Фаҳад Мосаэд ал-Муwаллад (талаффузи: Фаҳад Мосайид ал-Муваллад) (арабча: فهد المولد‎‎) (1994-йил 14-сентябрда туғилган) — профессионал футболчи. Фаҳад ал-Муwаллад ҳозирда „Ал Шабаб“ футбол клубида қанот ҳимоячиси сифатида ўйнайди.

Фаҳад ал-Муwаллад
Фаҳад 2018-йилда
Шахсий маълумот
Тўлиқ исми Фаҳад Мосаэд ал-Муwаллад
Таваллуд санаси 1994-йил 14-сентябр (1994-09-14) (32 ёш)[1]
Таваллуд жойи Жеддаҳ, Саудия Арабистони
Бўйи 1.67 м[2]
Амплуаси қанот ҳимоячиси
Клуб маълумоти
Жорий клуб
Ал Шабаб
Рақами 90
Ёшлигида аъзо бўлган клублар
Ал Иттиҳад
Профессионал фаолияти*
Йиллар Жамоа Ишт. (Гол.)
2011—2022 Ал Иттиҳад 193 (58)
2018 → Леванте (ижара) 2 (0)
2022 Ал Шабаб 4 (0)
Миллий терма жамоа‡
2011—2015 Саудия Арабистони У20 6 (4)
2015 Саудия Арабистони У23 3 (1)
2012 Саудия Арабистони 74 (17)
*Профессионал клублардаги голлари (ички чемпионат)
(2022-йил 15-октябр учун)
‡ Миллий терма жамоадаги голлари (2022-йил 6-ноябр учун)

Клублардаги фаолияти

Ал-Иттиҳад

Фаҳад ал-Муwаллад "Ал Иттиҳад" футбол клуби сафида ўйнаган. 2012-йил 2-августда Фаҳад ал-Муwаллад клуб сафидаги ўзининг биринчи голини „Ал Раэд“ футбол клубига қарши ўйинда (2:2) киритди. 2012—2013-йилги мавсумда Фаҳад ал-Муwаллад „Ал Иттиҳод“ футбол клуби учун қанотдан кўп гол урганидан сўнг, Осиё футболидаги энг катта истеъдодлардан бири сифатида танилди. Фаҳад ал-Муwаллад атиги 17 ёшида нуфузли Осиё Чемпионлар лигаси чорак финалида Марcело Липпи бошчилигидаги „Гуангзҳоу Эвергранд“ футбол жамоасига қарши ўйинда „ Ал Иттиҳод“ футбо клубини ярим финалга олиб чиққан ҳал қилувчи голни киритишга муваффақ бўлди. Фаҳад ал-Муwаллад, шунингдек, Чемпионлар кубоги доирасидаги учрашувларда ҳам ўзининг маҳоратини намойиш қилди. Мусобақада Фаҳад ал-Муwаллад аввалига „Ал Иттиҳод“ клубининг ярим финалда „Ал Фатеҳ“ клуби устидан, сўнгра финалда „Ал Шабаб“ футбол клуби устидан (4:2 ҳисобида) ғалаба қозонишига ёрдам берди. Кейинчалик Фаҳад ал-Муwаллад бутун турнир давомида футбол майдонидаги чиқишлари туфайли даромадлари ҳисобига Чемпионлар кубогидаги МВП (энг қиммат о'йинчи) деб топилди.

Фаҳад ал-Муwаллад, шунингдек, Осиё Чемпионлар лигасида Осиёнинг энг яхши жамоаларига қарши ўйинда катта таассурот қолдирди. 2014-йил 13-май куни Фаҳад ал-Муwаллад Қирол Фаҳд халқаро стадионида ўйнаган Саудия Арабистонининг „Ал Шабаб“ футбол жамоасига қарши ҳал қилувчи 16-тур учрашувида 2 та гол уришга муваффақ бўлди. Фаҳад ал-Муwаллад 2013—2014-йилги мавсумни барча мусобақаларда 36 учрашувда 5 гол билан якунлади. Фаҳад ал-Муwалладни „Ал Иттиҳод“ клуби бош мураббийи Кҳолид Ал Корони жорий мавсумда кўпроқ голли узатма бериб ўз ўйинини яхшилагани учун мақтади ва Фаҳадни „ажойиб истеъдод эгаси“ деб таърифлади.

