Фаластин адабиёти — фаластинликлар томонидан араб тилида ёзилган романлар, ҳикоялар ва шеърлар. Араб адабиётининг жанр жиҳатидан кенгроқ қисмини ташкил этувчи замонавий Фаластин адабиёти кўпинча ўзининг кучли иронияси ҳамда экзистенсиал мавзулар ва ўзликни англаш масалаларини тадқиқ қилиши билан ажралиб туради[1]. Шунингдек, босқинчиликка қарши қаршилик кўрсатиш, сургун, йўқотиш, Ватанга бўлган муҳаббат ва соғинч мавзуларига мурожаат қилиш ҳам кенг тарқалган[2]. Сўнгги йилларда ўзини Исроилдаги фаластинликлар деб ҳисоблайдиган ижодкорлар иврит тилида ҳам ўз асарларини нашр этишди.

Араб адабиёти

Тарихи

Фаластин адабиёти кўплаб араб адабиётларидан бири бўлса-да, унинг мансублиги ҳудудий эмас, балки миллий характерга эгадир[3]. Мисол учун, Миср адабиёти — Мисрда, Иордания адабиёти — Иорданияда ва ҳоказо жойларда ёзилган асарларни англаца, Фаластин адабиёти ҳам 1948-йилги Араб-Исроил урушига қадар муайян ҳудуд билан боғлиқ эди[4]. Бироқ 1948-йилги фаластинликларнинг қувилиши ва қочишидан кейин у яшаш жойидан қатъи назар, „фаластинликлар томонидан ёзилган адабиёт“га айланди[3].

1948-йилги урушдан кейин Фаластин китоблари ва архив материалларининг тарқалиб кетиши ҳамда ўзлаштирилиши олимлар томонидан маданий йўқотишнинг улкан фожиаси сифатида таърифланади. 1948-йилнинг майидан 1949-йилнинг февралигача бўлган даврда Ғарбий Қуддусдаги шахсий кутубхоналардан тахминан 30 000 жилд китоб олиб чиқиб кетилган. Ушбу асарларнинг кўпи кейинчалик Қуддусдаги Миллий кутубхона фондига киритилган. Бундан ташқари, Фаластин давлат муассасалари ва мактабларига тегишли коллексиялар бугунги Исроил Миллий кутубхонасининг омборларига топширилган. Мазкур кутубхонада „АП“ (Абандонед Пропертй — Ташлаб кетилган мулк) белгиси қўйилган 8000 дан ортиқ жилд сақланмоқда. Бу асарларнинг аксарияти араб тилида, қолганлари эса инглиз, франсуз, немис ва италян тилларида бўлиб, улар ислом ҳуқуқи, Қуръон тафсири, адабиёт, фан, тарих ва фалсафа каби соҳаларни қамраб олади[5].

Умумий тавсиф

Фаластин адабиёти бутун дунёдаги зулм ва камситишнинг бошқа кўринишларига ҳам овоз берган. Фаластин адабиётининг энг кўзга кўринган етакчиларидан бири ва „Фаластин қаршилик адабиёти“ атамасини фанга киритган ижодкор Ғассон Канафоний ўз китобида шундай ёзади: „Мен ўз ҳикояларимда қаҳрамонларимга ўз қарашларини ҳеч қандай чекловларсиз ифода этиш эркинлигини бераман“[6]. Халқаро бирдамликнинг ушбу ифодасини бошқа фаластинлик шоирлар ижодида ҳам кўриш мумкин. Масалан, Маҳмуд Дарвиш ўзининг „Cубан Чанц“ достонида: „Кубадаги байроқни.. Исёнчи Орес тоғларида кўтармоқда.. Эй, совқотаётган миллат“[7], — дея куйлаган бўлса, Самиҳ Ал-Қосим ўзининг „Бирдс Wитҳоут Wингс“ шеърида худди шу оҳангларни илгари суради.

1948-йилги Фаластинликларнинг қувилиши ва қочишидан то 1967-йилги Олти кунлик урушгача бўлган даврда Фаластин қаршилик адабиёти Фаластин ўзлигини сақлаб қолишда муҳим рол ўйнади. Мазкур адабиёт ушбу икки давр ўртасида кўприк вазифасини ўтаб, айниқса, қуролли қаршилик мавжуд бўлмаган йилларда Фаластин ўзлигининг яшаб қолишини таъминлади. Гҳассан Канафани ўзининг „Палестиниан Ресистанcе Литературе Ундер Оccупатион“ номли китобида шундай таъкидлайди[8]: „Фаластин қаршилик адабиёти худди қуролли қаршилик каби Фаластин ҳаётида сўнгги ярим аср давомида амалда ҳеч қачон узилмаган тарихий занжирнинг янги бир ҳалқасини шакллантиради“[9].

1967-йилги урушдан кейин кўплаб танқидчилар Фаластин адабиётини географик жойлашувига кўра шартли равишда учта „тармоқ“қа ажратиб ўрганишни таклиф қилганлар: 1) Исроил ичкарисида яратилган адабиёт; 2) босиб олинган ҳудудлардаги адабиёт; 3) Яқин Шарқ бўйлаб тарқалган Фаластин диаспораси адабиёти[10].

Манбалар

  1. ↑ Ибраҳим Муҳаwи. Литературе анд Натион ин тҳе Миддле Эаст. Эдинбургҳ Университй Пресс, 2006. ИСБН 978-0-7486-2073-9. 
  2. ↑ „Палестиниан Литературе анд Поэтрй“. Палестиниан Натионал Информатион Cентер. 2007-йил 25-сентябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2007-йил 28-июл.
  3. ↑ 3,0 3,1 Ҳаннаҳ Амит-Кочави. „Ҳебреw Транслатионс оф Палестиниан Литературе — фром Тотал Дениал то Партиал Реcогнитион“. Беит Берл Cоллеге, Исраэл. Қаралди: 2007-йил 17-август.
  4. ↑ Элад-Боускила, Ами (1999). Модерн Палестиниан Литературе анд Cултуре. Лондон & Портланд, ОР, Франк Cасс.
  5. ↑ Нассар, Амир „Wҳо Оwнс Палестине’с Cултурал Ассец? - Тел Авив Ревиэw оф Боокс“ (эн-УС) (2025-йил 10-феврал). Қаралди: 2026-йил 27-феврал.
  6. ↑ „Гҳассан Канафани: Тҳе Сймбол оф тҳе Палестиниан Трагедй“. Қаралди: 2016-йил 30-июл.
  7. ↑ كنفاني, غسان. الأدب الفلسطيني المقاوم تحت الاحتلال. بيروت: مؤسسة الدراسات الفلسطينية, 1968 — 63–64-бет. 
  8. ↑ كنفاني, غسان. الأدب الفلسطيني المقاوم تحت الاحتلال. بيروت: مؤسسة الدراسات الفلسطينية, 1968. 
  9. ↑ كنفاني, غسان. الأدب الفلسطيني المقاوم تحت الاحتلال. بيروت: مؤسسة الدراسات الفلسطينية, 1968 — 10-бет. 
  10. ↑ Стевен Салаита (1 Жуне 2003). "Сcаттеред лике сеэдс: Палестиниан просе гоэс глобал". Студиэс ин тҳе Ҳуманитиэс. ҳттп://голиатҳ.эcнехт.cом/cомс2/суммарй_0199-17848_ИТМ. Қаралди: 2007-09-06. Фаластин адабиёти]]