Фалак ал-Афлак (форсча: فلک الافلاک‎‎, сўзма-сўз „жаннат осмони“) ёки Шопур Хаст қал’аси (форсча: دژ شاپورخواست‎‎) – Эроннинг Лористон вилояти маркази Хуррамобод шаҳрида жойлашган катта тепалик устида қурилган қал’адир. Бу улкан иншоот Сосонийлар сулоласи даврида (224—651 йиллар) барпо этилган[1][2].

Шопур Хаст
دژ شاپورخواست
Falak-ol-Aflak is located in Iran
Falak-ol-Aflak
Сcрипт эррор: Тҳе фунcтион "лабел" доэс нот эхист. жойлашуви
Умумий маълумот
Тури фортресс
Меъморий услуби Сосонийлар
Жойлашуви Хуррамобод, Луристон,  Эрон
Координаталар 33°29′01″Н 48°21′12″Э / 33.4837°Н 48.3534°Э / 33.4837; 48.3534
Қурилиши тугаган Сосонийлар даври (224–651)

Хуррамобод дарёси Фалак ал-Афлак тепалигининг шарқий ва жануби-ғарбий томонларидан оқиб ўтади, бу эса қал’ага ўша томонлардан табиий ҳимоя беради. Ҳозирги кунда тепаликни ғарбий ва шимолий томонлардан Хуррамобод шаҳрининг турар-жой ҳудудлари ўраб турибди.

Тарихи

Паҳлавийлар даврида 1968-йилгача қамоқхона сифатида фойдаланилганидан[3]. Кейинчалик ҳудуд музей мажмуасига айлантирилган[4].

Номланиши

Фалак-ол-Афлак „жаннат осмони“ деб таржима қилинади. Қал’а бир ярим минг йилдан ортиқ вақт аввал қурилган бўлиб, тарихнинг турли даврларида ҳар хил номлар билан аталган: Шопур-Хаст қал’аси, Хуррамобод қал’аси, „Ўн икки минора“ (форсча: دوازده برجی‎‎) ва Отабоқон саройи (форсча: کاخ اتابکان‎‎). Қожарлар сулоласи ҳукмронлик қилган даврлардан бошлабоқ, Эрон тарихий манбаларида „Фалак-ул-афлок“ номи тилга олинган.

Архитектуравий тузилиш

Қал’анинг асл пойдевори тахминан 300 га 400 метр (980 фут × 1,310 фут) майдонни эгаллайди. Бутун иншоотнинг баландлиги, тепалик билан қўшиб ҳисоблаганда, атрофдаги ҳудуддан 40 метргача етади.

Фалак ол-афлак қал’асининг панорама кўриниши

Атрофдаги тузилмалар

Археологик тадқиқотлар ҳозирги иншоот атрофида ўн икки минорали икки қатламли қал’а девори мавжуд бўлганлигини аниқлаган. Асл ўн икки минорадан фақат иккитаси сақланиб қолган бўлиб, улар мавжуд қал’анинг шимоли-ғарбий ва жануби-ғарбий томонларида жойлашган.

Фалак ол-афлак қал’аси, марказий Хуррамобод

Намлик ютгич

Фалак ол-Афлак қал’аси намликка таъсирчан бўлган тош ва ёғоч каби турли хил материаллардан қурилган. Шу боисдан, қал’а Хуррамобод шаҳрининг энг баланд нуқтасида барпо этилган. Бу эса шамолнинг бино ичига кириб, унинг пойдеворларини қуритишига имкон беради.

Жорий ҳолати

Қал’ани тиклаш ХХИ аср бошларида Луристон вилоятининг маданий мерос, халқ ҳунармандчилиги ва туризм ташкилоти Фалак-ол-Афлак қал’асини қайта тиклаш тўғрисида қарор қабул қилди. 2010-йилда реконструксия ишлари якунланган. Маданий мерос обектини тиклаш доирасида тош плиталарни таъмирлаш, лой ғиштларни алмаштириш, бино ичидаги равоқларни тиклаш ва деразаларни таъмирлаш ишлари амалга оширилган[5]. Қал’а Эрон Маданий Мерос Ташкилоти томонидан бошқарилади ва қўриқланадиган тарихий ёдгорлик ҳисобланади.

Falak Aflak Castle
Фалак Афлак қал’аси

Яна қаранг

Манбалар

  1. ↑ „قلعه فلک الافلاک نگین خرم آباد“. Ёунг Жоурналисц Cлуб. Қаралди: 2019-йил 21-декабр.
  2. ↑ فلک‌الافلاک شکوه و صلابت تاریخ
  3. ↑ قاسمی، خاطرات زندانیان، ص ۸
  4. ↑ „آشنایی با موزه قلعه فلک الافلاک، لرستان“. 2014-йил 5-августда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2017-йил 25-июн.
  5. ↑ روزنامه ایران، ضمیمه ایران زمین(لرستان)، سال شانزدهم، شماره ۴۶۱۲ ، ۷ مهر ۱۳۸۹، صفحه ۴

Ҳаволалар