Fakultet dekani
Лавозим вазифалари
Факултет[1] декан[2]и факултет деканатининг фаолиятини ва ходимларини умумий бошқариш, факултетда малакали мутахассис кадрлар тайёрлашни таъминлаш, ўқув-услубий, илмий, маънавий-маърифий ишларга бевосита раҳбарлик қилиш, давлат таълим стандартлари, ўқув режалар, ўқув дастурлар бажарилишини таъминлаш, ўқув машғулотларини ўтказиш жадваллари тузишни ташкил этиш ва бажарилишини назорат қилиш, талабаларнинг ўзлаштириши ва давомати текшириб борилишини, рейтинг назорати олиб борилишини, интизом назоратини ташкил этиш, талабаларнинг курсдан курсга ўтказиш тўғрисида буйруқлар лойиҳасини тайёрлаш, талабаларга стипендия[3] берилиши тўғрисидаги тақдимномани тайёрлаш, талабаларнинг битирув малакавий ишларини химоя қилиши ва давлат аттестасиясида қатнашишларини ташкил этиш, иқтидорли талабаларни излаш, аниқлаш ва улар билан индивидуал, мақсадли ишлаш тадбирларини ташкил этиш, уларни фанлар бўйича олимпиадалар, турли жамғармалар[4] (жумладан хорижий) танловларида қатнашишга тайёрлаш, стажёр-тадқиқотчи-изланувчиларни тайёрлаш, профессор-ўқитувчилар малакасини ошириши ишларини мувофиқлаштириш, факултет таркибидаги таълим йўналишларига тааллуқли дарсликлар, ўқув ва услубий қўлланмалар тайёрлаш ишларини мувофиқлаштириш, бошқариш, янги информацион технологияларни ўқув жараёнига кенг татбиқ этилишини, профессор-ўқитувчиларнинг янги информасион технологияларни эгаллашларини таъминлашдан иборат. Бундан ташқари факултет декани факултет Кенгашини фаолиятини бошқариш, илмий ва илмий услубий конференсиялар, кафедралараро йиғилишлар, факултет профессор[5]-ўқитувчи[6]лари ва талабалари иштирокида долзарб мавзуларда (жумладан, ўз соҳасида янгиликлар ва илмий-техник ривожланиш масалалари, мамлакат иқтисодий- ижтимоий ривожланиши масалалари ва х.к.) семинарлар, мулоқот (дискуссия)лар ташкил этиш ва ўтказиш, олий таълим муассасасининг маркетинг хизмати билан ҳамкорликда факултетда тайёрланадиган мутахассисликлар бўйича мавжуд ва истиқбол эҳтиёжни ўрганиш, мутахассисларга талабгор ташкилот, корхона, муассасалар билан алоқалар ўрнатиш, битирувчиларни ишга жойлашиши имкониятларини тартибга солиш (мақсадли шартномалар), амалий тавсиялар бериш, турдош олий ва ўрта-махсус таълим муассасалари ҳамда илмий муассасалар, жумладан ривожланган хорижий мамлакатлар билан ҳамкорлик алоқаларини ўрнатиш, факултет миқёсида мустақил равишда қўшимча таълим хизматлари кўрсатишни ташкил этиш (ўз ҳисоб рақамига эга бўлган алоҳида „Марказ“, „Курс“ ва ҳоказо), грантлар, инвестисиялар жалб этиш, бунда факултет профессор-ўқитувчилари ва талабаларининг фаол иштирокини таъминлаш, талабалар турар жойларида тарбиявий ишларни ташкил этиш, ваколати доирасида мурожаатларни кўриб чиқишдан иборат.
Билиши керак
Факултет декани факултет фаолиятига тегишли қонунлар, Вазирлар Маҳкамаси[7][8]нинг Қарорлари, Вазирлик[9]нинг Хай’ат Қарорлари, буйруқлари, ректори буйруқларининг моҳиятини билиши, йиллик ва истиқболли режаларини билиши керак бўлади.
Малака талаблари
Факултет декани олий таълим муассасаларида бошқарув лавозимида зарур бўлган касбий ва ташкилотчилик қобилиятларига, таълим[10] соҳасида раҳбарлик иш тажрибаси ва стажига, фаолият тури ва ваколатлари доирасида тегишли билим ва кўникмаларга, намунавий шахсий фазилатларга-интеллект, маданиятли, этакчилик, ижодий қобилиятлар, хушмуомалалик, ташкилотчилик, ташаббускорлик ва тадбиркорлик қобилиятларига эга бўлиш, мас’улият хисси, мустақил қарор қабул қилиш ва иш тутиш, қатъий ҳаракат қилиш, муассаса стратегик мақсадларига эришишни таъминлаш хусусиятларига эга бўлиши керак. Факултет декани бакалавр ва магистрлар тайёрлаш йўналишлари ва мутахассисликларидан бири бўйича фан доктори ёки номзоди илмий даражасига, профессор ёки доцент[11] илмий унвонига эга бўлиши, факултет йўналиши бўйича камида 5 йиллик самарали иш стажига эга бўлиши зарур.