Fagim Axmetgaliyev
Фагим Маснавиевич Ахметгалиев (1966-йил 30-ноябр, Уфа, Бошқирд Мухтор Совет Социалистик Республикаси, СССР) – Олтой ўлкаси муфтийси, Барнаул шаҳри масжиди бош имом-хатиби.
| Фагим Ахметгалиев | |
|---|---|
| Таваллуди |
1966-йил 30-ноябр |
| Фуқаролиги |
|
| Касби | Имом |
| Отаси | Маснавий Ахметгалиев |
Биографияси
1966-йил 30-ноябрда Бошқирдистон пойтахти Уфа шаҳрида туғилган. 1991-йилда Россия ислом университетини тамомлаган. Кейин Мадинадаги Ислом университетида таҳсил олди. 2001-йилда Олтой ўлкасининг пойтахти Барнаул шаҳрига ишлашга юборилди[1].
У Олтой ўлкаси ҳукумати, Олтой ўлкаси губернаторининг бир қатор мукофотлари эга. 2022-йил 23-майда Татаристон Президенти Рустам Минниханов[2] томонидан „Татар Автоном Совет Социалистик Республикаси ташкил топганининг 100 йиллиги“ медали билан тақдирланган.
Диний фаолияти
У ўзининг диний фаолиятини 90-йилларда бошлаган. 2007-йилда Россиянинг Осиё қисми мусулмонлари диний бошқармаси таркибида Олтой ўлкаси мусулмонлари диний бошқармаси ташкил этилганда, Фагим Ахметгалиев ушбу ташкилотга раис этиб сайланди[3].
Манбалар
- ↑ „Ахметгалиев Фагим Маснавиевич“ (ру). Главное управление МВД России по Алтайскому краю. 2022-йил 13-февралда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 13-феврал.
- ↑ „Ахметгалиев Фагим Маснавиевич награждён Президентом Татарстана за вклад в укрепление межнационального мира и согласия“ (ру). Новости Алтая. Қаралди: 2022-йил 21-июн.[сайт ишламайди]
- ↑ „Главный имам Соборной мечети Барнаула Фагим Хазрат отмечает 50-летний юбилей“ (ру). Алтайская правда. 2022-йил 13-февралда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 13-феврал.