Faksmodem
Факсмодем – оддий модем (матнли ахборотларни компютердан узатиш кабелига ва кабелдан компютерга тушунарли кўринишда ўтказувчи махсус электрон қурилма)нинг барча имкониятларга эга бўлган, қўшимча расмли, телефакс маълумотларни компютерлараро алмашиш имкониятини берадиган қурилма. Ишлатилаётган кўпчилик модемлар факсмодемлар бўлиб, уларнинг айримлари овоз алмашиш имкониятига ҳам эга. Улар ички (электрон платали) ва ташқи (алоҳида) қурилма бўлиши мумкин; бир-биридан маълумот узатиш тезлиги билан фарқланади (секундига 2400 дан 33600 битгача маълумотни узатиш имкониятига эга).
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |