Фаэтон (юн. пҳаэтон — юнон мифологиясидаги Қуёш худоси, яъни Гелиоснинг ўғли Фаэтон номидан), фойтун — 1) тепаси (соябони) очиладиган от қўшилган арава; 2) енгил автомобил кузови; тепа (соябон) қисми осон очиладиган, 2 ёки 3 қатор ўриндиқли, 2 ёки 4 эшикли бўлади. Соябони юмшоқ материал (брезент, синтетик мато) дан ясалиб, тахланадиган каркасга тортилади.