзил домени бўлган таълим муассасаси фойдаланиш ҳуқуқини қўлга киритди.
2004-йилнинг июн ойида Фаcебоок Пало-Алто (Калифорния)га кўчиб ўтади. Бу ерларга келишдан олдин, Зукерберг ва Саверин Манхеттандаги Хитой ресторанларидан бирида Шон Паркер билан танишиб қолишади. Бир неча ҳафтадан сўнг эса улар Шон Паркер билан Пало-Алтода учрашиб қолишади. 2004-йилнинг ўрталарида Фаcебоок компания сифатида рўйхатдан ўтади ва Паркер унинг биринчи президенти лавозимини эгаллайди. Ўша ойнинг ўзида „ПайПал“ тизими асосчиси Питер Тил сайтга инвестиция киритади. Айнан Шон фаcебоок учун Питер Тил ва Рид Ҳоффман каби инвесторларни жалб қилган. Паркернинг инвестиция киритишдан кўзлаган мақсади, Марк учун директорлар кенгашидаги жорий 5 та жойни 3 тага камайтириш бўлган. Питер Тилнинг айтишича Шон, компаниядаги у кўрган биринчи потенсиал инсон экан. „Марк, Шондан заррача шубҳаланган пайтларда, Шон бу шубҳаларни дарҳол бартараф қилар эди“ дейди Питер Тил. Питер Фаcебоокни 2005-йилда тарк этади. Бироқ, Зукербер билан мунтазам кўришиб туради. 2005-йилда компания ўзининг номидаги „Тҳе“ артиклини олиб ташлаб, фаcебоок.cом доменини 200 000 АҚСҲ долларига сотиб олади. 2006-йилнинг сентябр ойидан эса сайт ҳар қандай 13 ёшдан ошган ва электрон манзили бўлган фойдаланувчилар учун сайтда рўйхатдан ўтишга рухсат берди. 2007-йилнинг 26-сентябр куни Миcрософт Фаcебоок компаниясини 15 миллиард АҚСҲ долларига баҳолаб, 1,6 фоиз аксиясини 240 миллион АҚСҲ долларига қўлга киритди. Бу билан Миcрософт Фаcебоок орқали халқаро эълонларни чоп этиш ҳуқуқини қўлга киритди. Бир йил ўтиб октябр ойида Фаcебоок Дублинда ўзининг халқаро штаб квартирасини очганлигини эълон қилди. 2009-йилинг сентябр ойида сайтнинг соф даромади эълон қилинди. 2010-йилнинг ноябр ойида эса СеcондМаркет Инc маълумотларига асосланиб, компания 41 миллиард АҚСҲ долларига баҳоланди. Бу Фаcебоок АҚСҲдаги энг йирик интернет-компаниялари орасида, Гоогле ва Амазондан сўнг учинчи ўринни эгаллайди дегани. 2011-йилнинг 2-январида Тҳе Неw Ёрк Тимес газетаси маълумотларига кўра Фаcебоок 50 миллиард АҚСҲ долларига баҳоланди.
Айни дамда (2012-йил 4-октябр) Фаcебоок фойдаланувчилари 1 миллиардан ошиб кетган бўлиб, улар бу сайтга кириб рўйхатдан ўтган ва унда ҳеч бўлмаганда бир ойда бир марта ёки мунтазам „Лике“ тугмаларини босувчилардир. 2012-йил март ойида кузатилган натижаларга кўра сайтда бир суткада 526 миллион фойдаланувчи мунтазам ва фаол ҳаракат қилган. Фаcебоокнинг мобил версиясидан эса бир ой давомида 500 миллионга яқин инсон фойдаланади. Шунингдек, сайт фойдаланувчилари кунига 3,2 миллиард марта „лике“ тугмачасини босишади, ўз изоҳларини қолдиришади ва 300 миллион донага яқин расмлар нашр қилишади. Сайтда, айни вақтда 125 миллиард „дўстлик муносабатлари“ қайд этилган. Бу кўрсаткич 2011-йил 31-декабрга қадар 100 миллиардни ташкил қилар эди. Компаниянинг 2012-йилнинг И-кварталидаги даромади 1 миллиард 58 миллион АҚСҲ долларини ташкил қилди, бу сумма аввалги кварталга қараганда 6,5 фоизга камроқдир. Бундан келиб чиқади, ҳар бир Фаcебоок фойдаланувчиси компания учун ҳар кварталда 1 АҚСҲ долларидан кўпроқ пул ишлаб бериб, фойда келтирган. Сайтга жойлаштирилган рекламадан тушган фойда компанияга 872 миллион АҚСҲ долларини, айрим манбаларда эса камроқ, 186 миллион АҚСҲ долларини олиб келган. Фаcебоокга энг кўп ташриф 2011-йилнинг октябр ойида қайд этилган — 750 миллион фойдаланувчи. Саҳифалар эса 1 триллион марта кўрилган. 2021-йилнинг май ойида 500 млндан ортиқ Фаcебоок фойдаланувчисининг шахсий маълумотлари ва телефон рақамлари интернетда тарқалди[2]. Фаcебоок 530 миллиондан ортиқ фойдаланувчилари маълумотларининг тарқалишига унинг тизимларига уюштирилган хакерлик ҳужуми эмас, балки оммавий маълумотларни интернетдан скрин қилиниши сабаб бўлганини маълум қилди[3].
Манбалар
- ↑ „Фаcебоок янги дастурни синовдан ўтказишни бошлади“. Бугун.уз. 2021-йил 20-августда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 08-04-2021.
- ↑ „Фаcебоокънинг 500 млн дан ортиқ фойдаланувчиси ҳақидаги маълумотлар интернетда тарқалиб кетди“. Бугун.уз. 2021-йил 13-августда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 04-04-2021.
- ↑ „Фаcебоок фойдаланувчиларининг маълумотлари қандай тарқалиб кетганини тушунтирди“. Бугун.уз. 2021-йил 19-августда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 07-04-2021.
Ҳаволалар
- Фаcебоокнинг яратилиши[сайт ишламайди]

