Fadala ibn Ubayd
Фадала ибн Убайд ал-Ансорий (арабча: فَضَالَةَ بْنِ عُبَيْدٍ الأَنْصَارِيِّ; вафоти: 673 ёки 678-679-йил) — Дамашқ қозиси ва Умавийлар халифаси Муовия И (ҳ. 661–680) қўли остидаги қўшин қўмондони. Ислом ва Византия манбалари томонидан 667-668 ва 672-йиллар оралиғида Фадала бошчилигидаги бир қатор денгиз рейдларини ўз ичига олган бир нечта ҳарбий юришлар ҳақида турли хил маълумотлар берилган. Мусулмон манбалари Фадала ибн Убайдни 673-йилда Дамашқ қозиси бўлиб хизмат қилган вақтида вафот этган деб ҳисобласа, Халифа ибн Хайёт уни 678-679-йилларда вафот этган дея маълумот беради.
Ёшлик йиллари ва мартабаси
Фадала ибн Убайд Ислом пайғамбари Муҳаммаднинг саҳобаси бўлиб, ансорларга (Муҳаммаднинг Мадинадан илк тарафдорлари) мансуб эди[1][2]. У 640-йилларнинг бошларида Мисрнинг мусулмонлар томонидан босиб олинишида, сўнгра Суриянинг Дамашқ шаҳридаги юришларда иштирок этган[2]. У ерда шаҳар қозиси (бош қозиси) Абу-д-Дардонинг (вафоти: 652) шогирди бўлган. Абу-д-Дардо Фадалани ўзига ворис қилиб тайинлаган[1]. Фадала 656-йилда халифа Усмон ўлдирилганидан кейин янги тайинланган халифа Алига ҳурмат кўрсатмаган ва унга бўйсунишни истамага оз сонли ансорийлардан бири эди[3][4]. Шунингдек, улар орасида бўлган Зайд ибн Собит, Маслама ибн Муҳаллад ва Ну’мон ибн Башир Усмонийлар тарафдорлари ҳисобланишган[3].
Араб-Византия урушларига қўмондонлиги
Фадала халифа Муовия И даврида араб-Византия урушларига қўмондонлик қилган (ҳ. 661–680)[4]. Муҳаммад ибн Аҳмад ал-Хоразмий ва Табарий (вафоти: 923) томонидан берилган маълумотларга кўра, Фадала 669-670-йилларда Византияга қарши қишки юришга бошчилик қилган, Яъқубийнинг (вафоти: 897) ёзишича эса Фадала томонидан ушбу урушда кўпчилик асирга олинган[5]. Ибн Абдулҳакам (вафоти: 871) Фадаланинг Сурия ҳарбий денгиз кучларига, Уқба ибн Амир эса унинг Миср флотига бошчилик қилганлигини қайд этган[5]. Шунингдек, Уқба ибн Амир томонидан Фадаланинг 671 ёки 672-йилларда Византия пойтахти Константинополдан Мармар денгизининг нариги қирғоғидаги Кизикда қишлагани айтилган[5]. Яъқубий ва Табарий уни 671 ёки 672-йилларда Византияга қарши қишки юришларга қўмондонлик қилган дея маълумот берса, Халифа ибн Хайёт (вафоти: 854) унинг худди шу юриш пайтида араб денгиз кучларига раҳбарлик қилганини айтиб ўтган[5][5].
Ўлими
Кўпчилик мусулмон олимлар томонидан берилган манбаларга кўра, Фадала 673-йилда Дамашқда қози сифатида фаолият юритаётган вақтида вафот этган[1]. Халифа ибн Хайёт Фадаланинг ўлими 678 ёки 679-йилларга тўғри келишини ёзган[2]. У Абу-д-Дардо ва унинг рафиқаси Умму Дардонинг қабри яқинидаги Боб ас-Сағир қабристонига дафн этилган. Унинг қабри ХВИ асрнинг охирларида зиёрат қилинадиган жой бўлган[6]. Фадаланинг вафотидан сўнг унинг ўрнига Абу-д-Дардонинг ўғли Билол ёки ан-Нуайм ибн Башир ўтирган. Унинг шогирдларидан бири Абдурраҳмон ибн ал-Ҳашас ал-Удрий халифа Умар ибн Абдулазизга (ҳ. 717–720) хизмат қилган[1].
Манбалар
Адабиётлар
- Cаскел, Wернер. Ğамҳарат ан-насаб: Дас генеалогисче Wерк дес Ҳис̆āм ибн Муḥаммад ал-Калбī, Волуме ИИ (Герман). Леиден: Брилл, 1966.
- Жанкоwиак, Марек „Тҳе Фирст Араб Сиэге оф Cонстантинопле“, . Траваух эт мéмоирес, Вол. 17: Cонструcтинг тҳе Севентҳ Cентурй Зуcкерман: . Парис: Ассоcиатион дес Амис ду Cентре д’Ҳистоире эт Cивилисатион де Бйзанcе, 2013 — 237–320-бет.
- Жудд, Стевен C.. Религиоус Счоларс анд тҳе Умайядс: Пиэтй-Миндед Суппортерс оф тҳе Марwанид Cалипҳате. Абингдон, Охон: Роутледге, 2014. ИСБН 978-0-415-84497-0.
- Мери, Жосеф W. (2001). "Гуиде то Пилгримаге Плаcес, алсо кноwн ас Сйриан Пилгримаге Плаcес". Медиэвал Энcоунтерс 7 (1): 19–78. дои:10.1163/157006701х00085.
- Цигонаки, Чристина „Cрете, а Бордер ат тҳе Сеа: Дефенсиве Wоркс анд Ландсcапе–Миндсcапе Чангес, Севентҳ–Эигҳтҳ Cентуриэс А.Д.“, . Чанге анд Ресилиэнcе: Тҳе Оccупатион оф Медитерранеан Исландс ин Лате Антиқуитй Онтиверос: . Охфорд: Охбоw Боокс, 2019. ИСБН 978-1-78925-180-7.