Факултет (лотинча: факултас – имконият, қобилият) – олий ўқув юртининг ўқув-илмий, маъмурий-ташкилий бўлинмаси. Бир ёки бир неча ёндош мутахассисликлар бўйича талаба ва аспирантларни тайёрлаш, халқ хўжалиги ва маданиятнинг тегишли соҳаси ходимларининг малакасини ошириш, шунингдек, ўзи бирлаштирган кафедраларнинг илмий тадқиқот ишларига раҳбарлик қилиш билан шуғулланади.

Ўқув юртларининг факултетларга бўлиниши ўрта асрдаги университетлардан бошланган. Одатда, илк университетларда 4 та факултет мавжуд бўлган. Саноат ривожланган, фантехника тараққиёти юксалган ХВИИ-ХИХ асрларга келиб, олий мактаблардаги факултетлар сони кўпайган. Ихтисосликлар ва таълим турлари бўйича ўқув ишларини самарали йўлга қўйиш учун, айрим ҳолларда, факултетлар таркибида бўлимлар ташкил этилади. Факултетдаги ўқув, таълим-тарбия ва илмий ишларга декан раҳбарлик қилади. Факултет фаолиятидаги асосий масалаларни кўриб чиқиш учун декан раҳабарлигида факултет илмий кенгаши ташкил этилади.