Фаиза Даркҳани (талаффузи: Фаиза Дархоний; 1992-йил, Афғонистон) — афғонистонлик эколог, аёллар ҳуқуқлари ҳимоячиси ва ўқитувчи[1]. 2021-йилда ББCнинг „100 аёл“ рўйхатига киритилган[2].

Фаиза Даркҳани
Таваллуди 1992-йил
Фуқаролиги Afgʻoniston bayrogʻi Афғонистон
Таълими Бадахшон университети
„Путра Малайсиа“ университети
Касби эколог, аёллар ҳуқуқлари ҳимоячиси ва ўқитувчи

Таржимайи ҳоли

Фаиза Даркҳани 1992-йилда Афғонистонда туғилган. Фаиза Афғонистондаги иқлим ўзгаришини ўрганувчи кам сонли олималардан бири. Фаизи Бадахшон вилоятидаги атроф-муҳитни муҳофаза қилиш миллий агентлиги директори бўлиб ишлаган. Бадахшон университетида ўқиган, сўнгра "Путра Малайсиа" университетида ўқиган ва шу университетда ландшафт архитектураси йўналишида магистр даражасини олган[1]. Фаизанинг тадқиқотлари шаҳар ландшафтларини барқарор бошқаришга ҳамда шаҳар деҳқончилиги ва озиқ-овқат хавфсизлиги ўртасидаги ўзаро боғлиқликни ўрганишга қаратилган[3]. 2022—2024-йилларда Алехандер вон Ҳумболдт фонди стипендияси соҳиби бўлган ва Германиядаги Леибниз қишлоқ хўжалиги ландшафтини ўрганиш марказида (ЗАЛФ) ишлаган[4]. Бу марказда муқобил озиқ-овқат тармоқларида аёлларнинг роли бўйича тадқиқотлар олиб борган ва мақолалар нашр этган[5]. Тадқиқот ишлари Германия Федерал таълим, оила, кексалар, хотин-қизлар ва ёшлар масалалари бўйича вазирлиги томонидан 2025-йилда чоп этилган гендер тенглиги бўйича тўртинчи ҳисоботда ҳам қайд этилган[6]. 2024-йилда Фаиза Канаданинг Ванкувер шаҳрига кўчиб ўтади ва Британия Колумбияси университетининг ўрмон хўжалиги ва атроф-муҳитни бошқариш факултетида докторант сифатида фаолият олиб бора бошлайди. Илмий раҳбари Сараҳ Э. Гергел[7].

Манбалар

  1. ↑ 1,0 1,1 „ББC 100 Wомен 2021: Wҳо ис он тҳе лист тҳис еар?“ (инглизча). ББC Неwс (2021-йил 7-декабр). 2026-йил 24-мартда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2026-йил 24-март.
  2. ↑ „50 Афгҳанс амонг ББC’с 100 инфлуэнтиал wомен оф 2021“ (инглизча). Тҳе Фронтиэр Пост (2021-йил 8-декабр). 2026-йил 24-мартда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2026-йил 24-март.
  3. ↑ Фатемеҳ Калантари; Ашкан Ночиан; Фаиза Даркҳани; Наеэм Асиф „Тҳе Сигнифиcанcе оф Вертиcал Фарминг Cонcепт ин энсуринг Фоод Сеcуритй фор Ҳигҳ-Денситй Урбан Ареас“ (инглизча) 105-111. Журнал Кежурутераан. ДОИ:10.17576/жкукм-2020-32(1)-13. 2026-йил 24-мартда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2026-йил 24-март.
  4. ↑ (инглизча) Аннуал Репорт 2022 & 2023 (Репорт) 2024 ҳттпс://www.залф.де/де/актуэллес/доwнлоадс/Доcуменц/Жаҳресберичте/ЗАЛФ-аннуал-репорт-2022-2023.пдф. Қаралди: 24.03.2026. 
  5. ↑ Фаиза Даркҳани (22.08.2024) "Инвестигатинг тҳе роле оф wомен продуcерс ин алтернативе фоод нетwоркс имплементинг органиc фарминг ин Берлин Бранденбург" (инглизча) Фронтиэрс ин Сустаинабле Фоод Сйстемс 8 дои:10.3389/фсуфс.2024.1294940 ИССН 2571-581Х ҳттпс://www.фронтиэрсин.орг/жоурналс/сустаинабле-фоод-сйстемс/артиcлес/10.3389/фсуфс.2024.1294940/фулл. 
  6. ↑ „Виэртер Глеичстеллунгсберичт“ [Фоуртҳ Гендер Эқуалитй Репорт] (немисча). Глеичстеллунгсберичт.де. Бундесстифтунг Глеичстеллунг. 2026-йил 24-мартда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2026-йил 24-март.
  7. ↑ „Cуррент Студенц“. УБC Фаcултй оф Форестрй & Энвиронментал Стеwардшип. 2026-йил 24-мартда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2026-йил 24-март.