Фаҳад ал-Муwаллад 2014—2015-йилги ўзининг янги мавсумдаги илк голини „Қирол Абдул Азиз“ стадионида „Ал Фаисалй“ футбол клубига қарши учрашувда (2:1 ҳисобида ғалаба) киритди. Ушбу мавсумдаги кейинги ўйинларидан сўнг, „Ал Иттиҳод“ футбол клуби бош мураббийи Виктор Пиțурcа Фаҳад ал-Муwалладнинг сўнгги голларини „қаҳрамонлик“ деб таърифлади ва „Фаҳад кундан-кунга яхшиланмоқда, агар у шундай ўйнашда давом эца, узоққа боради“ — деди. Фаҳад ал-Муwаллад 2014—2015-йилги мавсумни 24 учрашувда 10 та гол билан якунлади ва Саудия Профессионал лигаси ва Чемпионлар кубогидаги ажойиб ўйинлари учун экспертлар олқишига сазовор бўлди[3].

Халқаро ўйинлардаги фаолияти

2018-йил май ойида Фаҳад ал-Муwаллад Саудия Арабистони миллий футбол терма жамоасининг Россияда бўлиб ўтадиган 2018-йилги ФИФА Жаҳон чемпионати учун тузилган дастлабки таркибидан жой олди[4]. Бироқ, Фаҳад ал-Муwалладнинг мундиалдаги ўйини яхши натижа билан якунланмади. Саудия Арабистони Россияга 0:5 ва Уругвайга 0:1 ҳисобида ютқазиб, гуруҳ босқичида мағлуб бўлди.

2022-йилда Фаҳад ал-Муwаллад допинг иши туфайли Саудия Арабистони миллий футбол терма жамоасининг 2022-йилги Жаҳон чемпионати учун шакллантирилган таркибидан олиб ташланди[5].

Фаолият статистикаси

Клуб

Клуб Мавсум Лига Миллий кубок Лига кубоги Минтақа Бошқа Жами
Ўйин Голлар Ўйин Голлар Ўйин Голлар Ўйин Голлар Ўйин Голлар Ўйин Голлар
Ал-Иттиҳад 2011—2012 2 0 0 0 0 0 4 1 — 6 1
2012—2013 21 7 5 2 1 0 — — 27 9
2013—2014 25 5 5 3 2 2 7 2 1 0 40 12
2014—2015 21 7 3 3 1 0 — — 25 10
2015—2016 22 3 2 0 3 0 5 1 — 32 4
2016—2017 20 11 0 0 4 3 — — 24 14
2017—2018 9 3 2 1 — — — 11 4
2018—2019 21 11 3 1 — 5 4 1 0 30 16
2019—2020 8 4 0 0 — — 0 0 8 4
2020—2021 23 4 1 0 — — 1 0 25 4
2021—2022 21 3 2 0 — — 1 0 24 3
Жами 193 58 23 10 11 5 21 8 4 0 252 81
Леванте (ижара) 2017—2018 2 0 0 0 — — — 2 0
Жами 195 58 23 10 11 5 21 8 4 0 254 81

Манбалар

  1. ↑ Коора, Фаҳад Ал-Муwаллад 3 Аугуст — Кооора.cом
  2. ↑ „2018 ФИФА Wорлд Cуп Руссиа – Лист оф Плаерс“. ФИФА.cом. Фéдéратион Интернатионале де Фоотбалл Ассоcиатион (2018-йил 4-июн). 2018-йил 19-июнда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2018-йил 10-июн.
  3. ↑ „Wорлд Cуп 2018: Алл тҳе cонфирмед сқуадс фор тҳис суммер'с финалс ин Руссиа“. ББC Спорт (2018-йил 28-май).[сайт ишламайди]
  4. ↑ „Wорлд Cуп 2018: Алл тҳе cонфирмед сқуадс фор тҳис суммер'с финалс ин Руссиа“. ББC Спорт (2018-йил 28-май).[сайт ишламайди]
  5. ↑ ҳттпс://www.реутерс.cом/лифестйле/спорц/ал-муwаллад-wитҳдраwн-сауди-арабиа-wорлд-cуп-сқуад-овер-допинг-cасе-2022-11-13/