Falastin (mintaqa)
| Ушбу саҳифани Фаластин (тарихий вилоят)га қайта номлаш таклиф этилади.
Бирор мақолани қайта номлашга таклиф қилишда, илтимос, андозасидан фойдаланинг. Ҳаволалар: кўчириш қайдлари • таклиф этилган номга кўчириш |
Фаластин | |
|---|---|
|
Сурия Палаэстина чегараси Палаэстина Прима (кейинроқ Жунд Филастин) ва Палаэстина Сеcунда (кейинроқ Жунд ал-Урдунн) ўртасидаги чегара) 1920–1948-йиллардаги Фаластин мандати чегаралари | |
| Тиллар | арабча, ибронийча |
| Этҳниc гроупс | араблар, яҳудийлар |
| Мамлакатлар |
|
Фаластин (юнонча: Παλαιστίνη, Палаистíнē; лотинча: Палаэстина; арабча: فِلَسْطِينَ, Филасṭīн, Фаласṭīн, Филисṭīн; ибронийча: פלשתינה, Палестīна) – Ғарбий Осиёдаги географик минтақа. Жанубий Левантда жойлашган бўлиб, одатда Исроил ва Фаластин давлатларини ўз ичига олади, аммо баъзида Иорданиянинг шимоли-ғарбий қисмларини ҳам ўз ичига олиши келтириб ўтилади. Минтақага нисбатан Канъон, Ваъда қилинган юрт, Исроил юрти ёки Муқаддас ер каби номлар ҳам ишлатилади.
Фаластин ҳақида илк ёзма манбалар милоддан аввалги ХИИ асрда Мисрнинг йигирманчи сулоласида пайдо бўлган, уларда ерлик халқ ёки минтақа учун Пелесет атамаси ишлатилган. Милоддан аввалги ВИИИ асрда оссурияликлар минтақани Палашту ёки Пилисту деб аташган. Эллинистик даврда бу номлар юнон тилига ўтилган ва Геродот „Тарих“ида Палаистин сифатида келтириб ўтилган[1]. Рим империяси бу ҳудудни босиб олади ва милодий 6-йилда Яҳудия деб аталувчи вилоятни ташкил қилади, кейин 132-йилда Бар Кохба қўзғолони даврида вилоят кенгайтирилган ва Сурия Палаэстина деб номланган. 390-йилда, Византия даврида минтақа Палаэстина Прима, Палаэстина Сеcунда ва Палаэстина Тертиа провинсияларига бўлинган. 630-йилларда мусулмонлар Левантни босиб олгандан кейин Жунд Филастин ҳарбий округи ташкил этилган. Фаластиннинг чегаралари тарих давомида ўзгарган бўлса-да, одатда Сурия ёки Левант каби минтақаларнинг жанубий қисмини ўз ичига олган. Шунингдек, яҳудий-насроний анъаналарининг бир нечта атамалари, жумладан Канъон, ваъда қилинган юрт, Исроил юрти ва Муқаддас Ер билан маъно жиҳатдан мос келади.
Минтақа яҳудийлик ва насронийликнинг ватани ҳамда дин, маданият, савдо ва сиёсат чорраҳаси нотинч сифатида нотинч тарихга эга. Бронза даврида канъонликлар; темир даврида Исроил ва Яҳудо яшаган. Ўшандан бери турли империялар, жумладан, Янги Оссурия подшолиги, Янги Бобил империяси ва Аҳамонийлар давлати таъсири остида бўлган. Минтақадаги яҳудийларнинг эллинистик ҳукмронликка қарши қўзғолонлари Ҳасмонийлар сулоласи даврида қисқа муддатли минтақавий мустақилликка олиб келди ва бу давр минтақанинг аста-секин Рим империясига (кейинчалик Византия империяси) қўшилиши билан якунланди.
ВИИ асрда Фаластин Рошидун халифалиги томонидан босиб олиниб, минтақадаги Византия ҳукмронлигига барҳам берилади; Рошидун ҳукмронлигидан сўнг Умавийлар, Аббосийлар ва Фотимийлар халифаликлари ҳукмронлик қилади. Салиб юришлари натижасида барпо этилган Қуддус қироллиги қулагач, Фаластин аҳолисининг асосий қисми мусулмонлар бўлгаб. ХИИИ асрда Мамлуклар давлати, 1516-йилдан кейин эса Усмонлилар империяси таркибига кирган. Биринчи жаҳон уруши пайтида Синай ва Фаластин кампанияси доирасида Буюк Британия томонидан босиб олинган. 1919 ва 1922-йиллар оралиғида Миллатлар лигаси Фаластин мандатини ташкил қилган, бу минтақани мандат сифатида Британия бошқарувида бўлишига йўналтирган. Яҳудийлар ва араблар ўртасидаги зиддият 1947–1949-йиллардаги Фаластин урушигача кўтарилиб, собиқ Британия мандатининг қолган ҳудуди 1946-йилда Иордания (Ғарбий Соҳил) ва Миср (Ғазо сектори) га нисбатан Исроил ўртасида бўлинган Трансиордания ташкил этилиши билан якунланди; Араб-Исроил можаросининг кейинги ривожланиши Исроил-Фаластин можаросининг асосий масалаларидан бири бўлган иккала ҳудудни ҳам Исроил томонидан босиб олиниши билан якунланди[2][3][4].
Тарихи
Манбалар
Адабиётлар
- Леҳманн, Cлайтон Милес (Суммер 1998). "Палестине: Ҳисторй: 135–337: Сйриа Палаэстина анд тҳе Тетрарч". Тҳе Он-лине Энcйcлопедиа оф тҳе Роман Провинcес. Университй оф Соутҳ Дакота. ҳттп://www.усд.эду/~cлеҳманн/эрп/Палестине/ҳисторй.ҳтм. "Ин тҳе афтерматҳ оф тҳе Бар Cочба Револт, тҳе Романс эхcлудед Жеwс фром а ларге ареа ароунд Аэлиа Cапитолина, wҳич Гентилес онлй инҳабитед. Тҳе провинcе ноw ҳостед тwо легионс анд манй аухилиарй униц, тwо cолониэс, анд--то cомплете тҳе дисассоcиатион wитҳ Жудаэа--а неw наме, Сйриа Палаэстина."<!--->
- Мискин, Мааяна. „ПА Wеигҳс 'Стате оф Палестине' Пасспорт“. Арутз Шева (2012-йил 5-декабр). 2012-йил 7-декабрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2014-йил 8-июн. „А сениор ПА оффиcиал ревеалед тҳе планс ин ан интервиэw wитҳ Ал-Қудс неwспапер. Тҳе чанге то 'стате' статус ис импортант беcаусе ит шоwс тҳат 'тҳе стате оф Палестине ис оccупиэд,' ҳе саид.“.